PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Маҳалла

Маҳалла тизими - эътибор ва эътироф

Пискент туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техник базаси яхшиланиб бораётгани тўғрисида хабар берган эдик.

Куни кеча Маҳалла ходимлари учун яна 40 млн 700 минг сўмлик инвентарлар, мебель ва стол-стуллар келтирилди. –Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлади, деган мақол бежиз эмас,-дейди туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов. Дарҳақиқат, ҳар куни ўнлаб, юзлаб одамларнинг дардини эшитиши зарур бўлган маҳалланинг фаолияти учун етарли шароит бўлсагина одамларнинг мушкулини осон қила олади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#фестивал

Ўзбекистон ёшлар бирлашмоқда!

Хабарингиз бор, туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари ташаббуси билан ҳар жума куни Амфитеатрда “Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида фестиваллар мунтазам ўтказилмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбир давомида ёшлар мусиқа, рақс, актёрлик маҳоратларини намоён этдилар. Ранг тасвир санъатига иштиёқманд ёшларнинг расмлар кўргазмаси намойиш этилди. Ёш спортчиларнинг чиқишлари эса йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.

Фестивал давомида мактаб таълими давомида муваффақиятларга эришган битирувчилар туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

-Ёшлар - катта куч. Уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш, қизиқишларини қўллаб-қувватлашда бу каби фестивалларнинг аҳамияти катта бўлмоқда, -дейди тадбир ташкилотчиларидан бири Сарвар Хамдамов.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
💵 «Минимал истеъмол харажатлари (440 минг сўм) — бу истеъмол саватчаси эмас»

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаев маълум қилди:

〰️〰️〰️
✔️ «440 минг сўм ўртача истеъмол харажатларини англатадими? Йўқ, бу минимал истеъмол харажатлари ҳисобланади. Яъни бу — қуйи чегара.

440 минг сўмдан жон бошига минимал истеъмол чегараси тўғри келса, фараз қилайлик, 5 кишидан иборат оила бўлса, бир ойга 2 млн 200 минг сўмдан тўғри келади.

📌 Демак, шу оиланинг истеъмол харажатлари 2 млн 200 минг сўмдан камроқ бўлаётган бўлса, биз шу кўрсаткични кўтаришимиз керак.

📌 Давлатнинг эътибори, молиявий ресурслари,
инсон ресурслари, ижтимоий-сиёсат, иқтисодий-сиёсат мана шу масалага қаритилиши керак. Шу — асосий масала. Минимал истеъмол харажатларини ҳисоблаш, бу рақамни аниқлашнинг аҳамияти шунда».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#пресс_тур

Республикамизда "Минимал истаъмол ҳаражатлари" деган тушунча пайдо бўлди. Бу нима ва қандай тузилади?

Пискент туманида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташаббуси билан аҳолининг минимал истеъмол ҳаражатларини аниқлаш мақсадида ОАВ иштирокида пресс тур ташкил этилди. Унда минимал истеъмол харажатларини ҳисоблаш учун тажриба сифатида "Дўнгқўрғон" МФЙдан танлаб олинган 15 та уй хўжалигида сўровнома ўтказилди.

Бу — мақсадли, таргет гуруҳдаги, яъни камбағаллик ҳолатида яшаётган ёки камбағаллик ҳолатига тушиш хавфида бўлган аҳоли учун тегишли бўлган рақам ҳисобланади, лекин республика бўйича ўртача ҳар бир аҳоли учун эмас.

Журналистлар амалиётда минимал истеъмол ҳаражатларини ҳисоблаш, аҳоли жон бошига жами ҳаражатларини, бир киши истеъмол қилган 1 ккал энергиявий қиймат нархи, минимал озиқ-овқат харажатлари ва бошқа қўшимча маълумотларни аниқловчи сўровномаларда бевосита иштирок этдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi