#тадбир
ИНСОН ХОТИРАСИ МУҚАДДАСДИР!
Хотира ва қадрлаш куни ва Ғалабанинг шонли 76 йиллиги муносабати билан таълим муассасаларида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.
5-умумтаълим мактабида ўтказилган "Хотира абадий, қадр муқаддас" номли байрам тадбирида урушнинг суронли йиллари ва ғалабанинг машаққатли йўли акс эттирилди. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Мадалиева ҳамда маънавият тарғиботчиси М.Файзиева томонидан тайёрланган тадбирда истеъдодли ўқувчилар томонидан куй-қўшиқлар, шеър ва рақслар ижро этилди. Уруш ва тинчлик мавзуси саҳналаштирилди. 5 навқирон ўғлини жанггоҳларга кузатиб, ўзбек аёлига хос матонатини йўқотмаган онаизор Зулфия Зокированинг ибратли ҳаёти жонлантирилди.
Бу каби тадбирлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртнинг ҳар қарич ерини кўз-қорачиғидай асраш, мард, жасур фарзандларни тарбиялашда бемисл аҳамият касб этади.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️11- май: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Тошкент тумани. Муаммолар ечими бирдамликда.
*Ангрен. Шаҳарда янги клиника иш бошлади.
*Бекобод шаҳри. Имконияти чекланган болаларга ҳайитлик совғалари улашилди.
*Оққўрғон тумани. Прокурор ташаббуси билан 78-ихтисослашган мактаб интернати тарбияланувчиларига байрам совғалари тарқатилди.
*Пискент. Болажонларга ҳайитликлар улашилди.
*Паркент. Ҳоким аҳоли муаммоларини тинглади.
*Зангиота. Зангиоталиклар африкаликлар билан куч синашишди.
*Қибрай. 16 ёшидаёқ Бўзсув каналини қазишда иштирок этган Санобар аяга кўкрак нишони топширилди.
*Ўрта Чирчиқ. Турмуш шароити оғир, ногиронлиги бор оилага соғин сигир ҳадя қилинди.
*Олмалиқ. 49 нафар хотин-қиз тикувчиликка бепул ўқитилди.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон
👍Биринчи бор
⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги тақдим этади!
🤝 Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида.
📣“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали.
📆14, 15, 16 май кунлари - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида - барчани кутиб қоламиз!
🎊Кўнгилочар шоу-дастурлар, машҳур бизнесменлардан тренинглар, спортчилардан мастер класс, дизайнер ва мода дефилелари сизни кутмоқда.
📌Фестивал доирасида интеллектуал ўйинлар, рақс майдони, аёллар учун махсус клуб, гастрономик ва болалар шаҳарчаси барпо этилган.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
—
О мерах по дальнейшему усилению материального обеспечения участников Второй мировой войны
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

⚡️Президент иштирокида макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Биринчи чоракда ялпи ички маҳсулот 3 фоизга, саноат – 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 3,1 фоизга ўсгани маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев:
-Бугун ҳар бир тармоқ раҳбари бирор муаммо бўлса айтиши керак. Ҳар масаланинг ечимини топиш шарт. Ура-ура қиладиган раҳбарлар керак эмас. Мураккаб пандемия даврида иқтисодий барқарорликни таъминлаш керак. Вазирликлар, ҳокимликлар, тармоқларда вертикал тизим ишламаяпти. Ташаббускорлик етишмаяпти. Шунча вазир ўринбосарлари нима иш билан шуғулланяпти? Вазирларнинг ўринбосарлари ҳам қонун доирасида масъулият ва жавобгарликни ўзига олиши керак. Агар ҳар ким ўз вазифасини бажарса, коррупцияни йўқ қилсак, жойларда вазирнинг вертикал тизими ишласа, натижа бўлади.
Президент саноат тармоқларида ўсиш кўрсаткичларини қўшиб ёзиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида гапирди.
-Биз пахтада “приписка”ни йўқ қилдик, лекин саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилолмаяпмиз. Бу нима деган гап? Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишяптими? Прогнозни бажаролмаса, нега раҳбар бўлиб ўтириши керак? дея танқид қилди давлат раҳбари.
Биринчи чоракда “Ўзавтосаноат”да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, “Ўзбекнефтгаз” – 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари – 10 фоизга пасайган.
Сўнгги бир йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошса-да, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш 22 фоизга камайишини қандай изоҳлаш мумкинб дея мутасаддиларга савол берди президент.
Давлат раҳбари вазирлар, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, тармоқ ва банк раҳбарларига май-июнь ойларида биринчи навбатда асосий энергоресурслар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш лозимлигини таъкидлади.

⚡️Ёғ-мой ишлаб чиқариш ҳажми ортади
Президентимиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласига алоҳида тўхталди.
- Аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш кун сайин долзарб масалага айланиб бормоқда. Лекин айрим ҳудудларда баъзи турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари камайишига йўл қўйилмоқда. Гўшт ва ўсимлик ёғининг жаҳон бозоридаги нархи 1 йилдан буён тўхтовсиз ўсаётгани барча раҳбарларни зарур чора-тадбирларни кўришга ундаши керак. Энди вилоят ҳокимлари гўшт, тухум, ёғ, шакар каби озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини таъминлаш бўйича доимий ҳисобот беради, - деди Президентимиз.
Йиғилишда ёғ-мой маҳсулотларига ички бозорда аҳоли талабини қондириш мақсадида жорий йилда 246 минг тонна мойли экинларни етиштириш ва бунинг ҳисобига 86 минг тонна мой ишлаб чиқарилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Вилоятда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар давлат захирасига қайтарилмоқда
https://youtu.be/se4ihmZhHhU
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
https://youtu.be/se4ihmZhHhU
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
YouTube
Вилоятда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар давлат захирасига қайтарилмоқда.
Алишер Навоий ҳайкали ёнида аҳмоқлик қилган тиктокер узр сўраш билан чекланиб қолмади. Қонунда белгиланган жазо муддатини "Навоий" романини ўқиб ўтайди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Пискент_тарихидан_лавҳалар
МОЗИЙГА ҚАЙТИБ ИШ КЎРМОҚ ХАЙРЛИДИР
Тарихчиларнинг маълумотларига кўра, Пискент икки ярим минг йилдан зиёд тарихга эга макон. Шу боис, ўлкамиз тарихига қизиққан олим ва журналистлар туманимизга тез-тез ташриф буюришади. “Ўзбекистон тарихи” телеканали ва ўлкашунос олимлар бу сафар кўҳна кентимизнинг қадим қишлоқларидан бири бўлган Муротали қишлоғида бўлдилар. Шу билан бирга 1-ИДУМда ташкил этилган тарих музейи билан яқиндан танишдилар.
Пискентнинг сиз билган ва билмаган тарихи ҳақидаги махсус кўрсатувни яқин кунларда телеэкранларда кўришингиз мумкин.

#Ийд_Рамазон
ПИСКЕНТДАГИ ЕТТИ МАСЖИДДА ҲАЙИТ НАМОЗИ ЎҚИЛАДИ
Эртага, 13 май куни Пискент туманидаги 7 та жомеъ масжидда Ҳайит намози ўқилади.
"Пискент", "Мулла Бўта қози", "Ўсмат ота", "Кўлота", "Келовчи", "Собиржон ота", "Саид ота" масжидлари карантин чекловларига амал қилган ҳолда намозхонлар диний амалларини адо этишлари мумкин.

#билдириш
Бугун ишга чиққан ҳамма ходимлар 1 соат эрта кетиши керак!
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага Рамазон Ҳайитининг илк куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун барча ходимлар ишдан 1 соат вақтлироқ кетишига қонуний ҳаққи бор.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 125-сонли буйруғи асосида, меҳнат қонунчилигида кўрсатилган талабларга риоя этилмаган ҳолда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади.
О.Бухоров, Пискент тумани АБКМ директори.

Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#саховат
#Рамазон_тухфаси
Пискент тумани "Мулла Бўта Қози" жоме масжиди “Рамазон туҳфаси” саҳоват тадбири
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉Youtube
👉Telegram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Кун_тарихи
Ҳар йили 12-май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади.
Аслида, бугун дунёдаги энг инсонпарвар касблардан бири бўлган ҳамшираларга яна бир бор миннатдорлик билдириш ва табриклаш учун асос бор.
Шу муносабат билан Пискент тумани аҳолисига туну кун тиббий хизмат кўрсатиб келаётган 877 нафар ҳамшираларга самимий миннатдорлигимизни билдирамиз. Жонкуяр, қўли енгил ҳамширалар орасида "Йил ҳамшираси" танловининг туман босқичи иштирокчилари - Саодат Абдураҳмонова, Муқаддас Ражабова, Зарифа Дадажонова, Мамлакат Исмоилова, Ўғилбу Машрапова, Сурайё Абдуҳамидова, туман бош ҳамшираси Мамура Қобилова ҳамда улар тимсолида барча ҳамшираларни касб байрами билан муборакбод этамиз.