PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#билиб_олинг

Агар сиз "Ёшлар дафтари" га киритилган бўлсангиз ушбу имтиёзлар сиз учун❗️

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#ёшлар_дастури_амалда

ДУРДОНА ЭНДИ ТАДБИРКОР

🧵"Ғайрат" маҳалласида яшовчи Дурдона Умаралиева ишсизлиги боис "Ёшлар дафтари" да рўйхатга олинган эди. Ёшлар билан янгича ишлаш тизими натижасида Дурдона ҳам "Ёшлар 1+1" лойиҳаси доирасида бизнес курсда ўқиб, сертификат олди. Сертификат асосида ўз тадбиркорлигини бошлаш ниятида банкдан 33 миллион сўм имтиёзли кредит олди. Мана бугун у 7 та тикув машинаси олиб, чоғроқ тикув цехи ташкил қилди. Ўзи ва қишлоғидаги 5 нафар ишсиз аёлларни ишли қилди. Келгусида цехни кенгайтириб, яна 10 нафар хотин-қизни иш билан таъминламоқчи.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#бизнинг_ёшлар

МИТТИ ЧЕМПИОНЛАР

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортга берилаётган эътибор натижасида ёшлар, ҳатто мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари орасидан ҳам спортчилар етишиб чиқмоқда. Яқинда бўлиб ўтган бокс бўйича болалар ўртасида бўлиб ўтган вилоят мусобақаларида Пискент тумани 9 - ДМТМ тарбияланувчиси Азизбек Абдулазизов ғолиб бўлди. Шу боғчадан Солиҳа Атҳамжонова гимнастика бўйича 3-ўринни эгаллади. Митти чемпионлар ташкилотчилар ва туман Мактабгача таълим бўлими томонидан тақдирланишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#китобхонлик

МАКТАБИМГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН

📚Мактабларда китобхонлик ойлиги давом этмоқда. Тадбир доирасида мактаб кутубхоналарига ота-оналар, ўқувчилар томонидан китоблар совға қилиняпти.

Суратда: 1-ИДУМда ўтган китоб марафонидан лавҳалар.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мактабгача таълим соҳасида 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга кредит маблағлари ажратилади

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5071-сон, 12.04.2021 й.) қабул қилинди.

🏫 Қарорга кўра, имзоланиб, молиялаштирилмасдан қолган 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга кредит маблағлари босқичма-босқич ажратилади.

🏦 Кредитлар 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан берилади.

📊 Лойиҳаларнинг амалдаги ҳолати, шу жумладан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўрганиб чиқилади ва уларнинг рейтинги шакллантирилади.

☑️ Рейтинг асосида молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда лойиҳалар рўйхати тузилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

➡️ Шунингдек, қарор билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 2021 йил 1 майдан давлат шериги боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларининг ота-оналар бадали тўловларини тегишли ҳудуддаги 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда қоплаб беради.

Манба: huquqiyaxborot
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#аграр_соҳа

ПИСКЕНТ ТУМАНИДА АГРАР СОҲАДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ТАДБИРЛАР "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" НИГОҲИДА

👉https://yuz.uz/news/chigit-ekish-ishlari-boshlandi
#ҳокимият
#ҳужжатлар

Тошкент вилоятида 3 мингдан ортиқ арзон уй-жойлар қурилади

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
27 йил уларни ўқитмадик, дардига қулоқ тутмадик – Президент ёшлар масаласи бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда

📍
http://uza.uz/posts/257354

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича топшириқлар берилди

📍
http://uza.uz/posts/257380

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Қатор ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ишдан олинди

📍
http://uza.uz/posts/257367

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
“Ёшлар дафтари”га кирган ва деҳқончилик қилаётган ёшларга уруғлик ва кўчат харид қилиш учун 2 миллион сўмгача субсидия берилади

📍
https://uza.uz/posts/257413

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Талабалар ижара пулининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади

❗️Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видедоселектор ўтказилмоқда.

Президент ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди.

Бугунги кунда 130 мингдан зиёд талабалар ижарада яшамоқда. Уларга 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.

Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Навбатдаги ўқув йилида бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, 4,4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилади.

Олий таълим вазири, Молия вазири, ректор ва вилоят молия бошлиқлари икки ҳафта муддатда ижарада турган талабалар билан учрашиб, 1 майдан тўловларни бошлаши вазифаси топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi