PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Қирғизистон Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи давом этмоқда
#12mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Ҳaшар

Шанба куни умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#билдириш

ҲУРМАТЛИ ТУМАНДОШЛАР!

Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасининг "Маҳаллабай" ишлаш тизими асосида навбатдаги сайёр қабули Пискент тумани, "Майлобод" МФЙ 4-мактаб биносида бўлиб ўтади.

📌Қабул вақти 2021 йил 13 март куни соат 09:00.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#LIVE

‼️ Матбуот котиблари учун ўқув-семинари давом этмоқда

👉 2-босқичда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар (туман) ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Семинарларда матбуот котиблари ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот хуружлари ҳамда зиддиятли вазиятларга тайёргарлик, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини ошириш, ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш, ташкилотнинг PR-стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда геосиёсат йўналишларида билимларини оширишмоқда.

🔜 Эртага семинарлар якунланиб, матбуот котиблари учун махсус тақдимотлар ташкил қилинади. Шунингдек, иштирокчиларга сертификатлар топширилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади

“Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (132-сон, 11.03.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари, жумладан, қуйидагиларга йўналтирилади:

“Ёшлар дафтари”га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;
ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланадиган харажатларнинг 75 фоизигача қисмини қоплашга;
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга;
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
мамлакатимиздаги ОТМда ўқиётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;
“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга.

📝 Жамғарма маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда Васийлик кенгаши тузилади.

➡️ Васийлик кенгаши раиси ҳар чоракда Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот беради.

🏢 Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.

🚫 Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#сайёр_қабул

🔹Туман ҳокими "Сувти"ликлар мурожаатларини тинглади

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сайёр_қабул

Туман ҳокими "Сувти"ликлар мурожаатларини тинглади

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда “Сувти” маҳалласи аҳолисининг мурожаатлари тингланди.

Халқ билан юзма-юз мулоқотда ижтимоий-иқтисодий ва коммунал соҳа раҳбарлари ва маҳалланинг 35 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этди.
Аҳолидан келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш борасида аниқ ва тезкор чоралар кўрилди.

Хусусан, фуқароларнинг йўл таъмири ва кўприк носозлиги масаласидаги мурожаати шу куннинг ўзидаёқ туман ҳокими ва масъуллар иштирокида жойига чиқиб ўрганилди. Ижроси бўйича зарур топшириқ берилди.

Шунингдек, Г.Бусенованинг ҳовлисига иссиқхона қуриш билан боғлиқ масалани ижобий ҳал қилиш Халқ банки туман филиали мутасаддилари зиммасига юклатилди.

Бундан ташқари мулоқот давомида аҳолини қийнаётган муаммолардан бири ичимлик суви масаласи эканлигига эътибор қаратилди. Туман ҳокимлиги томонидан Тинчлик кўчасига асосий ичимлик суви линияси қурилиши, ўз навбатида хонадон вакиллари ҳашар йўли билан сувни ўз уйларига киритиб олиши ҳақида тўхтамга келинди.

Маҳаллада болалар боғчаси ташкил қилиш ниятида Д.Жумановага туман МТБ раҳбари Д.Акбаров томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Туман ҳокимининг маҳаллаларда сайёр қабуллари давом этади...

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Иккита дўст халқ бу ташрифдан жуда катта натижалар кутяпти
--
Шавкат Мирзиёев: Два братских народа ждут больших результатов от этого визита

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади

📍https://uza.uz/posts/248530

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор