PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#бирга_енгамиз
#cаховат

🔸Бугун Пискент туманидаги зиёратгоҳларда туман ҳокими бошчилигида масъуллар иштирокида яхши ният билан қурбонлик қилинди.

🌙Муқаддас динимизда ҳам эҳсон ва хайрия амаллари балою офатларга қарши ҳимоя бўлиши, ёрдамга муҳтож инсонлар кўнглига умид бериши ҳақида сўз боради. Айниқса, Рамазон ойида қилинган эзгуликнинг савоби улуғлиги таъкидланган.

🕌Эрта тонгда "Бобо Ғозий Турктўғон" ва "Кори хайр хона" қадамжоларида сектор раҳбарлари ва имом-хатиблар иштирокида 🐏жонлиқ сўйилди.

🤲Қуръон тиловат қилиниб, юртимизни табиий офатлар ва касалликлардан асрашини тилаб дуолар ўқилди.

💯Ушбу эҳсонлар озиқ-овқат маҳсулотлари билан қўшиб, Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази орқали эҳтиёжманд оилаларга тарқатилади.


@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#cаховат

Пандемия вақтида аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Туманимизда кам таъминланган ва вақтинча ишсиз фуқаролар озиқ-овқат, моддий ёрдам, уруғлик ва ер участкаси кўринишида узлуксиз ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ишда айниқса, фермер ва тадбиркорларнинг ташаббуси тахсинга лойиқ.

Куни кеча "Файз Голд агро" фермер хўжалиги раҳбари Жамшид Файзиев "Ғайрат" маҳалласида яшовчи Муҳаббат Холматова ҳамда Вазира Назировага 50 сотихдан ер майдони ажратиб берди.

Савоб ишини бутун қилишни кўзлаган фермер томонидан аёлларга енгиллик бўлиши учун ерга қизил ловия (фасол) уруғи ҳам экиб берилди.

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#cаховат

Пандемия вақтида соҳадаги ижтимоий ёрдамга муҳтож ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман Мактабгача таълим бўлими хoдимлари рағбатлантирилди.

Бугун 8 хил зарур озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмалари 15 нафар техник ходимлар хонадонига юборилди.

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#cаховат

Яхшилик ҳар доим ўз номи билан яхшидир!

"Халқ сўзи" газетасининг расмий саҳифасида эълон қилинган мақолада "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида вилоятимиз, шу жумладан Пискент туманида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз боради.

Батафсил🔽
https://www.xs.uz/uzkr/post/ramazon-saboqlari-mehr-muruvvat-sabr-sakhovat-va-bagrikenglik
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#cаховат
#кўмак

Ҳукуматимизнинг 346-сонли қарори асосида "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида Пискент туманидаги 434 оиладаги жами 1980 нафар фуқарога 371 млн 500 минг сўм миқдорда моддий ёрдам ажратилди.

Бунда 3 нафаргача фарзанди бўлган 125 оиланинг ҳар бирига 500 минг сўмдан, жами 62 млн 500 минг сўм, 4 нафар ва ундан ортиқ фарзандни вояга етказаётган 309 оилага 1 млн сўмдан, жами 309 млн сўм миқдорида нақд пул хадя этилди.

Улуғ Қурбон ҳайити кунларида кўрсатилган моддий ёрдам пандемиядан азият чеккан ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган минглаб инсонлар кўнглига ёруғлик олиб кирди. Уларнинг миннатдорлиги дуоларида акс этди.

@piskenthokimligi
#шукуҳ
#cаховат

🔸Бугун Пискент туманидаги зиёратгоҳларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Вақф" хайрия фонди ва туман ҳокимлиги бошчилигида яхши ният билан қурбонлик қилинди.

🌙Муқаддас динимизда ҳам эҳсон ва хайрия амаллари балою офатларга қарши ҳимоя бўлиши, ёрдамга муҳтож инсонлар кўнглига умид бериши ҳақида сўз боради. Айниқса, байрамлар арафасида қилинган эзгуликнинг савоби улуғлиги таъкидланган.

🕌Эрта тонгда "Бобо Ғозий Турктўғон", "Қирққиз" ва "Саид ота" қадамжоларида туман ҳокими Р.Рихсиев, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва имом-хатиблар иштирокида 🐏жонлиқ сўйилди.

🤲Қуръон тиловат қилиниб, юртимизни табиий офатлар ва касалликлардан асрашини тилаб дуолар ўқилди.

📦Эҳсонлар озиқ-овқат маҳсулотлари билан қўшиб, эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi