PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.69K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#табрик

⚡️Электр энергияси ходимлари фақат электр ўчиб қолганидагина эсга олинадиган ходимлар ҳисобланади.

💡Уларнинг меҳнатлари кўзга кўринмасада, жуда машаққатли ва шарафлидир. Айниқса, замонавий технологиялар ривожланган айни даврда электр энергияси бир кун ҳам, бир соат ҳам ўчиб қолиши мумкин эмас. Бунинг учун эса ўша кўзга кўринмас фидойилар кун-у тун меҳнат қиладилар.

🔌Бу соҳани электр монтёрларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, кечаю кундуз, қиш қаҳратонию, ёзнинг жазирама
иссиғида қилаётган меҳнатларини эътироф этаман.

🤝Пискент ТЭТК жамоаси, ҳар бирингизни бугунги касб байрамингиз билан табриклайман. Бугунги Электр энергияси ходимлари куни барчангизга муборак бўлсин! Эрта тонгда ишга отланар экансиз, оилангиз даврасига соғ-саломат қайтишингизни, эл хизматидан асло толмаслигингизни тилайман.

Барчангизга оилавий бахт, хотиржамлик, саломатлик ҳамроҳ бўлсин!

Умархон ХОЛИҚОВ,
Пискент ТЭТК бошлиғи.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Таълим #Ҳоким

Мактабга эътибор кучайтирилади

⚡️Вилоят ҳокими Рустам Холматов ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Рустам Холматов сўзга чиқиб, мактабларда дарс бериш сифатини ошириш, таълим муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, жамиятда ўқитувчининг обрўини ошириш учун амалга оширилиши лозим бўлган топшириқлар ижросига масъулият билан ёндашиш зарурлигини таъкидлаб, мактаб – ибрат маскани бўлиши кераклиги тўғрисида гапирди.

Шунингдек, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичи паст даражага тушиб қолгани танқид остига олинди. Шу боис, вилоят халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланиши бежиз эмаслигини айтди.

– Ўқувчиларнинг давомат масаласи қониқарли даражада бўлмаган, ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, таълим-тарбия сифати, ўқув масканидаги шароитлар борасидаги муаммо ва нуқсонлардан янги иш бошлаган бошқарма бошлиғи жиддий хулоса чиқариш керак, – деди Шерзод Шерматов.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ёшлар_фестивали
#Китобхонлик
#Тарғибот

⚡️Энг яхши китобхон оила аниқланди

Пискент туман хокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази Пискент туман бўлинмаси ва Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида бугун, 22 декабрь куни "Энг яхши китобхон оила" кўрик танлови бўлиб ўтди.

📚Танлов иштирокчилари 3 та шарт асосида беллашдилар.
Натижаларга кўра якунда танлов иштирокчилари "Энг яхши китобхон оила", "Энг зукко китобхон оила", "Энг фаол китобхон оила" номинацияларига сазовор бўлдилар. "Энг яхши китобхон оила" танловида 8-мактаб ўқувчиси Шомуродовалар оиласи ғолиб бўлди. Ғолибларга ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

🔰Ёшларни Ватанга муҳаббат, аждодлар меросига садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда китобнинг ўрни муҳим эканлигини билдириш мақсадида ташкил этилган тадбирда 32 нафар ёшлар иштирок этди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_дастури_амалда
#мурожаат_ва_натижа

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

💠Бугунги кунда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўратилгани бежиз эмас. Зеро, ёшлар эртанги куннинг бунёдкорларидир.

30-сонли Мусиқа ва санъат мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда сектор раҳбарлари, тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларидан ёшлар иштирок этишди.

🔎Туман раҳбари ва ёшларнинг учрашувида юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ишлар, амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.

📌 Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди. Ёшлари ўзларининг саволлари ва таклифлари билан мурожаат қилишди.

Учрашувда 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, 25 та мурожаат тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти бандлик масаласи бўлди. Уларга муносиб иш топиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кредит олиш орқали бандлигини таъминлашга кўмак берилиши тушунтирилди.

🔸Масъул раҳбарлар ва мутахассислар иштирокида тегишли тавсиялар берилиб, мурожаатлари жойида қаноатлантирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш юзасидан туман ҳокими соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.

📌Ёшлар билан бу каби жонли мулоқотлар тумандаги тўрт секторда ўтказиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_дастури_амалда
#фотофакт

Ҳоким ва ёшлар учрашувидан фотолавҳалар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_дастури
#ҳарбий_ватанпарварлик
#тарғибот

🇺🇿Ватанпарварлик –миллий юксалиш кафолати!

Ёшлар билан янгича ишлаш тизимини йўлга қўйиш ва ҳарбий ватанпарварлик ойлиги муносабати билан мактабларда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

📍Куни кеча 19-умумий ўрта таълим мактабида туман Мудофаа бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Ватанпарварлик –миллий юксалиш кафолати! мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

🛡Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган тадбирда миллатидан қатъи назар, Ватанга хизмат қилиш олий саодат эканлиги бош ғоя сифатида илгари сурилган.

👥Шунингдек, ёшлар томонидан кўргазмали ҳарбий чиқишлар намойиш этилди. Тадбирда 100 га яқин ёшлар қамраб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi