PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.41K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Қадрли устозлар, битирувчилар!

2019-2020 ўқув йили якунига етгани билан барчангизни чин дилдан табриклайман. Бу ўқув йилида мактабимизнинг 49 - қалдирғочлари - 114 нафар битирувчилар якунламокда. Барча битирувчиларимизга мустақил ҳаёт йўлларида омад ёр булишини тилайман.

Азиз укажонлар,сингилжонлар!
Сиз ҳаётингизда энг муҳим қарорлар, қадамларни бошлаш арафасидасиз. Янги ҳаёт, янги таассуротлар ва тажрибалар оламига сафар бошидасиз.
Сизларнинг матонатингиз мактабдаги сўнгги ойлардаёқ синовдан ўтди. Сизлар ҳали ҳеч кайси битирувчи дуч келмаган синовни енгиб ўтмоқдасизлар. Буларнинг барчаси ҳаёт мактабида Сизга қўл келади, албатта.

Айни дамда ҳар бир устоз кўзларида ёш билан кузатмоқдалар. Тилагим, мустақил ҳаётда фақат аъло ўқинг! Устозлардан олган билимингизни оқлаб, барчангизга талаба булиш бахти насиб этсин.

Ойбек Маннобов,
5-умумтаълим мактаби директори.


@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сўнгги_қўнғироқ

Сизни унутмайман, биринчи устозим! 5-мактаб 4-А синф ўқувчиси Шахноза Абдуллажоновадан устозларига совға.

@piskenthokimligi
#сўнгги_қўнғироқ

Устоз, сизга таъзимдамиз. 40-мактаб 3-А синф ўқувчилари номидан Нилуфар Мамарасулованинг устозига ташаккурномаси.

@piskenthokimligi
Севимли ўқувчиларим, азиз битирувчиларим!

Cизларни 2019-2020 ўқув йилининг сўнгги қўнғироғи билан чин қалбимдан табриклайман! Ўқув йилнинг 4-чорагида ташкил этилган масофавий дарсларда барчангиз ҳаракат қилиб қатнашдингиз. Бу жараён янги бўлсада ўқитувчи ва ота-оналарни янада мустахкамлади. Онлайн дарсларда фаол қатнашиб, ўз вақтида дарсларни бажарганинглар учун миннатдорчилик билдираман.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизга сабр-қаноат билан дарс тайёрлашда ёрдам берганингиз учун ташаккур! Уйда ўтириб турли мавзуларда тайёрлаган видеороликлар учун раҳмат, барчаси мақтовга сазовор.

Мактаб раҳбарияти томонидан тайёрланган мақтов ёрлиқлари ўз эгалларига албатта етказилади. Ўқув йилини аъло баҳо ва намунали хулқи билан битирган 1-11 синф ўқувчилари ҳам мукофотланади.

Айни вақтда мактабимизни 49 нафар битирувчи тарк этмоқда.
Бу йил қанчалик ноодатий, ўзгача бўлсада, Сизларни янги мустақил ҳаётга кузатиш бизнинг вазифамиз. Аминманки, барчангиз мустақил ҳаёт остонасида муносиб тайёргарлик билан турибсиз. Ҳозирги вақтингизни олий таълим кириш учун тайёргарлик кўрмоқдасиз. Барчангизга омад тилайман.

Мен бу йил сизларни 1-онлайн қалдирғочларим деб атадим. Сизларни шу тарзда учириб юбормоқдамиз, янги ҳаёт, янги орзулар ва кутилмаган имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишингизга ишонаман!

Азизларим, биз устозлар сизларни яхши кўрамиз ва жуда соғиндик. Карантин фақат меҳримиз ва қадримизни оширди. Сизлар билан учрашолмасакда, анъанани бузмаган ҳолда онлайн тарзда "Сўнгги қўнғироқ" ўтказилди. Энг муҳими, қўнғироқ садолари қалбингизда ёшлик, навқиронлик ва орзулар фаслидан ёдгор бўлиб абадий жаранглаб турсин!

Барчангизга омад ёр бўлсин!


Гулчеҳра Абдуназарова, 6-мактаб директори

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сўнгги_қўнғироқ

🗓25 май куни барча таълим даргоҳларида 2019-2020 ўқув йили якунланди.

🏫Бу йил Пискент туманида 39 та умумтаълим мактаби, 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби, 79-сонли махсус мактаб-интернатини 2645 нафар битирувчи якунлади.

👩‍🎓👨‍🎓Уларнинг 1359 нафари 9-синф, 1307 нафари 11-синф битирувчиларидир.

🔔 "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари карантин туфайли мактабларда ўқувчиларсиз онлайн тарзда ўтказилди.

🎞Мактаб раҳбарлари ва ўқувчилар битирувчиларни ушбу унутилмас кун билан табриклаб, видеолавҳалар тайёрладилар.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent viloyati
Piskent tumani
1-IDUM maktabining 11-"E" sinf bitiruvchilari tomonidan tayyorlangan online xayrlashuv vidyoroliklari.

Xurmatli maktabimiz o'qutuvchilari, 11-"E" sinf o'quvchilari siz bergan ta'lim tarbiyangiz uchun, darslarda faol bo'lib qatnashishimizga o'z bilganlaringizni biz bilan bo'lishganingiz uchun minnatdorchilini bildiradi. Siz bizning ikkinchi onamizsiz. Biz sizlarni juda ham yaxshi ko'ramiz. Yuzlaringizni yoruq qilamiz. Baxtimizga doim sog'-salomat bo'linglar!

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TOSHKENT VILOYATI PISKENT TUMANI 40-UO'T MAKTAB 11-"A" SINF BITIRUVCHILARI SINF RAHBARI: SHAKAROY MULLAJONOVA

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
28-мактабда ўтган "Сўнгги қўнғироқ" тадбири

@piskenthokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Республиканинг ҳар бир ҳудудида Ёшлар технопарклари ташкил этилади

“Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (313-сон, 22.05.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич Ёшлар технопарклари ташкил этилади.

🔺Ҳудудларда ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш технопарклар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🔰 Технопарклар Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

❗️Технопарклар фаолияти вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан мувофиқлаштирилади.

⚠️ Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

💼 Технопарк директори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига асосан инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланади.

📝 Қарор билан 2020-2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали тасдиқланди.

@piskenthokimligi
⚠️25 май куни касаллиги тасдиқланган 51 нафар беморнинг 36 нафари (70 фоизи) хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар бўлса, қолган 15 нафари эса карантин муассасалари ҳамда аҳоли орасидан аниқланган.

❗️Айни пайтда 3215 нафар касалликка чалинган беморлардан 2607 нафари (81 фоизи) бутунлай соғайди.

❗️Ҳозирда эса юртимизнинг 7 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 595 нафар бемор даволанмоқда.

@ssvmatbuotkotibi
@piskenthokimligi
Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати узайтирилди

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди (илгари 2020 йил 31 декабрь эди).

❗️Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (илгари 2021 йил 1 январь эди).

📄 Бундан ташқари, автомототранспорт воситасини 12 ой мобайнида бошқарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар қаторига транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ҳам қўшилди.

@piskenthokimligi
Мактаб битирувчиларга аттестатнинг электрон шакли 15 июнга қадар етказилади

Ҳудудий таълим бошқармалари жорий йилинг 5 июнига қадар битирувчиларга аттестат (шаҳодатнома ва сертификат) бланкаларига қўйиладиган якуний баҳоларни attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритиши ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштириши лозим.

Бошқармалар жорий йилнинг 15 июнига қадар чоп этилган аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказади.

Тайёрланган аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланиб, ўқувчиларга топширилгунга қадар барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда умумий ўрта таълим муассасасида сақлаб турилади.

Карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ўз эгаларига топширилади.

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрия

🎁Сирдарёда хайрия ишлари давом эттирилмоқда. Рамазон ҳайити муносабати билан вилоят ҳокими Рустам Холматов Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманига бориб, 132 та хонадонга байрам соғалари улашди.

📌Шунингдек, Рустам Холматов Тошкент вилоятига бириктирилган ҳудудда қурилиш-тиклаш ишлари қай тартибда амалга оширилаётганини кўздан кечрди.

🎥Батафсил "Менинг юртим" телеканали лавҳасида👆

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

⚡️Вилоятимизнинг Қўйи Чирчиқ, Янгийўл, Пискент, Бекабод, Оҳангарон, Юқори Чирчиқ ва Қибрай туманларида жойлашган қум ва шағал аралашмасини қайта ишлаш корхоналари мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар давомида корхоналарда айрим қонун бузилишларига йўл қўйилаётганлиги аниқланди, яъни қум ва шағал аралашмасини қайта ишлаш вақтида ҳосил бўлган сувлар, маиший чиқиндилар билан бирга ер устига ёки дарёга тозаланмасдан юборилган.

🎥Батафсил – юқоридаги лавҳада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида Президент коронавирус билан касалланганлар сони охирги кунларда кўпайганини қайд этди.
Эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудлар тоифасини қайта кўриб чиқиш, кунлик тест олишни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Иқтисодиёт тармоқлари тиклангани натижасида май ойида тушумлар ва савдо ҳажми ошгани, карантин талабларига амал қилган ҳолда бу ишларни давом эттириш лозимлиги таъкидланди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания Президент отметил рост числа больных коронавирусом в последние дни.
Поручено пересмотреть категории территорий, эпидемиологическая ситуация в которых ухудшилась, расширить масштабы тестирования.
Отмечалось, что в результате восстановления экономики в мае вырос объем поступлений и торговли, указано на необходимость продолжения этой работы с соблюдением правил карантина.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter