PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#тавсиялар

❗️Касалликдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро қуйидаги тавсияларга амал қилиши керак:

аввало чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!

зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

фаразандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!

уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

‼️Энг асосийси шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

М. Қодирова, Пискент туман Соғлиқни сақлаш бўлими бош шифокори

@piskenthokimligi
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмайди

🎥 https://youtu.be/SF7nNKBcHfY

https://bit.ly/38UTt18

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#ваҳимасизкарантин

Пискент ва пискентликлар бугун нима билан машғул?

Юртимизда коронавирус ҳақида хабарлардан одамларнинг кайфияти қандай? Улар ҳам ёппасига озиқ-овқат ғамлагани бозорга ёпирилишдими?

Шу саволларга жавоб излаб, деҳқон бозорига кирдик. Бозор одатдаги иш кунларидек осойишта. Асосий турдаги озиқ-овқат ва нон маҳсулотлари савдоси бемалол. Пискентликлар асосан баҳорги экин-тикин учун мавсумий гуллар, кўчатлар билан кўпроқ қизиқишмоқда.

Кўпчилик қуёш чарақлаган, баҳорнинг ғанимат кунларидан фойдаланиб, хонадонларини яшнатишдек ширин ташвиш билан банд.
#ваҳимасизкарантин

Бугун Пискент туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов туманда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар билан кенгашди.

Соғлиқни сақлаш тизими масъуллари иштирокида коронавирус бўйича эълон қилинган карантин юзасидан ахборот алмашилди.

Жамоат транспортларини ҳар тўрт соатда дезинфекция қилиш, аҳоли тўпланадиган жойларда санитар тадбирлари олиб бориш, дорихона ва дўконларда антисептик воситалар, тиббий ниқобларнинг арзон ва узлуксиз савдосини йўлга қўйиш ва қўшимча нуқталар ташкил этиш бўйича зарур топшириқ берилди.

Туман ҳокими ўринбосари И.Иномжонов, Давлат солиқ инспекцияси, "Бозор" АЖ ва бошқа мутасаддиларга савдо расталари ва шохобчаларида нархлар барқарорлигини таъминлаш, тозаликка риоя қилиш бўйича тегишли тадбирлар белгиланди.

@piskenthokimligi
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Коронавирусдан қандай сақланиш мумкин? 7та асосий тавсия

Манба
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#озиқ_овқат_таъминоти
#антикоронавирус
#ваҳимага_ҳожат_йўқ

📌Вилоятимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаб туришга мўлжалланган 150 минг тонна сиғимга эга бўлган 256 та омборхона ишлаб турибди;

📊Олинган маълумотларга кўра, ўтган йили қишлоқ хўжалигида 1 миллион 330 минг 970 тонна сабзавот, 80 минг 359 тонна полиз, 253 минг 248 тонна мева, 102 минг 821 тонна узум ва 1 миллион 414 минг 21 тонна бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилган;

✔️Вилоят аҳолисини баҳор ойларида ҳам арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида ўтган йилнинг куз ойларида 45 минг тонналик захира жамлаб қўйилган;

🧮Ундан ҳозирча 10 минг тонна маҳсулот бозорга чиқарилган. Қолган 34 минг тонна маҳсулот эса истеъмолчилар талабига қараб, ички бозорларга етказиб берилмоқда.

🎥Батафсил O‘zbekiston24' лавҳасида

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
Forwarded from Times.uz
UZ:❗️Агар сиз айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига гувоҳи бўлсангиз, Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 "Ишонч телефони” ёки қисқа 1198 рақамли Сall-марказга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

____

RU:❗️Если вы столкнулись с необоснованным повышением цен на товары первой необходимости ГНК просит обращаться на "телефон доверия" по номеру (71) 244-98-98 или в Сall-центр на короткий номер 1198.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Telegram-kanallarga nega ogohlantiruv xatlari yuborilyapti?
KunUZ
UZ: Коронавирус билан боғлиқ вазиятга оид ёлғон хабар тарқатган Telegram'даги каналлар муаллифларига Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан огоҳлантирув хатлари келмоқда.

Тармоқдаги муҳокамаларда буни цензуранинг бошланиши дея баҳолаётганлар оз эмас.


Kun.uz мухбири АОКА директори биринчи ўринбосари Дилшод Саиджоновдан ҳолат юзасидан изоҳ сўради.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот тарқатиш — жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Батафсил: 👇
https://bit.ly/2ILqYbl
Пискент туман Тиббиёт бирлашмаси, Санитария эпидемиологик осойишталик маркази, Давлат санитария эпидемиология назорати бошқармаси туман бўлими ва Дезинфекция бўлимлари томонидан маҳсус штаб ташкил этилди.

Туманда санитар эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида тузилган штабда аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш, одам гавжум жойлардаги санитар чоралари, дорихоналарда антисептик воситалар ва тиббий ниқоблар узлуксиз сотилиши, бозор ва савдо дўконларида тозаликка риоя этилишини назорат қилиш, хотиржамликни сақлаш борасида тезкор чора-тадбирлар муҳокама этилди.

Тиббиёт тизими мутасаддилари томонидан дорихона ва савдо дўконлари, бозорларда тушунтириш ишлари олиб борилди.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус

Туман Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази ходимлари томонидан мактабларда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

@piskenthokimligi