Биздан яхши боғ қолсин
Туманимизда юқоридаги умумшиор остида дарахт экиш акцияси қизғин давом этмоқда.
Акция доирасида нафақат маҳалла ва хонадонлар, балки ташкилот ва корхоналарда ҳам юзлаб кўчат ўтқазилди.
Суратда: Кўкаламзорлаштириш ишларидан лавҳалар.
@piskenthokimligi

#режалар
Янги тизим: Галдаги вазифалар белгилаб олинди
Пискент тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими илк йиғилишини ўтказди.
Туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдулла Деҳқонов раҳбарлигида ўтган йиғилишда бўлим олдида турган вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар таҳлил этилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, бўлим масъуллари билан бирга маҳаллалар хавфсизлиги ва ободлигини, оилалар мустаҳкамлигини, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар режалаштирилди.

#томорқачилик
Чўп суқсанг кўкарадиган тупроғи бор Ўзбекистоннинг, дейишади. Бу гапни Пискент туманида шахсий томорқасидан миллионлаб сўм даромад oлаётган томорқачилар исботлаяпти.
Туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А. Деҳқонов маҳаллаларда аҳолининг шахсий томорқасидан фойдаланиш даражасини ўрганди.
Кичик саёҳат давомида 6-8 сотих томорқаси бекор ётган одамларни ҳам, 2-3 сотих майдончага иссиқхона қуриб, салмоқли даромад олаётган ишбилармон одамларни ҳам учратдик.
Ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, тўкис ва фаровон яшаётган инсонлар ишини ернинг умрини ўтказиб, ҳатто шудгорлаб қўймаган, вақти ташкилотлардан ёрдам сўраш билан ўтадиган одамларга ибрат қилгинг келади. Агар ҳамма ҳам қўлида бор имкониятдан фойдаланганида эди, камбағаллик йўқолиб кетган бўлармиди...
Суратларда: Б.Дадабоева, С.Рустамов хонадони. "Ойбек" маҳалласи.

#эътироф
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганлигининг 24 йиллиги муносабати билан соҳа ходимларининг бир гуруҳи тақдирланди.
Вилоят ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қўшган ҳиссаси учун мукофотланганлар орасида Пискент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Рихсибой Ахроров ҳам бор.
Р. Ахроровни эл-юрт олдидаги хизматлари эътироф этилгани билан табриклаймиз.
Умид Хамдамов,
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник.