PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#сайлов_2023
#жараён

Олис ҳудудлардаги сайловчилар учун автобус қатнови йўлга қўйилди

Сайловда қатнашиш 18 ёшга кирган ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқидир. Олис ҳудудлар аҳолисининг сиёсий иродасини намоён қилиши, сайлов участкасига қийинчиликсиз етиб келишини таъминлаш учун бугун ҳудудларга транспорт қатнови йўлга қўйилди.

Суратда: Ғайрат маҳалласидаги 532-сайлов участкасида жараёнлар.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2023
#жараён

Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакилининг ўринбосари Абдулҳамид Маликов ва навоийшунос олим Акром Маликов сайловда муносиб номзодга овоз беришди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилоят вакилининг ўринбосари Абдул Ҳамид домла Маликов ўғли- навоийшунос олим Акром Маликов билан бирга юртимиз тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиб, энг муносиб номзодга овоз берди.

Ватан келажаги ва халқ саодатини таъминлашда муҳим бўлган мазкур умумхалқ сайлови жараёнлари очиқлик ва шаффофлик асосида ўтмоқда.

@piskenthayoti
#сайлов_2023
#жараён

Ҳар бир участкада сайлов жараёнлари давом этаяпти.

Куннинг иккинчи ярмида сайлов участкаси аъзолари томонидан ҳудудлардаги ётиб қолган кексалар, ногирон, жисмоний имконияти чекланган сайловчилар ҳузурига боришмоқда. Уларнинг сайлов ҳуқуқидан фойдаланишларига шароит яратилмоқда.

@piskenthayoti
#сайлов_2023
#жараён

Даладаги юмушларини бир четга суриб, деҳқон ва фермерлар ҳам сиёсий жараёнда қатнашишмоқда.

Суратларда: "Эсергепов Султонмурод", "Абдиев Азим", "Ғортепа агро" МЧЖ фермер хўжаликлари раҳбарлари.

@piskenthayoti