PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Олис ҳудудларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади

“Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (522-сон, 23.09.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида республика бўйича:

🔹2,967 та кўп квартирали уйлар;

🔹299 та газ тақсимлаш пунктлари;

🔹1,815.3 км ичимлик суви тармоқлари;

🔹2,420 та ижтимоий соҳа объектлари (жумладан, 13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, 47 та маданият объектлари, 11 та спорт объектлари мукаммал) таъмирланади;

🔹149 км газ қувурларини тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади;

🔹6,209 та маҳаллага 314,400 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади;

🔹1,680,000 тонна кўмир маҳсулотлари захираси яратилади (шундан ижтимоий соҳа объектларига 518,000 тонна кўмир етказиб берилади);

🔹443 та олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мулоқот

Суд раиси Бирлик маҳалласининг оқила аёллари билан учрашди

Пискент тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Мирсоатова, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Машарипов Бирлик маҳалласида “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, бир гуруҳ фаол  хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Мулоқотда хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, қизларнинг билимли бўлиб улғайишларига кўмаклашиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди. Шунинг баробарида хотин-қизларга яқин кўмакчи бўлиб, муаммоларига ўз вақтида ечим топиш, бандлигини таъминлаш, оилавий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш, улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бу каби учрашувлар барча маҳаллаларда ўтказиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

Янгиликлар 24 | «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда
#23sept #uzbekiston24

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қабул

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказди.

Қабулда тегишли ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, тижорат банклари бошқарувчилари иштирок этиб, фуқароларнинг савол ва мурожаатларини ҳал этишга кўмаклашдилар.

Навбатдаги мулоқотда 17 та мурожаат рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг аксарияти уй-жой, ичимлик суви, тадбиркорлик бошлаш учун ер олиш, саломатликни тиклаш, моддий ёрдам сингари масалаларни ташкил этади.
Фуқароларни қийнаган саволларга туман раҳбари батафсил жавоб бериб, қонун доирасида ҳал этиш чоралари белгиланди.

Жумладан, Оқтом маҳалласидан Т.Омонованинг саломатликни тиклаш билан боғлиқ муаммоси ҳал этилиб, ҳафтанинг 1-куни даволаш муассасасига жойлаштирилади. Шунингдек, Кўлота маҳалласи Қирққиз ҳудудида тадбиркорлик бошлаш ниятида бўлган Ф.Бўтаевга имтиёзли кредит ажратиш ҳамда 6 ой имтиёзли муддат билан контейнер ҳарид қилишда амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Барча мурожаатларнинг ечими орасида масъул раҳбарларга аниқ топшириқ берилиб, ижроси туман ҳокимининг шахсан назоратига олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi