PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.71K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
DIQQAT! TAʼMIRLASH ISHLARI TUFAYLI PISKENT TUMANINING BAʼZI MAHALLALARIDA GAZ TAʼMINOTI TOʻXTATILADI

Piskent tumani "Bekobod" va "Yangiobod" MFYlaridagi aholi xonadonlari gaz taʼminotini 3 bosqichli tizimdan 2 bosqichli tizimga oʻtkazish, mavjud gaz quvurlarini tartibga keltirish va eskirgan joʻmraklarni almashtirilishi sababli, 2022-yil 23-avgust soat 8:00 dan 18:00 gacha tumandagi "Bekobod", "Moʻminobod" va "Yangiobod" MFY laridagi jami 1178 ta aholi xonadonlari va 5 ta ulgurji isteʼmolchilarida tabiiy gaz taʼminoti vaqtincha toʻxtatiladi.

Taʼmirlash ishlari tugatilgandan soʻng, tabiiy gaz taʼminoti qayta tiklanadi.

“Hududgaz Toshkent” gaz taʼminoti filiali taʼmirlash ishlari tufayli yetkazilayotgan noqulayliklar uchun aholimiz va gaz isteʼmolchilaridan uzr soʻraydi.

“Hududgaz Toshkent” gaz taʼminoti filiali matbuot xizmati
#Қабул

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг навбатдаги фуқаро қабули бўлиб ўтди.

Унда туман раҳбарларига савол ва мурожаатлари бўлган 23 нафар фуқаро рўйхатга олинган бўлиб, қабулда иштирок этишди.

Қабул давомида тадбиркорлик бошлаш учун кредит ажратиш, уй таъмирига амалий ёрдам,  саломатликни тиклаш, уй-жой ҳарид қилиш учун субсидия, моддий ёрдам бериш сингари масалалар тегишли масъул раҳбарлар билан бирга кўриб чиқиб, туман ҳокими томонидан батафсил ва асослантирилган жавоблар берилди. Ижобий ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан аниқ топшириқлар, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этувчи масалалар бўйича муддат белгиланди. Ижроси туман ҳокими назоратига олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбек-афғон Давлат чегарасидаги можаро тўғрисида

2022 йил 21 август куни “Пайғамбар” номли оролда (Сурхондарё вилояти) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қонунга хилоф равишда бузиб ўтган ва орол қирғоғига қайиқларда келган бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари кузатилган.
Ушбу жойга келган Ўзбекистоннинг чегара нарядига чегара бузувчилари қаршилик кўрсатишган.
Шахсига аниқлик киритиш ва тергов ҳаракатларини олиб бориш мақсадида махсус тадбир ўтказилиб,  барча чегара бузувчилари (жами 24 нафар) қўлга олинди. 
Сўроқ қилиш давомида маълум бўлишича, улар Ўзбекистон чегара ҳудудларида кенг тарқалган қизилмия илдизини териш мақсадида ўтишган.
Ҳозирги вақтда “Пайғамбар” ороли ҳудуди Ўзбекистон Чегара қўшинлари бўлинмаларининг тўлиқ назорати остида.

t.iss.one/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тўёна

Истиқлол байрами арафасида Дўнгқўрғон маҳалласида янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Арафа
#Тараддуд

Яқин кунларда юртимизда улуғ байрам - Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги кенг нишонланади.

Байрамлар арафасида хонадонларда, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида тозалик ишларини бажариш гўзал одатларимиздан ҳисобланади. Айни вақтда туман ҳокими топшириғи асосида ўринбосарлар бошчилигида капитал таъмирланган Марказий ўйингоҳ ҳудудида ҳам ҳашар ўтказилмоқда.

Ҳашарда ўйингоҳ ҳудудидаги ўт-ўланлар ўриб, ариқ ва зовурлар ҳам тозаланмоқда. Чиқиндиларни бартараф қилиш учун махсус техникалар ҳам жалб қилинган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi