PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.67K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача (1,2 млн сўмгача) ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Аграр_соҳа

Бугун Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев пахтакор фермерлар билан учрашди.

Навоий ва Дўстбеков ҳудудлари хўжаликларида ўтказилган учрашувда август - ҳосил тақдирини белгиловчи муҳим палла эканлиги таъкидланди.

Тажрибали фермерларнинг таъкидлашича, август-ҳосилга ҳосил қўшувчи ой. Бу даврда шоналар гулга, кўсакка айланади. Шу боис, агротехник тадбирларини ўз вақтида ўтказиш катта аҳамиятга эга.

Айни вақтда фермер хўжаликларида ғўза парвариши билан боғлиқ агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли олиб борилмоқда. Фермерлар билан суҳбат давомида ғўза ривожини кучайтириш, қўшимча озиқлантириш, ғовлашининг олдини олиш, чилпиш сингари зарур агротехник тадбирлар бажарилиши таҳлил қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инфографика

2022 йил 25 июндан 1 августга қадар ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси натижалари.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Болалар_спорти

"Қувноқ стартлар" ёш спортчиларни саралайди

Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 17-боғчада спорт ўйинлари бўлиб ўтди.

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болаларга Алимент тўловлари жамғармасидан алимент тўлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (427-сон, 03.08.2022 й.) билан Алимет тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга (бирйўла ундирувчига тўлаб беришга) йўналтирилади.

📝 Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.

☑️ Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.

Жамғарма маблағлари алимент тўловларини қоплаб бериш учун етарли бўлмаган тақдирда, алимент тўловлари маблағлар келиб тушган кундан бошлаб қопланади.

Давлат ижрочиси жамғармадан қопланган алимент тўловлари бўйича қарздордан маблағларни қайтариш бўйича ижро ҳаракатларини амалга оширади.

🔘 Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги даврда фойдаланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Рейтинг

«Вилоят ҳокими кубоги» спорт мусобақаси доирасида туман ва шаҳарларнинг қўлга киритган натижалари эълон қилинди.

📌Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда стол тенниси ва енгил атлетика мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Баскетбол ва волейбол спорт турларида мусобақалар давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инсон_қадри

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан маҳаллаларда "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" деган бош ғоя асосида тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бекобод маҳалласида ҳам нуронийлар жам бўлишиб, кенгашдилар. Байрам арафасида қилинадиган ишлар, ҳашарлар ўтказилиши тўғрисида бир пиёла чой устида гурунглашдилар.

Тадбирдан сўнг ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси ва хотин-қизлар фаоли биргаликда ётиб қолган кекса ва бемор инсонлар хонадонига йўқлаб боришди. Уларнинг ҳолидан хабар олиб, кўнглини кўтаришди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi