#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра:
🔹“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларга ва жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга бериладиган тўловлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади ҳамда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;
🔹АТ “Халқ банки” томонидан пенсия, нафақалар ва моддий ёрдамни фуқароларга нақд етказиш хизматлари учун Пенсия жамғармаси ва бюджетдан 1 фоиз банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади;
🔹пенсия, нафақа, компенсациялар ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маданият
📌Шу кунларда Туркияда гастрол сафарида бўлиб турган Тошкент вилояти ижодий жамоасининг Элазеғ шаҳридаги икки кунлик жонли концерт дастури мамлакат телеканали орқали тўғридан-тўғри бутун Туркия ҳалқига намойиш этилди.
👏Офарин!
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

#Бизнинг_ёшлар
Саидобод маҳалласида футболга иштиёқманд ёшлар аксариятни ташкил этади. Ёшлар орасида нафақат йигитлар, балки қизлар ҳам футбол билан мунтазам шуғулланишади.
Куни кеча Саидободлик ўсмир қизларнинг 4 нафари Тошкент вилояти терма жамоаси сафида Ўзбекистон чемпионатида муваффақиятли қатнашишди.
-Ҳозирда улар орасида Наргиза Маматалиева республикамиз ёшлари терма жамоаси сафида Японияда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди, -дейди Саидобод маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Анвар Соатов. Ҳоким ёрдамчиси спортчи қизнинг чет элга чиқишида оиласи ва зарур ҳужжатлар билан боғлиқ масалаларда ҳам яқиндан ёрдам кўрсатди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

#Билдириш
Бугун, 29 июль куни соат 15:00да туман ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтади.

#Семинар
Айни вақтда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолияти
самарадорлигини янада ошириш мақсадида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева иштирокида онлайн тарзда семинар бўлиб ўтмоқда.
Унда ҳудудлардан сайланган сенаторлар, маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари раислари ҳамда котибият мудирлари қатнашиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар хусусан, депутатлик назоратини олиб бориш, фуқаролар қабулларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳамда жорий йилнинг 2-ярим йиллигидаги вазифалар муҳокама қилинмоқда.
Пискент тумани студиясидан Бўка, Бекобод, Пискент, Оққўрғон,
Ўрта Чирчиқ туманлари, Бекобод ва Нурафшон шаҳарлари масъуллари қатнашмоқда.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Юқоричирчиқ туманидаги "Astrum" IT академиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, ёш дастурчилар, IT ва коммуникация компанияларининг раҳбарлари ва ходимлари билан учрашади. Учрашувда мамлакатимиз IT секторидаги ишларнинг бугунги аҳволи ва уни янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилади.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит IT-академию "Astrum" в Юкоричирчикском районе и встретится со специалистами информационных технологий, молодыми программистами, руководителями и работниками компаний в области IT и коммуникаций. Состоится обмен мнениями о текущем положении дел в отечественном IT-секторе и приоритетным задачам дальнейшего развития отрасли.
Facebook|Instagram|Twitter

Президент Шавкат Мирзиёев “Astrum” академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда.
“Бугун янги IT академиясига биз учун аҳамияти ниҳоятда юқори бўлган IT соҳасидаги етук мутахассислар ва ёшларимиз билан учрашув ўтказиш учун келдим.
Биз бугун биргаликда ечимларини топадиган масалалар бутун Ўзбекистон ёшларининг IT соҳасидаги интилишларига катта туртки ва мотивация беришига ишонаман”, деди давлатимиз раҳбари.
Дунёда IT хизматлари шиддат билан ривожланмоқда. Жаҳонда бу соҳанинг ўсиш суръатлари йилига 10 фоизни ташкил этиб, жорий йилда 4,3 триллион долларга етади.
“Биз ушбу бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш борасида катта ислоҳотларни бошладик. Соҳага сўнгги беш йилда 2 миллиард доллар, шундан 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди.
Бундан уч йил олдин IT парклар ташкил қилиб, уларга алоҳида солиқ режимини жорий этдик", деди Президент.

Президент мавзуни давом эттирди:
“Бунинг ҳисобига бугунги кунда IT-паркларда 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш жойлари билан таъминланди.
Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилган IT мутахассислари сони йил бошидан 2,5 баробарга ўсиб, 43 мингга етди.
Жорий йилнинг ўзида мамлакатимизда 134 та янги, жумладан 50 та хорижий IT компаниялари ташкил этилди, экспортчи корхоналар сони эса 2 бараварга ошди.
Сўнгги уч йилда мобил интернет нархи 9 бараварга арзонлашди ва халқаро рейтингда 15-ўринга кўтарилдик (68-ўриндан).
IT хизматлари ҳажми ва экспорти бир неча баробарга ўсди.
Энг асосийси, IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди".

Учрашув чоғида Президентимиз эътиборни кучайтириб, ёшларимизга озгина шароит яратиб берилса, бу соҳани янада юқорироқ поғоналарга олиб чиқиш мумкинлигига ишонч билдирди.
“Бугунги мулоқотимизни ўтказиш учун "Astrum" академиясини бежизга танламадим.
Бу ерда юзлаб ёшлар энг замонавий дастурлаш кўникмаларини эгаллаётгани, айниқса, ўқиш давомидаёқ даромад топаётгани қувонарли албатта.
Бошқа ҳудудларда ҳам бундай IT академиялар ташкил қилиш истагида бўлганларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, барча масалаларини ҳал қилиб берамиз”, деди давлатимиз раҳбари.
Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда бу ерга келиб, барча шароит ва имкониятларни кўзи билан кўриб, ўз ҳудудида камида 1 тадан шундай IT академия ташкил этиш лойиҳасини бошлашга топшириқ берилди.

#Сессия_48
Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:
-“Маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида”ги шунингдек ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбаалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида.
-2022 йилнинг 6 ойи давомида туманда секторлар фаолияти, корхона, ташкилот хамда муассасалар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, хоким ёрдамчилари фаолияти тўғрисида.
- Туман ҳудудида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида жорий йилнинг олти ойи давомида амалга оширган ишлари тўғрисида.
-Туманда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича жорий йилнинг олти ойида амалга оширган ишлари ҳақидаги ахбороти тўғрисида.
- Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисидаги ҳисоботи.
- Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими раҳбарининг “Биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлари тўғрисида”ги ҳисоботи.
- Туман аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш тўғрисида.
- Туман умумтаълим муассасаларининг бўш директор лавозимларига танлов ўтказиш натижалари тўғрисида.
- Халқ депутатлари тумани Кенгаши доимий комиссияларининг 2022 йилнинг иккинчи ярим йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.
- Маҳалла хайрия жамоат фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари хисобидан моддий ёрдамга мухтож оилаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида ҳамда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар.