PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ёшларкуни

Ўзбекистон - ёшлар мамлакати

Аҳолининг 9 миллион 685 минг 564 нафарини 14–30 ёшлилар
ташкил этган республикамизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 40 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, 30 дан ортиқ ҳалқаро ҳужжатлар ратификация қилинган.

2017 йил Президент ёшлар қурултойида 30 июнь кунини “Ёшлар куни” деб эълон қилди. “Юртимизда байрамлар кўп, лекин ёшларга бағишланган алоҳида байрам йўқ. Бугун шу масалани ҳал этадиган вақт келди”, деган эди Президент ўз сўзида. Ўша кундан буён Ўзбекистонда Ёшлар куни кенг нишонланиб келади. Республикамизда бу сана нафақат бир кун, балки бир ой давомида нишонланиб, “Ёшлар ойлиги” доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт ва интеллектуал мусобақалар ташкил этилади. Ёшларнинг ўз ақлу салоҳияти, жисмоний иқтидорини намойиш этишига имкон яратилади.

Ёшларнинг ўқиб, етук инсон, малакали мутахассис бўлиб етишишларига шарт-шароит яратиш мақсадида бугунги кунда республикамизда 162 та олий таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 25 таси нодавлат олийгоҳлар бўлса, 30 таси нуфузли ҳорижий университетларнинг юртимиздаги филиалларидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 майдаги “Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-237-сонли қарори асосида вилоятимизда Буюк Британиянинг ROYAL AGRIKULTUR UNIVERSITY билан ҳамкорликда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилди ва Тошкент вилоятида нуфузли олийгоҳлар сони 7 тага етди.

Дунё давлатларида Ёшлар куни турлича нишонланади. Россияда 27 июнь, Хитойда 4 май куни, Туркияда 19 май, Покистонда 11 март, Парагвайда 21 сентябрь ёшлик ва баҳор куни сифатида нишонланади. Ҳалқаро ҳамжамиятда 12 август Халқаро ёшлар кунидир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Табрик

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг туман ёшларига байрам табриги

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Менингконституциям
#Муносабат

Хотин-қизлар фаолларининг Конституциявий ислоҳотлар тўғрисида мулоҳазалари қандай?

Латофат Усмонова, Мўминобод маҳалласи хотин-қизлар фаоли.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#инфографика

Янгиланаётган Конституция лойиҳасида қандай ўзгартиш ва қўшимчалар мавжуд?

📑 Амалдаги Конституциянинг қайси моддаларига қандай ўзгартишлар киритилиши мумкин?

Батафсил инфографикада.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Таъзия

Пискент тумани Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори, малакали врач, кўплаб беморларга шифо улашган тиббиёт ходими, самимий инсон Холбўта Расулов оламдан кўз юмди. Х.Расулов бош миянинг оғир хасталиги туфайли 2021 йилдан буён республика Нейрохирургия ихтисослаштирилган илмий-амалий марказида даволанаётган эди.

Туман ҳокимлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Менингконституциям
#Муносабат

Конституциявий ислоҳотлар тўғрисида Бекобод маҳалласи хотин-қизлар фаоли Райҳона Ахророва мулоҳазаларини билдирди.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_куни
#Очиқ_мулоқот

Ёшлар куни муносабати билан сектор раҳбарлари туман ёшлари билан очиқ мулоқотлар ўтказишди.

1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиев Ёшлар боғида ёш фуқаролар билан учрашди. Очиқ-ошкора, самимий ўтган мулоқот чоғида уларнинг таклифларини тинглаш баробарида Конституциявий ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилди. Ўзбекистонда ёшларга яратилган кенг имкониятлар, улардан самарали фойдаланиш, ўқиб-ўрганишга чақирди. Шунингдек, Конституциядаги 60 дан ортиқ моддаларга 200 дан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги, халқ муҳокамаси қизғин ўтаётганлиги, «Менинг конституциям» портали орқали 50 мингга яқин таклифлар киритилгани таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда 1-ИДУМ раҳбари Марҳабо Қурбонова сўз олиб, Бош Қомусимиздаги ўзгаришлар, асосий тамойиллар, таълим тизимини янада такомиллаштириш, педагог қадрининг ортаётганлиги тўғрисидаги нормаларнинг киритилиши ҳақида мулоҳазаларини билдирди.
Уларни қизиқтирган саволлар ва муаммолар батафсил тингланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_куни
#Очиқ_мулоқот

Бирлик маҳалласида жойлашган 1-сонли касб-ҳунар мактабида 2-сектор раҳбари, туман прокурори Алишер Жўраевнинг ҳудуд ёшлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Э.Содиқжонов, маҳалла ёшлар етакчиси Ш.Эргашева, касб-ҳунар мактаби масъуллари, мактабнинг 2021-2022 ўқув йили битирувчилари иштирок этдилар.

Сектор раҳбари А.Жўраев сўзлаб, битирувчи ёшларга ҳаёт йўлларида муваффақият тилади. Шу билан бирга уларни қизиқтирган 10дан ортиқ саволларга батафсил жавоб берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирларда иштирок этиш учун "Янги Ўзбекистон" боғига келди.
Давлатимиз раҳбари боғда Беш ташаббус йўналишлари бўйича ташкил этилган павильонлар фаолияти билан танишади, ёшлар билан мулоқот қилади. Сўнг, Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбирида нутқ сўзлайди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в парк "Янги Ўзбекистон" для участия в мероприятиях по случаю Дня молодежи.
Глава государства ознакомится с павильонами, посвященными Пяти инициативам, встретится с молодежью, затем выступит с речью на праздничном мероприятии в честь Дня молодежи.

Facebook|Instagram|Twitter
#онлайн

⚡️Айни вақтда вилоят ёшлари Тошкент туманидаги амфитеатрда жам бўлишган.

🔹
Улар бу ерда 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган катта байрам тантанасига гувоҳ бўладилар.

🔹Мазкур тадбирда давлат мукофоти совриндорлари, ўрта мактабни 2021/2022 ўқув йилини олтин медал билан тамомлаган битирувчилар, спорт ва фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этмоқдалар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok