PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.71K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Семинар

Пискент туман ҳокимлигида республика Монополияга қарши курашиш қўмитаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ж.Исмаилов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, туман ҳокими Р.Рихсиев, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда рақобат, табиий монополия, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш масалалари бўйича саволларга батафсил жавоб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Семинар

Олийгоҳларга репетиторсиз тайёрланиш имконияти борми?

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Семинар

Соғломлаштириш мавсумини самарали ўтказиш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Семинар

Давлат хизматчилари учун ўқув семинари ташкил этилди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Семинар

Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар жойлаштириш озиқ-овқат хавфсизлиги билан бирга ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев, сектор раҳбарлари қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинарда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да турган ишсиз фуқароларга ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экинларни тақсимлаш чоралари белгиланди. Қишлоқ хўжалиги ходимлари, аграр соҳа мутахассислари иштирокида озуқабоп ва ҳаридоргир маҳсулотлар экиш бўйича амалий тушунча берилди. Айни вақтда барча маҳаллаларда деҳқончилик қилиш истаги бўлган ишсиз фуқароларга 30 сотихдан ер майдонлари ажратилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Семинар

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ишлаш шўъба мудирлари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Уч кун давом этиши режалаштирилган ўқув семинарида Пискент тумани вакили Элбек Содиқжонов ҳам иштирок этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Семинар

Айни вақтда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолияти
самарадорлигини янада ошириш мақсадида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева иштирокида онлайн тарзда семинар бўлиб ўтмоқда.

Унда ҳудудлардан сайланган сенаторлар, маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари раислари ҳамда котибият мудирлари қатнашиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар хусусан, депутатлик назоратини олиб бориш, фуқаролар қабулларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳамда жорий йилнинг 2-ярим йиллигидаги вазифалар муҳокама қилинмоқда.

Пискент тумани студиясидан Бўка, Бекобод, Пискент, Оққўрғон,
Ўрта Чирчиқ туманлари, Бекобод ва Нурафшон шаҳарлари масъуллари қатнашмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Семинар

Айни вақтда Пискент тумани ҳокимлигида хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинари ўтказилмоқда. Унда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зуҳра Миргазиева, туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, сектор раҳбарлари иштирок этмоқда.

Маълумки, тумандаги фаол ва ташаббускор, олима, зиёли ва фидойи, катта ҳаётий тажрибага эга аёллардан иборат  “Оқила аёллар” ҳаракати-жамоатчилик тузилмаси ташкил қилинган.

Семинарда жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда жамоатчиликка, энг аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсатиш юзасидан катта ҳаётий тажрибага эга бўлган хотин-қизлар ўзаро тажриба алмашмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Семинар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150 сонли Қарори асосида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолияти ташкил этилган эди.

Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Пискент тумани "Ватан таянчи" ҳаракати мувофиқлаштирувчи комиссияси аъзолари бошчилигида "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани раҳбарлари билан ўқув-услубий семинар ўтказилди.

Асосий мақсад янги таъсис этилган "Ватан таянчи" ҳаракати отрядларини жойларда тўғри ташкил этиш, ўқувчи ёшларни ватанпарварлик, миллий анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънан етук ва жисмонан соғлом авлодни тайёрлашдан иборатдир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Семинар

Пахта терими мавсуми: тайёргарлик қандай?

Бугун Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Пискент тумани пахта далаларида бўлди.

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, аграр соҳа вакиллари, фермер ва деҳқонлар, терим отрядлари бошлиқлари билан бирга очиқ ва юзма-юз мулоқот ўтказди.

Туркистон ҳудудида "Ибрагимов Воҳид" фермер хўжалиги пахтазорида бўлиб ўтган семинарда вилоят раҳбари етилган пахта ҳосилини тез муддатда йиғиб олиш билан боғлиқ тайёргарликлар бўйича туманнинг ҳар бир сектор раҳбарининг ахборотини тинглади. Шунингдек, тегишли масъуллар, отряд раҳбарлари, кекса пахтакорлар, теримчилар ва фермерлар билан суҳбатлашиб, фикр алмашди.

Суҳбат давомида З.Мирзаев пахтачилик кластери ва фермерларнинг илғор теримчиларни рағбатлантириш учун қандай таклифлари борлиги билан ҳам қизиқди. Баракали хирмон учун ҳисса қўшаётган ҳар бир теримчининг меҳнати алоҳида эътироф ва эътиборга муносиб эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, семинарда вилоят раҳбари теримчилар учун муносиб иш ва ётоқ жойлари тайёрлаш, сифатли озиқ-овқат етказиш билан боғлиқ тавсиялар бериб ўтди.

Шундан сўнг, дала бошида жонлиқ сўйилиб, бу йилги пахта ҳосили янада мўл-кўл ҳамда баракали келишини сўраб, Қуръон тиловат қилинди. 

Маълумот учун, жорий йилда 83 та терим отрядлари шакллантирилган бўлиб, 8 минг нафардан ортиқ иш билан банд бўлмаган, кўнгилли теримчилар жалб этилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар #Пискент #МададГуруҳи

Тошкент вилоятида тажрибали деҳқон ва агрономлардан иборат «Мадад» гуруҳи иш бошлади

Йилдан йилга қишлоқ хўжалиги ўзгариб бормоқда. Бунда кекса деҳқон ва агрономларнинг тажрибасига таяниб иш кўриш бугунги кунда ҳаёт тақозосидир.

Донишманд халқимизда «Қари билганни пари билмас» деган нақл бор. Вилоятимизда тажрибали деҳқон ва агрономлардан иборат «Мадад» гуруҳи иш бошлади.

Улар ҳудудларда бўлиб, ғўза ва ғалла, умуман, барча экинларни тўғри парваришлаш, касаллик ҳамда зараркунандаларга қарши курашишда фермерларга ёрдам беришмоқда.

Ана шундай семинарларнинг навбатдагиси бугун Пискент туманидаги «Хожиев Довудбек» фермер хўжалиги шийпонида бўлди.

Семинарда униб чиққан чигитга культиватор ёрдамида ишлов бериш, суспензия тайёрлаш бўйича тажриба алмашилди.

Семинар якунида нуронийлар ва фермерлар дастурхон устида мулоқотни давом эттирди.

🌐 Instagram | 🌐 Twitter | 🌐 Facebook  |
🌐Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM