PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.41K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига “қониқарсиз” деб баҳоланган 3 минг 636 нафар маҳаллага шахсан бориш ва муаммоларни ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Иқтисодий тараққиёт вазирлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда ушбу маҳаллалар кесимида муаммоларни ҳал қилиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш топширилди. Бунда, йил якунига қадар:

- 434 та маҳаллада суғориш тизими ва сув таъминотини яхшилаш;

- 715 та маҳаллада сув, йўл, электр, табиий газдан муаммосини ҳал қилиш;

- иқтисодий аҳволи оғир 545 та маҳалладан ҳар 5 тасига банк вакилини бириктириб, “лидер” тадбиркорларни топиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Молия вазирлиги ушбу маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорлик кредитлари учун 800 миллиард сўм ажратади.

Қанчалик қийин бўлмасин, ушбу маҳаллаларда ишларнинг юриши учун шунча қўшимча маблағларни ажратаяпмиз.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, бириктирилган вакиллар ва ҳоким ёрдамчилари ушбу маблағларнинг ҳар бир сўмидан самарали фойдаланиб, аниқ натижа кўрсатиши керак”, деди Президент.
Барча инфратузилмаси ва молиявий имкониятлари мавжуд бўла туриб, республика бўйича 12 та шаҳар ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Самарқанднинг 2 тадан туманидаги аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз” деб топилгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан:

- Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Фарғона, Марғилон, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод шаҳарлари;
- Учтепа, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ ва Ургут туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳам ишдан олишга кўрсатма берилди.

Тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, ушбу шаҳар ва туманлар ҳоким ёрдамчиларини тўхтовсиз ўқитиш, йўналишлар бериб бориш, яхши-яхши тажрибаларни ўргатиб бориш кераклиги таъкидланди.

Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши қайд этилди.
Деҳқончилик ва боғдорчиликка ихтисослашган 2,5 мингта маҳалла “лидер” тадбиркорлар орқали ривожлантирилади.

Деҳқонларимиз мавсумга ўз вақтида тайёргарлик кўриши учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасига ажратилган 2 триллион сўм ресурс ҳисобидан иккинчи чоракда қўшимча 350 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу маблағлар “лидер” тадбиркорлар орқали уруғ, кўчат, ўғит сотиб олиш ва бошқа харажатлар учун берилади.

Ушбу маблағлар ҳисобига 250 та оғир маҳалладаги 165 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Яна 2,5 мингта маҳалла чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликка ихтисослашган. Уларни ривожлантириш учун:

- камида 1,5 мингта маҳаллага инкубатор;

- ҳар бир вилоятда камида 20 мингта хонадонга 20-100 тадан хонаки товуқ;

- 1000 тагача маҳаллада 5-10 та хонадонга асалари уялари тарқатилади.

Бу чора-тадбирлар орқали биринчи ярим йилликда аҳоли хонадонларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларда камида 140 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Ҳунармандчилик, тикувчилик, косибчилик, қандолатчилик каби уй шароитидаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини маҳалланинг ўзида кенгайтириш кераклиги таъкидланди.

Шу муносабат билан бир ой муддатда саноат, ҳунармандчилик ва касаначилик микро марказларини 700 та ихтисослашган маҳаллада ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Бу марказларнинг 70 таси ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда очилиши зарур. Ушбу марказлардан 5 йил муддатда ер ва мол-мулк солиғи ундирилмайди.

Жорий йилда бу мақсадларга 500 миллиард сўм йўналтирилади, ушбу саноат марказлари орқали 50 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Яна бир масала – йил бошидан буён ҳоким ёрдамчилари томонидан 5 мингга яқин бўш бинолар аниқланди. Ҳоким ёрдамчилари аниқлаган бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағлар ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланиши белгиланди.

Умуман, йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас”, деди Президент.
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Беш ташаббус олимпиадасига старт берилди
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Беш ташаббус олимпиадасига старт берилди

Жорий йилнинг 1 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтган эди. Унда қатор масъул идораларга маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан бирга йил давомида 6 миллион нафар ўғил-қизларни оммавий спорт тадбирларига қамраб олиш, бунинг учун 10 апрелдан бошлаб, маҳалла, туман, вилоят ва республика босқичларидан иборат оммавий спорт тадбирларини ўтказиш каби бир қанча вазифалар қўйилди.

Бугун мазкур вазифалар ижроси доирасида ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг ҳудудий босқичларига старт берилди.

Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўрибосари Сарвар Хамдамов, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими масъуллари иштирокчи йигит ва қизларга муваффақият тиладилар. Сўнгра бир неча спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Жумладан, футбол, мини-футбол, волейбол, шахмат-шашка, стритбол ва енгил атлетика каби спорт турлари бўйича маҳалла ёшлари маҳоратини намойиш этдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️19 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани.
Маҳаллий кенгашлар депутатлари учун семинар ташкил этилди

*Чиноз тумани.
14-сон Мусиқа ва санъат мактабида "Бўзатов Фест_2022" Ёшлар овози танловининг туман босқичи бўлди

*Қибрай тумани.
Маҳалла раислигига номзодлар билан суҳбатлар давом этмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар ҳокими ижтимоий соҳа объектларидаги таъмирлаш ишларини ўрганди

*Тошкент тумани. “
Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз

*Олмалиқ шаҳри.
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова бугун Олмалиқ шаҳрида бўлди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Коррупция - жамият кушандаси!

*Оққўрғон тумани.
Фаол аёллар ташаббуси

*Янгийўл тумани.
30 минг дона булғор қалампири ва бақлажон кўчатлари тарқатилмоқда

*Янгийўл шаҳри.
Таълимда ҳамкорлик

*Чирчиқ шаҳри.
Доимий комиссияда “Аёллар дафтари” кўриб чиқилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Мутасадди раҳбарлар томонидан долзарб масалалар кўрилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси

*Бекобод туман.
Беш ташаббус Пахтакор ва Деҳқонободда бўлиб ўтди

*Паркент тумани. "
Коррупцияга қарши курашиш, унинг келиб чиқиш сабаблари ва барвақт олдини олиш" мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани.
Ёшлар ўз маҳоратини кўрсатмоқда

*Ангрен шаҳри.
Муаммолар бартараф этилиши учун тезкор чоралар кўрилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Жараён

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ 5152-сонли “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ҳамда 22-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигида Бошқарув сервис компаниялари фаолиятини тўлақонли ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Марказий банк вилоят бўлими раҳбари ўринбосари Н.Турсунов, Уй-жой коммунал хизмат бошқармаси бўлим бошлиғи С.Якубов, туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов, Уй-жой коммунал бўлими бошлиғи У.Эрматов ҳамда тижорат банкларининг туман филиаллари бошқарувчилари иштирокида ўтган йиғилишда бир қатор долзарб масалалар кўрилди.

Жумладан, юқоридаги қарорнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилиб, бошқарув органларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жойларнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан самарали фойдаланиш ва таъмирлаш ва бошқа масалалар масъуллар иштирокида муҳокама этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Таъзия

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Холмурод Каримовга акаси Анвар Абдураҳмоновнинг вафоти муносабати билан туман ҳокимлиги жамоаси чуқур таъзия билдиради.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi