PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.41K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Сайлов
#Тараддуд

Маълумки, жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови ўтказилади. Пискент туманидаги 29 та маҳаллада ҳам сайловчилар вакиллари энг муносиб раисни танлайдилар.

Бугун туман ҳокимлигида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вилоят кўмаклашувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда туманда ташкил этилган кўмаклашувчи комиссия масъуллари иштирок этишди.

Туман ҳокими Р.Рихсиев сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича барча жараёнлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда, белгиланган режа асосида ташкил этилиши зарурлигини таъкидлади. Бунда кўмаклашувчи комиссияларнинг масъулиятини ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ҳуқуқий ва услубий ёрдам бериш масалалари, шунингдек, ҳудудий кўмаклашувчи комиссиялар аъзолари зиммасидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Яшил_макон

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Яшил йиллик умуммиллий лойиҳаси асосида маҳаллаларда мавжуд бўлган ва бўш ётган ер майдонларини аниқлаб, маҳалла фуқаролар йиғинлари тасарруфига ўтказиш, терак ва бошқа дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов томонидан Оқтом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қўшимча чора тадбирлар амалга оширилди ва ер майдонлари аниқланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайловолдидан

Бугун Бекобод ва Бирлик маҳалласида маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловига кўмаклашувчи комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда комиссия аъзолари томонидан сайловчиларнинг вакилларига сайловнинг аҳамияти тўғрисида батафсил тушунтирилди. Маҳалла раиси сайлови маҳалланинг тақдирини белгиловчи жараён эканлиги, уни шаффоф ўтказиш, энг муносиб номзодларни сайлаш муҳим вазифа эканлиги таъкидланиб, услубий кўмак берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқмулоқот
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаевнинг Пискент туманида бўлиб ўтган сайёр қабули очиқ мулоқоти жараёнлари «Нурафшон ТВ» да

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Лолаариқ маҳалласида яшовчи фуқаро А.Хўжамқулов уйида иссиқхонаси борлиги, аммо иссиқхонани яна кенгайтириб, қўшимча даромад топиш истагини билдириб мурожаат қилган эди.

Бугун туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов ва Молия вазирлигидан бириктирилган вакил У.Муҳаммедазизов биргаликда А.Хўжамқуловнинг хонадонида бўлдилар. Ховлисидаги иссиқхонадан фойдаланиш самарадорлиги ўрганилди. Иссиқхона ва балиқ боқиш бўйича зарур тавсиялар беришди. Мутасаддилар тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган йигитни куни кеча Қашқадарё вилоятига олиб бориб, илғор тажрибаларни ўрганиб қайтишган эди.

М.Мирюнусов тадбиркорга қўллаб-қувватлаш бўйича зарур барча ёрдам кўрсатилишини билдириб ўтди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️6 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Бекобод шаҳри. Ҳукумат топшириғи қатъий назоратга олинди

*Оққўрғон тумани.
Таълим учун сармоя

*Оҳангарон шаҳри.
Вилоят ҳокими "Саховат" ва "Мурувват" уйларида бўлди

*Янгийўл тумани.
Маҳаллабай тадбиркорлик йўналишлари кенгайтирилмоқда

*Янгийўл шаҳри.
Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Меҳнат ярмаркаси - бандлик, даромад ва фаровон ҳаёт гарови

*Юқори Чирчиқ тумани.
Халқ билан мулоқот фуқаролар ишончи, фаровонлигимиз асосидир

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

*Бекобод тумани.
Онажонларимиз яратган боғлар жаннатдан дарак!

*Паркент тумани.
Паркент туманида Халқаро спорт куни нишонланди

*Бўстонлиқ тумани.
Суҳбатда мигрантлар масаласи ўрганилди

*Ангрен шаҳри.
Бош шифокор аҳоли олдида ҳисобот берди

*Пискент тумани.
Сайловда энг муносиблар сараланади

*Чиноз тумани.
Чигит экиш бошланди

*Қибрай тумани.
Туман марказий йӯлларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

*Тошкент тумани.
Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолияти жонланди-ми?

*Олмалиқ шаҳри.
Қарор, назорат ва ижро: ноқонуний қурилмалар фуқаролар томонидан бартараф этилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида турли хилдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда

*Зангиота тумани.
Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот берди

*Бўка тумани. Фонд томонидан зарур дори дармонлар бепул етказилмоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Эълон

Ҳурматли тумандошлар!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва “Ўзбекистон” нашриёти томонидан ташкил этилган “Пешонага ёзганидан айрилмайди шоирлар...” деб номланган ижодий кечага таклиф этамиз.

Пискентлик журналист, ҳажвчи шоир, “Ўзбекистон” нашриёти муҳаррири Тўхтамурод Ҳасанбоевнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан ўтказиладиган шеърият, кулгу ва қўшиқ кечаси Муқимий номидаги Давлат мусиқали театрида 2022 йил 7 апрель куни соат 11:00да бошланади.

Кечага яқинларингизни ҳам таклиф этишни унутманг!


Ташкилий қўмита.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi