PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Саёҳат

Ғайрат МФЙ ёшлар етакчиси ташаббуси билан маҳалла ёшларидан бир гуруҳи 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Л.Раҳматуллаев, 39-мактаб раҳбари ҳомийлигида Самарқанд шаҳрига саёҳатга жўнаб кетишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида овоз бериш муддати 1 кунга узайтирилди

Кеча "Ochiq budjet" портали фаолиятида айрим носозликлар кузатилганлиги боис, техник носозликни бартараф этиш учун кетган вақтга мутаносиб равишда овоз бериш муддатига 1 кун қўшилди ҳамда 1 апрель 23:59 гача узайтирилгани маълум қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Муносабат

Кўп хонадонли уйлар, хусусан Навоий маҳалласи Фурқат мавзесидаги хонадонлардаги ноқонуний қурилмалар, йўллар ҳолати бўйича мурожаатлар йўлланган эди.

Ушбу мурожаатларни туман ҳокими 1-ўринбосари М.Мирюнусов назоратига олиб, Хусусий уй-жой ширкатлари раислари ва банк масъуллари билан йиғилиш ўтказди. Унда хизмат кўрсатиш сифати таҳлил қилинди. Тизимда самарали иш ташкил этишда Бошқарув сервис компаниялари ташкил қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди. Аҳолига қулай шарт-шароит яратишга имконияти етарли бўлган тадбиркорлар орасидан сараланиши айтиб ўтилди. Шунингдек, мурожаатларда кўтарилган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш масаласи Кадастр бўлими ва архитектор мутахассислар назоратига олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
КОРРУПЦИЯ МАМЛАКАТ РАВНАҚИНИ БАРБОД ҚИЛАДИ

Ҳурматли фуқаролар !

❗️Агарда, Сиз Прокуратура бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси туман ва шаҳар бўлимлари ҳодимлари фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз ёки сезсангиз бу ҳақида зудлик билан қуйида кўрсатилган телефон рақамларига маълум қилишингизни сўраймиз.

📲Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси Шахсий хавфсизлик шу́ъбаси телефон рақами +998 71 231-68-95

☎️БЮРОНИНГ ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: "1107"


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайил

Дўстлик маҳалласида аҳоли бирлашиб, баҳор байрамини нишонлашди. Дастурхон устида нуронийлар, тажрибали инсонлар ва ёшлар маҳаллада келгусида амалга ошириладиган ишлар, сайловлар тўғрисида суҳбат қурдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра:

янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир сотихи учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдори Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;

лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт (темир йўл ва авиация транспорти) харажатларининг 25 фоизигача бўлган миқдори Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан субсидия сифатида қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#мулоқот

📌Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос, оммавий коммуникациялар ва кинематография масалалари бўйича ўринбосари - вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Бабажановнинг 2022 йил 31 март соат 16:00 да онлайн қабули ўтказилишини маълум қиламиз.

🔎
Бунда фуқаролар вилоятда туризм, спорт, маданият, маданий мерос, оммавий коммуникациялар ва кинематография масалалар ва ушбу соҳаларда юзага келаётган муаммолари билан мурожаат қилишлари мумкин.

👆Юқоридаги масалалар юзасидан қуйидаги ҳавола орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
https://us05web.zoom.us/j/5397003226?pwd=ZDMrTjJIYkgvOFZheDl1SXViK3F4dz09

Идентификатор конференции: 539 700 3226
Код доступа: 2222

Мурожаат учун тел: (70) 762-58-86

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Эълон

Тадбиркорлар диққатига!

Хусусий уй-жой ширкатлари ўрнида кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компаниялари ташкил этиш жараёнлари олиб борилмоқда.

Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур моддий-техника имкониятига эга талабгор тадбиркорлар туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Боғланиш учун телефон:
+998903473030

У.Эрматов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ер_ислоҳотлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими ўринбосарлари М.Мирюнусов, С.Хамдамов, Ғайрат маҳалласида амалий учрашувлар ўтказдилар.

Унда Давлатимиз раҳбари томонидан янги жорий қилинган ер ажратиш тизими орқали аҳолига узоқ муддатга ер ажратиш, бандлигини таъминлаш ва турмуш тарзини янада яхшилаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла раисларига баҳорги экиш мавсумидан кечикмай, деҳқончилик билан шуғулланиш учун ер олиш истагида бўлган фуқароларга E-imzo олиш, E-auksion тизимига кириш ҳамда электрон платформада турган ер майдонлари бўйича аризалар топширишга амалий ёрдам кўрсатиш топшириғи берилди.
Шунингдек, ер олиш истагида бўлган ёшларга ҳоким ёрдамчиси томонидан электрон порталдан фойдаланишида кўмак берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi