PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#сайёр_қабул

⚡️Кеч тушди, қабул давом этмоқда.
Айни пайтда Пискент туманида давом этаётган сайёр қабул ҳақида мурожаатчилар қандай фикрда?

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#айнидам

⚡️Вилоят раҳбари Пискентда фуқароларни қабул қила бошлаганига қарийб беш соат бўлди. Мурожаатчилар кўплигидан мулоқот ҳали ҳам давом этадиган кўринади.

Одамлар турфа, муаммолар ҳам бири биридан фарқли. Кимдир иш, кимдир уй-жой ташвишида. Яна кимдир қисматнинг ногаҳоний зарбаларига йўлиққан...

Нима масала бўлишидан қатъий назар, ҳақиқий раҳбар уларни сабот билан тинглаши, тинглай олиши керак. Гарчи кўп такрорланган бўлса ҳам, ҳақиқат шу: ҳар бир мурожаат ортида инсон қадри ва тақдири ётибди...

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Жараён #Фото

🎙 Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Пискент туманида Зойир Мирзаев оммавий сайёр қабул ўтказмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён #Видео

🎙 Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев томонидан Пискент тумани аҳолисининг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказмоқда

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Дайжест

❗️30 - март : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чиноз тумани.
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли лавозими учун номзодлар билан суҳбат

*Қибрай тумани. WorldSkills Uzbekistan -2022" – Ишчи касблар бўйича 3-Миллий чемпионатининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

*Нурафшон шаҳри. Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани, Нурфашон шаҳар бўлинмасида Наврўз байрами ўтказилди

*Тошкент тумани. Қашқарлиқда Наврўз байрами

*Оққўрғон тумани. Коррупция тараққиёт кушандаси

*Олмалиқ шаҳри. Пискент туманидан Олмалиққа ўтган ерларда хатлов ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди

*Оҳангарон шаҳар. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 6000 дона терак кўчатлари экилди

*Янгийўл шаҳри. Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилмоқда

*Чирчиқ шаҳри. “Ифтихор”даги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари жадал бормоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Бугун Юқори Чирчиқ тумани ёшлар етакчиларига планшет топширилди

*Қуйи Чирчиқ тумани. Наврўз – баҳор таровати

*Бекобод тумани. Маллабойда ўзгача Наврўз шукухи

*Бўстонлиқ тумани. Профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда

*Ангрен шаҳри. Яшил майдонлар кенгаймоқда

*Бўка тумани. Сектор раҳбарлари ёшларни қўллаб-қувватламоқда

*Пискент тумани. Тиббиёт бирлашмаси раҳбари халққа ҳисобот берди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Ўрганиш

Мўминобод маҳалласида ҳоким ёрдамчиси Ё.Воҳидов, маҳалла раиси А.Каримов ва ишчи гуруҳи томонидан "Темир дафтар" га кириш истагида ариза билан мурожаат қилган, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саёҳат

Ғайрат МФЙ ёшлар етакчиси ташаббуси билан маҳалла ёшларидан бир гуруҳи 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Л.Раҳматуллаев, 39-мактаб раҳбари ҳомийлигида Самарқанд шаҳрига саёҳатга жўнаб кетишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида овоз бериш муддати 1 кунга узайтирилди

Кеча "Ochiq budjet" портали фаолиятида айрим носозликлар кузатилганлиги боис, техник носозликни бартараф этиш учун кетган вақтга мутаносиб равишда овоз бериш муддатига 1 кун қўшилди ҳамда 1 апрель 23:59 гача узайтирилгани маълум қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Муносабат

Кўп хонадонли уйлар, хусусан Навоий маҳалласи Фурқат мавзесидаги хонадонлардаги ноқонуний қурилмалар, йўллар ҳолати бўйича мурожаатлар йўлланган эди.

Ушбу мурожаатларни туман ҳокими 1-ўринбосари М.Мирюнусов назоратига олиб, Хусусий уй-жой ширкатлари раислари ва банк масъуллари билан йиғилиш ўтказди. Унда хизмат кўрсатиш сифати таҳлил қилинди. Тизимда самарали иш ташкил этишда Бошқарув сервис компаниялари ташкил қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди. Аҳолига қулай шарт-шароит яратишга имконияти етарли бўлган тадбиркорлар орасидан сараланиши айтиб ўтилди. Шунингдек, мурожаатларда кўтарилган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш масаласи Кадастр бўлими ва архитектор мутахассислар назоратига олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi