PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискентда_кўпкари

⚡️Бош соврин - автомобил!

🐎17 октябрь, якшанба куни Пискент туманида Тошкент вилояти ҳокими соврини учун улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтади.

🎪Сайилда шунингдек, дорбозлар ўйини, кураш, арқон тортиш мусобақалари, қўчқор уриштириш ўйинлари ўтказилади.

💪Кўпкарида эпчил, чапдаст чавандоз ва полвонлар учун совринга туя, той, тана, қўчқорлар ҳам қўйилган.

⚡️Бош соврин - 🚘автомобил!

Барчани сайилга таклиф этамиз!

Манзил: "Лолаариқ" МФЙ, "Жанубий" автополигон

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

Ҳурматли фермерлар ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш Агентлиги республикамиз тадбиркорларига қулай бозор муҳитини яратиш мақсадида таклифларини билдиради.

Россия Федерациясида фаолият юритувчи "ВОСХОД" МЧЖнинг мамлакатимизда етиштирилган сифатли қишлоқ хўжалиги (картошка, оқ карам, сабзи, лавлаги) маҳсулотларига талаби инобатга олиниб, Пискентлик фермерлар ва экпортёр корхоналарни ҳамкорликка чақирамиз!

Тижорат таклифлари билан туман ҳокимлиги Инвестиция ва ташқи савдо бўлимига мурожаат этишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:
70 545-13-45, (90) 138-83-28, (99) 512-75-70

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi:
#Инфографика

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти ташкил этилди

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi:
#Мурожаат

"Бирлик" маҳалласида яшаймиз. Тошкент канали устидан ўтган оқава сув қувури тешилиб, каналга оқиб ётибди. Масъуллар эътибор қилиб, тузатишса, одамлар бу сувдан фойдаланишади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Йўл_қурилиши

Президентимизнинг ПҚ-5048-сонли қарори асосида Пискент туманидаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича жорий йилда 6 698,2 млн сумлик 15,9 км қурилиш-монтаж ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

2021 йил 1 октябрь ҳолатига туманда жами 12,3 км ички йўллар жорий таъмирланиб, 5 064,9 млн сум миқдордаги қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Қолдиқ иш ҳажми 3,6 км ни ташкил этиб, ҳозирги кунда 2,7 км узунликдаги ички кўчаларда асос ишлари бажарилмоқда. 900 км кўчаларда ичимлик суви тармоқлари тортилмоқда. Қурилиши ишлари сув тармоқлари битказилганидан сўнг бажарилади.

“Ғайрат” ва “Чимқўрғон” МФЙ ҳудудида 5,2 км пиёдалар йўлаги ва 248 дона тунги ёритиш тизими қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган бўлиб, буюртмачи ташкилот Тошкент вилояти “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК томонидан 1 км пиёдалар йўлаги қуриш учун 272,0 млн қийматда пудрат шартнома тузилган. 1 октябрь ҳолатига амалда 1 км пиёдалар йўлаги қуриб битказилган.

Пискент тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
#Мурожаат_изидан

Пискент тумани ҳокимлиги мурожаат боти орқали Тошкент каналининг “Мингтепа” ва “Бирлик” маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида оқава сув қувури ёрилгани ва чиқинди сув каналга оқаётгани тўғрисида мурожаат йўлланган эди.

Мазкур мурожаатда кўтарилган масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов, “Тошкент сув таъминоти” корхонаси туман филиали раҳбари Д.Абдуллаев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи У.Эрматов иштирокида жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида аниқландики, “Гулшан” ХУЖМ ширкати оқава сув қувурининг бир қисми ушбу канал орқали ўтган. Афсуски, канал қирғоғининг муҳофаза зонаси аҳоли томонидан хонадонларга қўшиб олинганлиги, қувурнинг қолган қисми ҳам ҳовлилар орасида қолиб кетгани натижасида махсус техника киритиб таъмирлашнинг имкони бўлмаган. Масъул раҳбарлар ўрганиш жараёнида хонадон эгалари билан ҳам суҳбатлашдилар. Қувурнинг ёрилган жойини қўл меҳнати орқали яқин муддатда таъмирлаш ишлари режалаштирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ_огоҳлантиради

⚡️Тилсиз ёвдан огоҳ бўлинг!

12 октябрь куни “Зоминовул” маҳалласида хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Электр симларининг қисқа туташуви оқибатида фалокат юз бериб, хонадон ёниб кетган. 13 октябрь куни эса “Намуна” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Анор гулбоғи” боғдорчилик ширкатидаги дала ҳовлиларнинг бирида қўлбола ва мўркони носоз бўлган ностандарт иситиш печидан фойдаланиш натижасида хонадон эгалари А.О. ва У.О.лар ис газидан заҳарланган.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари таҳлил қилинди. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 19 та ёнғин содир бўлиб, уларнинг асосий қисми, яъни 13 та ҳолатда фалокат аҳоли хонадонларига тўғри келиши аниқланди.

Туман ФВБ куз-қиш мавсумида барча фуқароларни огоҳликка чақириб, қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, газ ва электр воситаларига эҳтиёткорона муносабатда бўлишга, ёш болаларни олов билан ўйнамаслик ва қаровсиз қолдирмасликка чақиради!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
​​#Адлия_хабари

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

📊 Жорий йил 14 октябрь куни Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) ташкилоти томонидан эълон қилинган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади.

📈 Жорий йилги нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилиб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган 3 та давлатдан бирига айланди.

📋 Мазкур Индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилиб, унда 139 та мамлакатдаги ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган (мамлакатлар сони ўтган йилга қараганда 11 тага ортган).

📌 Шунга кўра, жорий йилдаги нашрда Конго Республикаси, Гаити, Ирландия, Латвия, Литва, Люксембург, Малта, Парагвай, Словакия Республикаси ва Судан каби янги мамкатлар қўшилган.

❗️Мамлакатимиз умумий рейтингда 85-ўриндан жой олди.

✍️ Маълумот ўрнида: ушбу Индекс жаҳон миқёсида фақатгина ҳуқуқ устуворлигининг аҳволини баҳолашга ихтисослашган ягона халқаро рейтинг ҳисобланиб, ўз навбатида Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторлари, Transparency International ташкилотнинг Коррупцияни қабул қилиш индексини шакллантиришда энг муҳим ахборот манбаларидан бири саналади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️⚡️⚡️ТЕЗКОР БИЛДИРИШ!

‼️Тошкент вилояти, Пискент тумани, "Лолаариқ" МФЙ, "Жанубий" автополигонда ўтказилилиши режалаштирилган катта улоқ-кўпкари мусобақаси️ ҳамда миллий спорт турлари бўйича "Ҳоким кубоги" мусобақалари бошка муддатга кўчирилди.

🙏 Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда тадбир санаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қиламиз.

Бизни кузатишда давом этинг.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok