PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Халқ_орасида
#Очиқ_мулоқот

Қўштепаликларни қандай муаммолар қийнамоқда?

Шундай масалалар бўладики, уларни фуқародан эшитишнинг ўзи камлик қилади. Ҳолатни жойига чиқиб кўриш, ечимини излаш, имкониятларни чамалаш зарур бўлади. Пискент туман ҳокимининг қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

Бу сафар туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев “Муротали” маҳалласининг Қўштепа қишлоғида бўлди. Ҳоким ўринбосарлари, туман прокурори, хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилот раҳбарлари биргаликда аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди. Бир гуруҳ фуқаролар хонадонига кириб, турмуш тарзи билан яқиндан танишдилар.

Аҳоли вакилларининг электр, газ, ички йўлларга шағал ётқазиш, қишлоққа тиббий ходим бириктириш сингари мурожаатларининг ечими бўйича очиқ ва самимий суҳбатлашилди. Ҳал этиш юзасидан қурилиш, йўл, газ ва электр таъминоти, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича тегишли раҳбарларга аниқ топшириқлар юклатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️12 октябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Туманда йил бошидан қанча қизалоқ туғилганини биласизми?

*Олмалиқ шаҳри. "Ўзбекистон" кўчасига чароғонлик ярашади

*Пискент тумани. Пискентлик спортчилар шижоат кўрсатишди

*Нурафшон шаҳри. Профилактика инспекторларига ҳокимлик туҳфалари

*Паркент тумани. Орзу-умидлар, эзгу мақсадлар сари бошловчи йўлланма

*Юқори Чирчиқ тумани. Ҳаётбахш ислоҳотларнинг ҳаётий самаралари

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ҳожи ая оилавий боғча очди

*Зангиота тумани. Бир миллион дастурчи лойиҳаси асосида

*Бекобод тумани. Биринчи бор овоз бериш масъyлияти

*Қибрай тумани. Таълим маскани табиий офатдан қандай зарар кўрган эди?

*Бўка тумани. Ҳоким ва аҳоли яна юзма-юз

*Тошкент тумани. Имкониятдан барака топаётган аёл

*Янгийўл шаҳри. Хотин-қизлар ҳуқуқлари давлат химоясида

*Ангрен шаҳри. Тайёргарлик пухта — талофатга "нуқта"

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 11 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 11 дней.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
Савол: Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш
имкониятига эга бўлмаган сайловчига бошқа шахс томонидан ёрдам кўрсатилиши мумкинми?

❗️Жавоб: Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Таклиф этилаётган шахс сайлов комиссияси аъзолари, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлиши мумкин эмас.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
«Заковат» интеллектуал ўйини фаол иштирокчиларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍https://uza.uz/posts/310159

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Ёднома

Айни вақтда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Пискент фарзанди, таниқли журналист ва адиб марҳум Тоҳир Шомуродовнинг "Янги китоб" нашриётида чоп этилган "Мен ёнингдан йироқман" китоби тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда марҳум журналистнинг устозлари, оиласи, фарзандлари, дўстлари ва ҳамкасблари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этмоқда.

Тоҳир Шомуродов қаламига мансуб, "Янги китоб" нашриётида чоп этилган "Мен ёнингдан йироқман" тўпламида журналистнинг турли йилларда "Пискент ҳаёти", "Нуроний", "Ҳуррият", "ХХI аср" газеталари ва "Кексалик гашти" журналларида, фейсбук ижтимоий тармоғида жойланган шеърлари ва ҳикоялари жой олган.

Тоҳир Шомуродов бугун ҳаёт бўлганида 43 ёшга кирган бўлар эди. Афсус, бевақт ўлим адибни орамиздан жуда эрта олиб кетган бўлсада, умри фарзандлари ва боладек азиз ижодий асарлари, китобларида яшайди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Раҳбарнинг масъулиятсизлиги - инсонлар тақдирига салбий таъсир кўрсатади
———————
Безответственность руководителя негативно сказывается на судьбах людей

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter