PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Дайжест

❗️5 октябрь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оққўрғон тумани.
Мақсад - соғлом турмуш тарғиботи

*Қибрай тумани. Таъмирлаш учун ички кўчаларга ҳам навбат тегаяпти

*Пискент тумани. Табиатни соф ҳолда асраш бугуннинг муҳим талаби

*Чирчиқ шаҳри. Кексалар умрнинг ибрат чироғи

*Ангрен шаҳри. Эҳтиёжманд қатламни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизими

*Зангиота тумани. Умр ҳикмати ва саодатини англаб...

*Бекобод тумани. Кекса авлодга ғамхўрлик кўрсатиш – улуғ фазилат

*Олмалиқ шаҳри. Бандлик бўйича мурожаат қилган фуқароларга ҳокимнинг жавоби қандай?

*Нурафшон шаҳри. “Кексалар ҳафталиги” давом этмоқда

*Бўстонлиқ тумани. Ижтимоий химоянинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди

*Янгийўл тумани. Аҳоли хонадонларига субсидия асосида иссиқхоналар

*Янгийўл шаҳри. Нилуфарнинг орзулари бир олам

*Тошкент тумани. Бугуннинг раҳбари мурожаатни тинглаши, муаммони англаши шарт

*Юқори Чирчиқ тумани. Мактабларга чолғу асбоблари ва тикув машиналар тақдим этилди

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ўзини-ўзи банд қилишда ҳам гап кўп...

*Бўка тумани. Фуқаролар қабулида айрим масалалар жойида ҳал этилди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 18 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 18 дней.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
⚡️⚡️⚡️Марказий сайлов комиссиясидан хушхабар!

📱Эндиликда "Saylov2021" мобил иловасини нафақат Google Play тизими орқали, балки iOS операцион тизими орқали ҳам бепул юклаб олиш мумкин.

📌 "Saylov2021" мобил иловада сайловларга оид барча янгиликлар бўлиб, улар кунма-кун янгиланиб боради. Шунингдек, у ерда сайловчи, сайлов комиссияси аъзоси, кузатувчилар, номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари учун барча зарур ҳуқуқий ахборотлар мавжуд.

Мобил иловани юклаб олинг ва муҳим сиёсий жараён янгиликларидан хабардор бўлинг!

🔹 Google Play Market орқали юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=org.uicgroup.elections

🔹 App store орқали юклаб олиш: https://apps.apple.com/us/app/saylov-2021/id1578455432

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
#Эълон

⚡️Пискент тумани аҳолиси диққатига!

Пискент тумани ҳокимлиги аҳоли бандлигини ошириш мақсадида "Ғайрат" МФЙда қулупнай етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар қурдирмоқда. Иссиқхоналар тумандаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да рўйхатга олинган фуқароларга имтиёзли кредит асосида берилади.

💯Иссиқхонадан 1 йилда олиш мумкин бўлган минимал даромад 50 - 100 миллион сўм. Меҳнатингизга яраша даромад миқдори 2 ёки 3 бараваргача ортиши мумкин!

Иссиқхона сони - 100 та
Майдони - 10 сотихдан
Кредит миқдори - 33 миллион сўм
Муддати - 3 йил
Йиллик - 14 фоиз, имтиёзли давр билан

📌Қўшимча маълумотларни Пискент тумани ҳокими маслаҳатчиси Шерзод Камаловга мурожаат қилиб, билиб олишингиз мумкин
👉
+998903184488

🏃Шошилинг, бу Сизга тўкин ва фаровон ҳаётингизни таъминлаш йўлидаги яхши имконият бўлиши мумкин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Кексалар_ҳафталиги

Кексалари эъзозланган юрт

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Кексалар_ҳафталиги

Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Файзобод” маҳалласида жойлашган маданият марказида “Кексаларни эъзозлаган юрт” шиори остида маънавий-маърифий ва кўнгилочар тадбир ташкил этилди.

Тадбирга “Файзобод”, “Мингтепа”, “Сувти”, “Дўнгқўрғон” маҳаллаларидан нуроний отахону онахонлар ташриф буюрдилар. Таъкидланганидек, юртимизда кексалар ҳамиша эъзозу эътиборда, уларнинг улкан ҳаётий тажрибаси ва ўгитлари ёшлар ва ўрта авлод вакилларига ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.

Тадбир давомида туман Маданият бўлими хонандалари томонидан ажойиб куй-қўшиқ ва рақслар намойиш этилди.

- Бутун умр далада ишладик. Рўзғор, бола-чақа ташвишида концерт нима, дам олиш нима, билмабмиз. Мана, биз кексаларни ўйлаб, тадбиру томошалар ташкил этган барча раҳбарларга раҳмат, умридан барака топишсин!-дейди Дўнгқўрғонлик Қутбиниса ая Тошматова.

Умри меҳнатда ўтган нуронийлар концертдан баҳра олиб, рақсга тушдилар. Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Собиржон Иномов барчани табриклаб, аждодларни эъзозлаган юртга файз ёғилиши, уларнинг дуолари элни асрашини таъкидлади.

Тадбир доирасида ҳайрия ишлари ҳам олиб борилди. Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Шеров, туман Тиббий-ижтимоий хизматни ривожлантириш бўлими бошлиғи Н.Абдураҳмонова маҳалладаги ёлғиз яшовчи инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг дуоларини олишди. Айни вақтда туманда 49 нафар ёлғиз яшовчи кексалар истиқомат қилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Қалбаки пул ишлаб чиқараётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.С. 100 минг сўмлик купюрадаги жами 48,9 млн сўм қалбаки пулларни ўтказиш мақсадида ёнида олиб юрган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан ижарада яшаб келаётган хонадони кўздан кечирилганда, Ш.С.нинг шериклари М.Ў., С.М. ва А.А.лар томонидан компьютер техникаси ёрдамида тайёрланиб, рангли принтерда чоп этилган яна 2,5 млн сўм қалбаки пуллар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент вилояти ҳокимлиги:
—Бўка тумани ҳокимлиги - Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича бош мутахассиси.

—Бўка тумани ҳокимлиги - Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси.

—Бекобод шаҳар ҳокимлиги - Ташкилий назорат гурухи 1-тоифали мутахассиси.

🔸Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилоят транспорт бошкармаси:
—Автотранспорт ташувларини мувофиқлаштириш ва назорат сектори 1-тоифали инспектори.

—Автотранспорт ташувларини мувофиқлаштириш ва назорат сектори 1-тоифали инспектори.

—Автотранспорт ташувларини мувофиқлаштириш ва назорат сектори 1-тоифали инспектори.

🔸Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси:
—Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Солиқ назорати бўлими бошлиғи.

🔸Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси:
—Оққўрғон тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет даромадлар базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бошлиғи.

🔸Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси:
—Таълим муассасаларини ўқув-методик таъминлаш ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси.

🔸Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси:
—Кадрлар бўлими бошлиғи.

—Янгийўл шахар халқ таълими бўлими - Бўлим мудири.

—Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири.

—Олмалиқ шаҳар халқ таълими бўлими мудири.

—Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими мудири.

—Тошкент вилояти Бўка тумани 3 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

—Тошкент вилояти Бўка тумани 44 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

—Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 30 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

—Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 34 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

—Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 49 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

—Тошкент вилояти Пискент тумани 34 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

🔸Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси:
—Юқоричирчиқ тумани мактабгача таълим бўлими мудири.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 5 октябрдан 14 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#Маҳаллабай

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳуқуқий тушунтириш, муаммоларни бартараф этиш мақсадида барча даражадаги мутасадди раҳбарлар “маҳаллабай” ишлаш тизимида фаолият олиб бормоқда. Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ишчи гуруҳи туманимиз маҳаллаларида ўрганишлар ўтказмоқда.

Бугун вазирлик масъул ходими Р.Абдуллаев, туман ҳокими маслаҳатчиси Ш.Камалов, Уй-жой коммунал бўлим бошлиғи У.Эрматов иштирокида “Майлобод” маҳалласидаги хонадонлар ўрганилди. Жараёнда маҳалладаги “Лочин” ХУЖМШ хизмат кўрсатувчи 233, 235, 237-кўп қаватли уйлар истиқоматчилари билан мулоқот ўтказилди. Ушбу ширкатнинг айни вақтда 200 млн сўм миқдорида кредит қарздорлиги мавжуд бўлиб, кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун ширкатларга бадал пуллари ўз вақтида тўланиши зарурлиги тушунтирилди.

Шунингдек, аҳоли вакиллари ва "Тоза ҳудуд" ДУК ишчиларини жалб этиб, йиғилиб қолган чиқиндилар чиқариб, ҳудуд ободонлаштирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi