Дарё ўзанида тактик машғулотлар ўтказилмоқда
🔖Пискент тумани ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р.Рихсиевнинг жорий йил 23 февралдаги 6-сонли буйруғи асосида туман ФВБ томонидан туман ҳудудидан ўтувчи Оҳангарон дарёси ўзанини тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
🌊2021 йил баҳор мавсумида сел, сув тошқини каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган тактик машғулотларга туман ФВБ, Ободонлаштириш, Йўллардан фойдаланиш бўлимининг 35 нафар ишчи ходимлари, 2 та экскаватор, 30 та оғир юк ташувчи техника воситалари жалб этилган.
✅Давлатимиз раҳбарининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида дарё ўзанини тозалашдан ортган шағал “Дўнгқўрғон”, “Файзобод”, “Сувти”, “Тараққиёт” МФЙлардаги тупроқ кўчаларни шағаллаштириш ҳамда қўшни Нурафшон ва Бўка туманига юборилмоқда.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_ҳафталиги
💠"Ёшлар ҳафталиги” доирасида тадбирлар, учрашувлар ва суҳбатлар давом этмоқда. Бугун ёшлар учун “Пискент ифтихорлари”, “Тенгдош тенгдошга” тадбирлари, туман ҳокимининг ёш педагоглар билан учрашуви ташкил этилди. Шунингдек, ёшлар 27-мактабда тенгдошларининг спорт, санъат, таълим бўйича эришаётган ютуқлари билан яқиндан танишдилар.
🎥Батафсил видеолавҳада кўринг.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Матбуот котиблари фаолияти баҳоланди
Таҳлилий натижаларга кўра, 2020 йил сентябрь ойига қадар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 125 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг иш натижалари юқори, 67 нафариники ўрта, 30 нафариники қониқарли, 17 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.
Шу билан бирга, Президент қарорига асосан барча туман ва шаҳарларда ҳам ахборот хизматлари ташкил этилганди. Бу галги рейтингда биринчи марта туман ва шаҳар ҳокимликлари (жами 206 та) фаолияти ҳам инобатга олинди. Ҳокимликлар кесимида 190 нафар матбуот котибидан 6 нафарининг фаолияти юқори, 7 нафариники ўрта, 117 нафариники қониқарли, 60 нафариники эса паст даражада, деб топилди. 16 нафар матбуот котиби мазкур лавозим вакант бўлгани ёки матбуот котиби 6 ойдан кам фаолият юритгани сабабли баҳоланмади.
➥ Батафсил
@aoka_uz

#Siyosiy_marifat_soati
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди
Айни пайтда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.
✅ Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.
🟩 Сиёсий маърифат соатини Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube каналида кузатиб боришингиз мумкин.
▶️ Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://youtu.be/rEo3M7ACCAo
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

YouTube
Rahbar kadrlar va davlat fuqarolik xizmatchilari uchun "Siyosiy-ma'rifat soati"ning navbatdagi soni
"Siyosiy-ma'rifat soati"da ma'ruzachilar quyidagi masalalarga to'xtalib o'tadilar:
• Ikki hafta davomida qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning mazmun-mohiyati;
• Mamlakatimiz mehnat bozorini malakali kadrlar bilan ta'minlash chora-tadbirlari;
•…

Forwarded from Беҳзод Қобулов | Расмий
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ҳокимлигида роппа роса икки йил ишладим. Ҳокимият тизими мен учун катта дарсхона бўлди...
Бугун йўлларимиз айри тушаяпти. Тақдир шамоллари янги марралар ва давраларга элтаяпти.
Фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаган, хатоларимни кечириб, янги ғояларга илҳомлантирган устозларим, хусусан, қишлоқ хўжалиги илми ва амалиётининг чуқур билимдони, олийжаноб инсон Рустам Холматов, ҳаёт дорилфунунининг профессорлари Юнусхон Шарипов, Сайёра Файзиева, Раҳматилла Шералиев, Диёр Алимовга, сафдошларим ва дўстларимга ташаккур билдираман.
Ахборот хизматини ташкил қилиш ва оёққа туришида, шу соҳада ишлаётганларни ўз устимизда тинимсиз ишлашимизда АОКАнинг ўрни беқиёс бўлди. Кеча эълон қилинган рейтинг эса яхши сюрприз бўлди. 🤝😊
Ўз навбатида, бу масъулиятли вазифада иш бошлаётган ҳамкасбимизга омад тилайман.
@Behzod_Qobulov

#раҳбар_ва_ёшлар
Мутахассислик - сенинг келажагинг
📌"Бирлик" МФЙ ҳудудида жойлашган 1-сонли Касб-ҳунар мактабида “Мутахассислик сенинг келажагинг” мавзусида ёшлар учун саёҳат ташкил этилди.
🔰Унда Касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари ва малакали мутахасис психологлар томонидан “Мутахассислик сенинг келажагинг” мавзусидаги психологик тренинглар, таълим муассасалари раҳбарлари ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
✔️Форумга тумандаги умумтаълим муассасаларининг 110 нафар битирувчи синф ўқувчилари иштирок этди. Уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарга қизиқиш уйғотиш мақсадида тумандаги мавжуд профессионал таълим муассасаларидаги касб ва мутахассисликлар билан таништириш бўйича кўргазмалар ташкил этилди.

#халқ_орасида
♻️Туман ҳокими Р.Рихсиев "Култепа" маҳалласидаги 27-мактабда ёш педагоглар билан учрашди. Очиқ мулоқотда тумандаги умумтаълим мактабларидан келган ўқитувчилар ўзларини қийнаётган муаммолари бўйича мурожаат қилишди.
✅Ҳоким уларга нималарни ваъда бергани ҳақида видеолавҳада ўзингиз кўринг👆

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилиши айтилди.
9 миллион аёлни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, саратон скринингидан ўтказиш вазифаси қўйилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам решения проблем и социальной поддержки женщин.
Отмечалось, что через Народный банк будет направлено 2 триллиона сумов кредитов на привлечение около 70 тысяч женщин к предпринимательству.
Поставлена задача провести углубленные медицинский осмотр, включая онкологический скрининг 9 миллионов женщин.
#Mirziyoyev #videoselektor #xotinqizlar #ijtimoiyhimoya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter