PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Audio
🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҒИ🇺🇿

Бу шунчаки байроқ эмас, соясида юрт яшар,
Соясида миллат яшар, гуллар азиз тупроғи.
Осмон бизнинг бошларга йиқилмайди, ёронлар,
Осмонни ушлаб турар Ўзбекистон байроғи!

Зулфия Мўминова


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿ЎЗБЕГИМ БАЙРОҒИ
🌏 Пискент тумани
🏢 5-сонли умумтаълим мактаби
8-"A" синф ўқусчиси
Xусанбоев Музаффар Отабек ўғли

📌Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган видеоролик


Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Пискент туман кенгаши

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биринчи_қор

❄️Қор ёғяпти...

Ташқарида қор бўлса ҳам, қалбларимизни баҳорий кайфият тарк этмасин!
#Қор_завқи

ЭРКИН ВОҲИДОВ

❄️ҚОРХАТ
❄️

Қор ёғар – осмонда оққушлар учар,
Қор ёғар – осмондан оқ укпар тушар.
Қор ёғар еру фалакни тўлдириб,
Бизлар эрсак иссиқ уйда ўлтириб,
Тарк этолмай халқимизнинг одатин
Ёзамиз дўстларга дўстлик қорхатин.
Қорхат асли қордай оппоқ дил хати,
Оқ кўнгилнинг меҳри, тафти, ҳурмати.
Ошинолик, чин вафо изҳори ул,
Гоҳи пинҳон севгининг иқрори ул.
Қор ёғар, қорхат ила, хуллас калом,
Шоира қизларга йўллаймиз салом.
Сизга, эй Гулчеҳра қизлар, Эътибор,
Айтамиз кўнгилда орзу неки бор.
Ой Ҳалима ҳам Малика, Турсуной,
Эй чирою файзга бою шеъри сой,
Сизга дилдан энг самимий эҳтиром,
Янги йилнинг табриги ҳам ассалом! 
Энди келсак сўзнинг индаллосига,
Яъни қорхатнинг асл маъносига:
Янги йилда давра тузмоқ фарз бўлур,
Ким ютилса, бир зиёфат қарз бўлур.
Қорхат элтган элчимизни тутсангиз,
Тан берурмиз, қарз бўлурмиз, ютсангиз. 
Йўқса ўзни катта ишга чоғлангиз,
Шу бугундан пеш этакни боғлангиз.
Бермангиз Гулчеҳраларга зарра дам,
Бирйўла ювгай мукофотларни ҳам.
Енг шимарсин Мўътабар, Ойдин букун,
Қарз улар бултурги достонлар учун.
Тутди бир қўлда газет, бир қўлда тор,
“Лирика”ни ювмади лек Эътибор.
Бибисора ҳам Санобар қайдадир,
Битта шеъри бир зиёфатга татир. 
Хуллас, энди барчангиз ҳамдам бўлинг,
Худд и “Қизлар давраси”дек жам бўлинг.
Шеър ёзар чоғидагидек ёнингиз,
Бунда дастурхонингиз – достонингиз.
Ўзингиз айланг товус янглиғ хиром,
Шеъриятдай тотли бўлсин ҳар таом.
Ол яноғингиз каби олма, анор,
Кўзларингиздек чарос боқсин хумор.
Эслатиб ҳам писталар хандонингиз,
Юзингиздек кулса ширмой нонингиз.
Бўлса бодомлар қабоғингиз каби,
Ҳам мурабболар дудоғингиз каби.
Лағмон эшиб тола-тола сочингиз,
Мисли ёйиб ташлагандай сочингиз.
Сочдаги баргакдайин кўк бодиринг,
Ҳамхино янглиғ патинжон олдиринг.
Тарвузу қовунни ҳам сероб қилинг,
Худди ошиқларни тилгандай тилинг.
Ҳар узум бўлсин дуру маржон каби,
Ё Мукаррам шеър ўқиб турган лаби.
Шабнамиким ой Нилуфар холидай,
Таъми Ойдин шеърларининг болидай.
Турса соз сизнинг ғазал янглиғ шароб,
Кирса боз бизнинг юрак янглиғ кабоб.
Ол анорни дилни эзгандай эзинг,
Шарбатини майни сузгандай сузинг,
Барча неъмат бир томону шеър соз,
Шеър бирлан бизни айланг сарфароз.
Ўлтириб оппоқ саҳардан токи шом
Бўлмасин ҳеч баҳсу шеърхонлик тамом.
Бу каби суҳбатга чин дўстлар ар
“Қилса арзир юз Саида жон фидо”.
Мен бўлай бир неча ҳамроҳим билан.
Ўлмасу Абдулла, Иброҳим билан.
Боргумиз ютсак агар албатта биз,
Иўқса сиз иззатдаю хизматда биз.
Шоюсуф обкашда тонгдан сув ташир,
Ҳам Барот ўқлоғ тутиб ёйгай хамир.
Чучвара туккай Муҳаммад чўккалаб,
Ўт пудар Ҳусниддин ўздан ўпкалаб.
Не ажаб, куйса патир, ёнса қозон,
Тандир олдида Рауф, ошпаз – Омон.
“Ҳай” деб уф тортиб Жамол елпир кабоб,
Топмайин човлини Охунжон хуноб.
Шу маҳалда бир латифа, шубҳасиз,
Тўлқину Анварга сўйлайдур Азиз.
Оқибат меҳмонхона қоқ ер бўлур,
Катта дастурхонда ёлғиз шеър бўлур.
Бир томонда сиз пари рухсоралар,
Бир томонда биз ғариб бечоралар.
Ким қошин куйдиргану дўппини ким,
Бош эгармиз, ёлворармиз сизга жим…
Хат ёзилди, энди биз омад талаб,
Элчининг чаққонлигида ҳамма гап.
Йўлласак Маъруф Жалилни – анча бўш,
Ёки Сайёрми? У бўлмас, лаққа гўшт…
Хўш, ким элчи? Ҳа, билиб ишнинг кўзин,
Элчи қилдик мулла “Муштум”нинг ўзин.
Ушлаб олмоқнинг сира имкони йўк,
Чунки у кетгувчи ер поёни йўқ…
Қор ёғар – осмонда оққушлар учар,
Қор ёғар – осмондан оқ укпар тушар.
Қор ёғар, қорхат ила хуллас калом,
Барча ой қизларга йўллаймиз салом.

1973 йил

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#куз_қиш_мавсуми

📣📣Пискент тумани аҳолиси
диққатига!


❄️🌨💦Об-ҳавонинг кескин ўзгариши коммунал соҳа бўйича кўплаб муаммоларни юзага келтиради. Туман ҳокимлиги биносида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда мавжуд бўлган муаммолар ўз вақтида бартараф қилиш мақсадида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилди.

Ушбу штабнинг асосий вазифаси, аҳолидан келиб тушган мурожаатларни оператив равишда бартараф қилиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

☎️Мурожаат учун телефонлар:

Пискент тумани марказий штаби: 70-54-51-278

Туман Электр тармоқлари корхонаси (раҳбари Умархон Холиқов): 70-545-11-05, 97-714-81-09

"Пискенттумангаз" филиали (раҳбари Собир Соипов): 70-545-11-04, 98-190-88-22

"Тошкент сув таъминоти" Пискент филиали (раҳбари Бегзод Қодиров): 70-545-13-93, 94-364-60-65

Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (раҳбари Абдурауф Худойбердиев): 70-545-26-36, 97-734-24-33

"Тоза ҳудуд" ДУК (раҳбари Нурали Мирвосилов): 70-545-17-65, 99-814-90-95,

Ободонлаштириш бошқармаси (раҳбари Салоҳиддин Пармонов): 99-400-78-83, 99-407-73-84

"Алоқа"бўлими (раҳбари Исроилхон Набиев ): 70-545-15-21, 95-177-02-25

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (раҳбари Рустам Деҳқонбоев): 98-302-18-02


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тумани
#Бизнинг_байроқ

🇺🇿Бугун, 18 ноябрь-Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигига 29 йил тўлди.

⚡️Истиқлолимиз рамзи бугунги кунда Пискент туманида барпо этилган маъмурий бинолар, 80 та давлат ташкилоти, 41та мактаб пештоқида кўксимизни фахру ифтихорга тўлдириб турибди.

📌Ватанимиз байроғи жаҳон ареналарида спортчиларимиз ютуғида акс этиб, кўкларга кўтарилмоқда. Иорданиянинг Амман шаҳрида Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма учун ўтказилган бокс мусобақаларида аёллар ўртасида кечган жангларда Ўзбекистон шарафини туманимиз ифтихори Турсуной Раҳимова ҳимоя қилди. Таиландлик рақибини мағлуб этиб, юртимиз байроғини кўкларга кўтарди.

❗️Бугун байроғимиз ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзи бўлиб, келажакка умид ва ишонч уйғотиб хилпираб турибди.

🎞Пискент туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Манзура Рустамова раҳбарлигида тайёрланган видеоролик ушбу сўзларимизнинг мантиқий давомидир👆

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мурожаат_ва_ечим

Пискент тумани "Дўнгқўрғон" МФЙда истиқомат қилувчи А.Арслонов туман ҳокими қабулида уй-жой кадастри ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Фуқаро А.Арслоновнинг оилавий шароити, ногиронлиги бўлганлиги эътиборга олиниб, туман ҳокими томонидан унинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Хонадонига эгалик ҳуқуқини берувчи уй-жой кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб, масъул ходимлар томонидан мурожаатчи хонадонига етказиб берилди.

👤Ҳаракатланишим чеклангани, оилавий шароитим сабабли вақтида уйимни номимга расмийлаштиролмаган эдим, - дейди А.Арслонов. - Ҳоким мурожаатимни эътиборга олиб, мушкулимни осон қилганидан хурсандман.

📌Ҳар ҳафтада ўтказиб борилаётган ҳоким ва халқ учрашувларида аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байроғим_ғурурим
#тадбир

🇺🇿МАНГУ ҲИЛПИРАЙВЕР, ЭРК БАЙРОҒИ!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Пискент туманида “Давлат байроғи - фахрим, ғурурим! ” шиори остида тадбир ташкил этилди.

📌Ватанимиз тимсолларига муҳаббат, садоқат туйғуларини ёшлар қалбига чуқур сингдириш мақсадини ўзига қамраб олган тадбирда давлатимиз байроғи ер юзининг барча масканларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатиб туриши эътироф этилди.

Давлат рамзи қабул қилинган кун муносабати билан барча таълим муассасаларида, ташкилотларда маънавий-маърифий тадбирлар, тарғибот акциялари бўлиб ўтди.

🎥 Батафсил видеолавҳада👆

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Hududgaz_Toshkent

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли истеъмолчилар!

🔷Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида магистрал газ қувурларида газ босими пасайганлиги, мавжуд газ тақсимлаш станцияларидан чиқиш босимини бир меъёрда ва етарли босимларда таъминлаб берилмаётганлиги сабабли, Тошкент вилоятининг Бўка, Тошкент, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Пискент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Оққўрғон, Паркент, Бўстонлиқ, Қибрай, Зангиота туманлари ҳамда Оҳангарон ва Красногорск шаҳарларидаги ҳудудий газ қувурларида вақтинчалик газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда.

❗️Шу сабабли, мазкур туман ва шаҳарлардаги баъзи МФЙларида газ босими пасаяди.

❇️"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали тасарруфидаги барча шаҳар ва туман газ таъминоти бўлимлари кучайтирилган иш режимига ўтказилиб, магистрал газ қувурлари орқали етказиб берилаётган табиий газни биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига йўналтириш ҳамда табиий газ билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилди.

‼️Ҳурматли истеъмолчилар, қуйидаги қоидаларга амал қилайлик:

🔹газ анжомларидан фойдаланиш вақтида уларни қаровсиз қолдирманг, уйдан чиқаётганда, уларни ўчиришни унутманг;
🔹газ анжомларини ўзбошимчалик билан созламанг ва бошқа жойга кўчирманг;
🔹резина шланг орқали уланган газ анжомларидан фойдаланманг;
🔹газ анжомлари жўмраклари (кран)ни очиқ қолдирманг;
🔹мавжуд дудбуронларнинг созлигини "Кўнгилли ўт ўчириш жамияти" томонидан текширтиринг;
🔹газнинг сизиб чиқишини совун кўпиги ёрдамида текширинг (очиқ олов билан эмас);

Агар уйингизда газ ҳидини сезиб қолсангиз:
🔸гугурт, ёритувчи ва бошқа электр жиҳозларини ёқманг, агар электр жиҳозлари ёқилган бўлса, уларни ўчирманг;
🔸ойна ва эшикларни очиб, тезда хонани шамоллатинг;
🔸зудлик билан оила аъзоларингизни ташқарига олиб чиқинг ва "104" ёки (78) 150-31-30 телефон рақамлари орқали авария хизматини чақиринг.

🟢"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|TelegramHududgaz Toshkent
#Байроғим_ғурурим

🇺🇿Пискент тумани 33-мактабда "Байроғим - фахрим, ғурурим" шиори остида расмлар танлови ҳамда тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#куз_қиш_мавсуми
#синов_даври

ЙЎЛИНГИЗ БЕХАТАР БЎЛСИН!

🛣 Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ ва Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қалин қор ҳаракатланишга салбий таъсирининг олдини олиш учун туман ҳудудидан ўтган давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўллари, жумладан 4Р-20 Корасув-Бўка-Бекобод автомобил йўлига қум ва туз аралашмаси сепилди.

☎️ Йўлларда носозликлар ва салбий ҳолатлар кузатилганда туман ҳокимлигида ташкил этилган махсус штабнинг 70-54-51-278, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 70-545-26-36 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#табриклаймиз

Туман ҳокимлиги жамоаси номидан қурилиш бўлими бош мутахассиси Даврон Ўктамовни туғилган куни билан табриклаймиз.

🤝Ёш, масъулиятли ва самимий ҳамкасбимизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, шахсий ҳаёти ва ишларида улкан муваффақият ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти
#Шукуҳ

🔰Пойтахт вилоятида давлатимиз байроғи қабул қилинган сана кўтаринки руҳда нишонланди. Сана муносабати билан вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди ва мазкур йиғилиш баённомасига биноан жойларда кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилди.

❇️Хусусан, вилоятнинг 8 та ҳудудида ўрнатилган улкан байроқлар (флагшток) пойида тантанали маросим ўтказилди. Давлат ва жамоат ташкилотларининг меҳнат жамоалари маросимга таклиф этилди, уларга вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган миллий маданиятимиз, урф-одатларимизни тараннум этувчи бадиий дастур намойиш этилди.

🔺Йил оғир ва синовли келди. Пандемия ҳали ҳам орамизда. Аммо, кайфиятни кўтариш учун сабаб ҳамиша топилади, инчунун, бундай байрам баайни муддаодир.

💠Умуман, эртанги кунга ишониш, порлоқ истиқбол учун жон куйдириш иштиёқи халқимизни янада бирлаштириб турибди. Шу кунларда ўтаётган байрам тадбирларида бу жиҳат янада яққолроқ намоён бўлаётир...

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Бугун бошланган ноқулай об-ҳаво шароити 20 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда.

❄️ ФВВ ахборот хизмати хабар беришича, ҳарорат пасайиб, кечаси 8-15 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин.

🚗 Ҳаво ҳароратидаги кескин ўзгаришлар натижасида йўлларда музлама ва тирбандликлар ҳосил бўлишини эътиборга олиб, заруратсиз шахсий транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилмайди!

🚨Иш ва яшаш жойида электр ускуналари ва иситиш печларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг!

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Байроғим_ғурурим

Байроғим- фахрим, ғурурим!

Дарҳақиқат ғалаба онлари ва байроғимиз билан бирга энг хаяжонли дамларни шубҳасиз спортчилар юракдан ўтказади. Бугун туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спортчилари ҳам челленжга қўшилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байроғим_ғурурим

12-умумтаълим мактаби 4-А синф ўқувчилари томонидан тайёрланган "Байроғим - фахрим,ғурурим" деб номланган видеоролик.
#тадбирлар_давом_этмоқда

"Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбирлари туманимизнинг "Бекобод", "Бирлик", "Лолаариқ" ва "Янгиобод" МФЙда бўлиб ўтди.

Бугунги тадбирларда республика тарғибот гуруҳи аъзолари, вилояти ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи И.Худойберганов, сектор раҳбарлари, спортчи ва иқтидорли ёшлар иштирок этишди.

🔸Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари И.Худойберганов маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд фуқаролар билан суҳбатлашди. Бекобод МФЙ яшовчи "Темир дафтар" га киритилган фуқаро Д. Рахмонбердиевага миннатдорчилик билдирди.

📌Ҳар бир маҳаллада ўтказилган тадбирларда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, одамлар қалбида шукроналик, келажакка ишонч уйғотувчи, ҳар бир имкониятдан самарали фойдалана билиш сингари фазилатлар тўғрисида фикр алмашилди. Видеороликлар намойиш этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi