PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#эълон
#қабул_кунлари

Пискент тумани ҳокими ва ўринбосарларининг фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул кунлари:

Рихсиев Раҳимжон Миркадирович - туман ҳокими.
Ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 10:00 дан 13.00 гача фуқаролар мурожаатлари билан туман ҳокимлиги биносида;

Иномжонов Илёс Исроилович - туман ҳокимининг Молия иқтисодиёт ва камбағалликни
қисқартириш масалалари бўйича 1-ўринбосари.
Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни соат 14:00 дан 16:00 гача туман ҳокимлиги биносида;

Ҳамдамов Сарвар Ўктамович - туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
Ҳафтанинг ҳар жума куни соат 10:00 дан 12:00 гача туман ҳокимлиги биносида;

Исақулов Суннатилла Тўлаганович - туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари.
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 15:00 дан 17:00 гача туман ҳокимлиги биносида;

Абдураҳмонов Мурод Абдунабиевич - туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.
Ҳафтанинг ҳар душанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача туман ҳокимлиги биносида;

Раҳмонов Жамолиддин Муртазаевич - туман ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи.
Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни соат 14:00 дан 16:00 гача туман ҳокимлиги биносида;

Деҳқонов Абдулла Йўлдошевич - туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.
Ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 14:00 дан 16:00 гача туман ҳокимлиги биносида мурожаатлар қабул қилинади.

‼️Ҳурматли фуқаролар!
Қабулда иштирок этиш истагида бўлсангиз албатта карантин қоидаларига риоя қилишни унутманг!


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон

Тадбиркор бўлиш истагидаги ёшлар диққатига!

Бугун, 10 ноябрь куни Пискент туманида тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар учун бизнес тренинг ўтказилади. Тренингда бизнесни бошлаш, истиқболли лойиҳалар танлаш, кредит олиш, бизнес бошқарув бўйича эксперт ўқитувчилар томонидан саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

Тадбир вақти: соат 11:00
Манзил: 1-ИДУМ фаоллар зали


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Айни вақтда туманимиздаги 1-ИДУМда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар учун бизнес тренинг бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси, Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган маҳорат дарсларида 36 нафар ёшлар ва тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Тренингда бизнесни бошлаш, истиқболли лойиҳалар танлаш, кредит олиш, бизнес бошқаруви бўйича экспертлар томонидан маълумот берилмоқда.

Шу билан бирга давлатимиз раҳбарининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган фармонлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан боғлиқ масалаларда тўлиқ ва ишончли маълумотлар тақдим этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент

🎞Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали томонидан Пискент туманида ташкил этилган экспресс тренинг ҳақида қисқача видеолавҳа

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
📢ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН

❗️Журналист ва блогерлар, тадбиркор ҳамда аҳоли вакиллари диққатига!

🎤Жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 10:00да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудларда "Ер ажратиш тизимида шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги қонунчилик асослари, соҳадаги янгиликлар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилади.

Онлайн тарзида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги Тошкент вилояти агентлиги мутасаддилари иштирок этади.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади;
👉@virtual_murojaat_bot

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;
👉https://us05web.zoom.us/j/87122456288?pwd=SW9VWlErRkdERjZuVUhNSWEwV1R1Zz09

☎️ +99893 578 30 60

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#спорт
#саломатлик

⚡️Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам!

🚶‍♂️Пиёда юриш инсон саломатлиги учун энг фойдали машғулотлардан бири саналади. Бу айниқса бугунги пандемия шароитида ниҳоятда муҳимдир. Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган "Саломатлик учун 5000 қадам" акцияси ушбу йўлда ҳаракатлантирувчи кучга айланди.

Эртага, 11 ноябрь куни "Саломатлик учун 5000 қадам" шиори остида юриш марафонига старт берилади.

Марафон вақти: соат 7:00
📍Манзил: Ёшлар боғи

❗️Соғлом турмуш тарафдорларини мазкур марафонга таклиф этамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите Шанхайской организации сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тайинлов

💼Озодов Баҳодир Олимжонович Республика Маънавият ва маърифат маркази Пискент туман бўлими раҳбари лавозимига тайинланди.

🔎Озодов Баҳодир Олимжонович 1987 йил 11 ноябрда Тошкент вилоятининг Пискент туманида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

📍Озодов Баҳодир Олимжонович меҳнат фаолияти давомида турли раҳбарлик вазифаларида ишлаган, 2017 йилдан Пискент тумани ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тайинлов

💼Шукуров Абдуллахон Хикматуллахон ўғли Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Пискент туман бўлими раҳбари лавозимига тайинланди.

🔎Шукуров Абдуллахон Хикматуллахон ўғли 1992 йил 27 декабрда Тошкент вилоятининг Пискент туманида туғилган. 2016 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

📍Меҳнат фаолияти давомида Пискент тумани ҳокимлигида бош мутахассис, Инвестициялар бўйича бўлими бошлиғи вазифаларида ишлаган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Пискент тумани ҳокими ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#IT_академияси

Тошкент вилоятида Япония билан ҳамкорликда IT академияси ташкил этилади

🔰Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов юртимизга ташриф буюрган Япония компанияси вакиллари билан учрашди.

❇️Тадбирда "Beeanz Inc." компанияси Бош директори Тсутоми Учияма, мазкур компания маслаҳатчиси Даисуке Накамура ва "Gakko plus" компанияси раҳбари Масайя Вашизу иштирок этди.

✍️Самимий руҳда ўтган учрашувда Тошкент вилояти ҳамда Япониянинг “Beeanz Inc” компанияси ўртасида IТ-академияси бунёд этиш борасида келишувлар имзоланди.

❗️Келишувга кўра, мазкур Академияда ўқиш муддати 10 ойни ташкил этади. Унда ҳафтасига 5 кун видеодарслар бўлиб ўтади. Шунингдек, ҳафтанинг ҳар жума куни япон мутахассиси ва таржимон ёрдамида савол-жавоб ўтказилади.

💻HTML/CSS/JavaScript/PHP/Python дастурлаш тиллари ўргатиладиган Академияда умумий дарс соатлари 260 соат этиб белгиланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#сайёр_қабул
#2_сектор

⚡️Туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Жўраев "Кўлота" МФЙ биносида маҳалла аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди

🔎Қабул давомида 25 нафар фуқаронинг электр энергияси, кўчаларни асфальтлаш, ичимлик суви, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оилавий келишмовчиликлар ва бошқа масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

❗️Ҳар бир мурожаат юзасидан фуқароларга атрофлича тушунтириш берилди. Мурожаатларда келтирилган масалаларни қонун доирасида ижобий хал этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли вазифалар юклатилди. Аксарият мурожаатларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Қўшимча вақт ва ўрганиш талаб этиладиган масалаларни хал этиш бўйича корхона, ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Қабул жараёнида коммунал соҳа мутасаддилари иштирок этди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi