Forwarded from Олтин воҳа
Келинг, таниш бир рекламани ёдга оламиз.
Дастурхон атрофида Шоҳруҳхон, Рашид Ҳолиқов ва Асал Шодиева ўтирибди. Рашид Ҳолиқов Асал Шодиевага: "Асал, бундай мазали товуқни пиширишга қандай эришдингиз?", дейди.
Асал Шодиева: "Барчаси "Саховат" товуқлари сабабли", дея кулиб қўяди.
Кўз олдингизга келтирдингизми? Айнан ўша рекламадаги товуқлар Пискентдаги "Saxovat Broyler" МЧЖ маҳсулоти ҳисобланади. Медиатур жараёнида мазкур МЧЖга ҳам борилиб, корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди.
2016 йилда ишга тушган корхона "KFC" халқаро ресторанлари тармоғига парранда гўштини етказишда ҳамкорлик қилади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Чекка ҳудудга ишга борган шифокорга 30 миллион сўм ва хизмат уйи берилади
Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
👨🏻⚕️ Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинидаги даволаш сифати ҳақида гап борар экан, бунинг учун шароит ва кадрлар етишмаслиги айтиб ўтилди. Ходимларни рағбатлантириш, малакаси ва лавозимини оширишга эътибор йўқ.
💼 Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда 20 мингдан зиёд врачлик штати мавжуд, лекин 12 минг шифокор ишламоқда. Чунки бугунги кунда умумий амалиёт шифокори касби тиббиёт олийгоҳлари битирувчилари учун жозибадор эмас.
Шу боис Президент шифокорларга муносиб шароитлар яратиш орқали уларни энг қуйи бўғин — қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникаларга жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.
💰 Бунинг учун чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тиббиёт тизими учун «Қишлоқ шифокори» дастури жорий қилинади. Бу дастурга мувофиқ чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилади, улар хизмат уйи билан таъминланади ёки ижара тўлови компенсация қилинади.
🏠 Шифокорларга бўлган эҳтиёжларни маҳаллалар кесимида аниқлаб, тиббиёт олий ўқув юртларида квотани ошириш, ипотека асосида қурилаётган уй-жойларни аввало бирламчи бўғин шифокорлари учун ажратиш бўйича кўрсатмалар берилди.
@aoka_uz

⚡️8-ноябрь – Тиббиёт ходимлари куни
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Аввало, инсон соғлиғини асраш ва мустаҳкамлашдек олижаноб ишга ўз ҳаётини бағишлаган сиз, азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоки Пискент туман кенгаши номидан чин қалбимиздан табриклаймиз.
Биз сизларнинг тимсолингизда халқ саломатлиги йўлида ўз ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган шарафли касб эгаларини кўрамиз.
Машҳур юнон табиби Гиппократнинг “Табобат барча илму санъатлар ичида энг буюк илм ва санъатдир”, деган сўзлари машаққатли ва эзгу фаолиятингизга берилган ҳаққоний баҳодир.
КАСБ БАЙРАМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!

#учрашув
#ҳарбий_ватанпарварлик
🇺🇿Янги Ўзбекистонни ёшлар билан қурамиз!
✨"Холиқберди" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир шундай номланди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Пискент тумани ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган тадбирга "Холиқберди", "Оқтом" МФЙ ёшлари иштирок этишди.
✅Тадбир давомида замонавий қурол-аслаҳалар кўриги, ҳарбий техникалар намойиши, аскарларнинг жанг санъати асосидаги кўргазмали чиқишлари ёшларда келажакда ҳарбий бўлишга ҳавас уйғотди.
🎺Шунингдек, Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри ҳамда туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
📌Таъкидлаш жоизки, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга содиқлик туйғусини шакллантиришда бу каби тадбирларнинг аҳамияти беқиёс.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

#муносабат
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Пискент тумани пенсия жамғармаси ва банк ходими томонидан вафот этган фуқаролар номига пенсия пуллари ёзиб, ўзлаштирилгани ҳақидаги хабарлар тўғрисида расмий МУНОСАБАТ
Мазкур иш тўғрисида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пискент тумани бўлими томонидан 2020 йилнинг 27 февраль куни Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Пискент туман бўлимига мурожаат қилинган.
Шундан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан Пенсия жамғармаси ходими Ш.М. ҳамда "Халқ банки" филиали сайёр касса ходими У.Х. га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тафтиш жараёнида 144 нафар вафот этган фуқаро номига 86 млн 689 минг 266 сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилгани аниқланган. Ҳар икки ходимга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши очилган.
Айни вақтда жиноят иши маҳкамада кўриб чиқилмоқда.

Telegram
PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат солиқ қўмитаси вакили меҳнат мигрантлари учун солиқ жорий қилинаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Табрик
#Тиббиёт_ходимлари_куни
📆Тошкент вилояти ҳокимлигида шифокорларнинг касб байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
⚡️Тадбирда вилоят ҳокими Рустам Холматов соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳа вакилларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш тўғрисида сўзлаб, бугунги долзарб паллада тиббиёт ходимларининг мардонавор хизматлари ва жасоратлари учун уларга миннатдорчилик билдирди. Жараёнда сектор раҳбарлари томонидан ҳам соҳа ходимларининг меҳнатлари эътироф этилди.
🤝Тадбирда тизимда самарали фаолият юритиб келаётган, ҳаётимиз мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдираётган бир гуруҳ фидойилар Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram