PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#қабул_куни
#юзма_юз

🔰 Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев ҳафтанинг ҳар шанба куни фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини ўрганиб, ижобий ечим топмоқда.

📌 Айни вақтда бўлиб ўтаётган қабул жараёнида туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

📊Қабул давомида 50 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Мурожаатлар асосан уй-жой учун ер участкаси ажратиш, имтиёзли кредит, куз-қиш мавсумига ички кўчаларни тайёрлаш, айрим хонадонларни газлаштириш ва моддий ёрдам масалаларида бўлмоқда.

🖇Фуқаро мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида қабулда иштирок этган ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарларига манзилли топшириқлар берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ҳокимимиздек инсонлар купаяверсин.

Ҳаёт синовлардан иборат дейишади. Лекин ҳеч кимни фарзанди билан синамасин экан.
Қизим Гулсанам бетоб бўлганидан бери дарду- дунём қоронғу бўлиб қолди.
Айниқса қизимга қўйилган ташхис- нафас йўлларининг ўткир шамоллаши туфайли бошланаётган астма касаллиги нималигини билганим учун тушкунликка тушиб қолдим. Оиламнинг моддий аҳволи туфайли қизимни даволатиш муаммони янада ошириб юборган эди.
Шундан сўнг кўпчиликнинг маслаҳати билан туманимиз ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг қабулига боришга қарор қилдим. Ҳокимимиз мени юпатиб, қизим албатта тузалишини, бунинг учун ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини айтди ва шаҳардаги энг яхши клиникалардан бирига жойлаштириб, барча харажатлар учун пул ўтказиб берди.
Ҳозир қизим Гулсанамнинг аҳволи яхши. Кундан- кунга тузалиб боряпти. Мен "Piskent hayoti" газетаси расмий каналига мурожаат қилиб, туманимиз ҳокими Раҳимжон Рихсиевга оиламиз номидан ва шахсан қизим Ўролбоева Гулсанам номидан катта миннатдорчилигимизни етказиб қўйишларини илтимос қилдим.
Одамлар дарди ва эл- юрт ташвиши билан яшайдиган ҳокимимиз каби инсонларни ҳамиша яратганнинг ўзи қўлласин, дея дуо қилиб қоламан.
Ҳурмат билан Гулчехра Ғаниева.
Бирлик мавзейи, " Гулшан" даҳаси.

@piskenthayoti
#мурожаат_ва_ечим

Митан маҳалласи аҳолиси томонидан Бобур кўчасида сув қувури ёрилгани, оқибатда ичимлик суви исроф бўлаётгани тўғрисида мурожаатлар қилинган эди.

🛠"Тошкент сув таъминоти" туман филиали ишчилари томонидан сув қувурининг Бобур ва Асроров кўчаларидаги ёрилган нуқталарида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Наманганда ҳоким маслаҳатчилари ва ахборот хизматлари раҳбарларига хизмат автомобиллари топширилди.

Батафсил — https://dy.uz/83s9o
⚡️Бугундан дизель ёқилғисининг нархи арзонлаштирилади

Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

"Аввал хабар берилганидек, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган нефть маҳсулотларининг нархини арзонлаштириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

1 ноябрдан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги импорт дизель ёқилғисининг нархи 6500 сўмдан 6000 сўмга арзонлаштирилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
🏃‍♂ПИЁДА ЮРИНГ : СОҒЛОМ ВА БОЙ БЎЛАСИЗ!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, энг кўп пиёда юрганларга ойига 1 млн сўмгача пул тўланади.

Ўзбекистонда пиёда юришни ва юришни тарғиб қилувчи веб-сайт ишлаб чиқилади, бу орқали юриш учун фуқароларга пул мукофотлари берилади.

👉бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг электрон ҳамёнига 3 минг сўм;

👉ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм тўланади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#нарх_наво

Пискент тумани деҳқон бозори ва ярмаркадаги нархлар тўғрисида маълумот
(2020 йил 1 ноябрь ҳолатига)

🥩 Мол гўшти (1 кг) 50000 - 60000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 55000 - 65000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 19000 - 23000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 2800 - 6000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1700 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 14000 –15000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 9800 - 15000 сўм
🥛 Сут (1 л) 4 000 - 5000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 6500 –15000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 5900 - 7500 сўм
🍯 Асал (1 кг) 30000 - 60000 сўм
🥚 Тухум (1 дона) 950 - 1200

🍅 Помидор (1 кг) 4000 - 6000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 6000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 1500 - 3000 сўм
🧄 Саримсоқпиёз (1 кг) 15 000
🥔 Картошка (1 кг) 3500 - 4.000 сўм
🍠 Шолғом (1 кг) 2000 - 3000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 1500 - 2000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2000 - 2500 сўм
🍇 Узум (1 кг) 10000 - 15000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 4000 - 10000 сўм
🍋 Лимон (1 кг) 13000 - 16000 сўм
🍌 Банан (1 кг) 25000 сўм

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Сифатсиз кўмирлар учун ким жавобгар?

👉 https://xs.uz/uzkr/43146

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Ҳурматли тумандошлар!

Эртага, 2 ноябрь куни "Чимқўрғон" МФЙда Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси раҳбарияти бошчилигида сайёр қабул бўлади.

Қабулда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот, корхоналар раҳбарлари иштирок этади. Қабулда иштирок этиб, ўзингизни ўйлантирган саволлар ва муаммолар бўйича мутасадди раҳбарлардан жавоб олишингиз мумкин.

Қабул вақти : соат 11:00
Манзил: "Чимқўрғон" МФЙ, 20-мактаб биноси


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Пскент туманида заъфарон қийғос гуллади

Пскент тумани «Култепа» МФЙда афғонистонлик инвесторлар томонидан доривор гиёҳ – заъфарон (шафран) етиштириш йўлга қўйилган эди. Айни вақтда 5 гектар майдонга экилган заъфарон қийғос гулга кирган.

"Турон бизнес лимитед" МЧЖ раҳбари Ходи Абдул Ходининг сўзларига кўра, бу йил Туркия ва Эронга заъфароннинг ҳар килограмини 8 минг доллардан экспорт қилиш учун шартномалар имзоланган. Келгусида ўсимлик етиштириш ҳажми салмоқли даражада ортгач, уни Покистон, Арманистон, Германия ва Саудия Арабистони давлатларига ҳам экспортга йўналтириш мўлжалланган.

Айни пайтда бу ерда 40 нафарга яқин хотин-қиз иш билан таъминланган.

👉 Тошкент хабарлари
Erix Mariya Remark. Uch og'ayni (roman).pdf
12.1 MB
​​#мутолаа

Эрих Мария Ремарк
"Уч оғайни"


Аёл темир буюм эмас, аёл бамисоли гул. У илиқ-иссиқ гапларни хуш кўради. Унинг учун умр бўйи елкангизни яғир қилиб ишлашингиздан кўра, ҳар куни уч-тўрт оғиз ширин сўз айтганингиз минг марта афзал.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сайёр_қабул

Чимқўрғонда сайёр қабул ўтказилмоқда

🔹Айни вақтда "Чимқўрғон" МФЙ да 1-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида фуқаролар учун сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

🔰Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари ўринбосари Беҳзод Пўлатов, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиев, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашмоқда.