PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#жараён

Сессия жараёнидан фотолавҳалар
#Расмий

"Ангрен шакар" корхонасида содир бўлаётган ҳолат юзасидан ахборот

Ижтимоий тармоқларда “Ангрен шакар” маъсулияти чекланган жамияти томонидан оммавий равишда ходимларни ишдан бўшатилаётганлиги билан боғлиқ маълумотлар тарқалди. Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ва ОАВ вакиллари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Корхона иш фаолиятининг тўхтатганлиги алоҳида ёндашувни талаб қиладиган, боз устига, масаланинг моҳиятида бозор иқтисодиёти тамойиллари, чунончи, талаб ва таклиф қонуни турганини инобатга олиб, айни пайтда муаммонинг бу жиҳатига тўхталмаймиз. Биз бу ўринда, корхона фаолият олиб бормаган даврда унда меҳнат қилаётган 600 нафардан зиёд ишчи-ходимлар тақдири ҳақида сўз юритамиз.

Мазкур корхона қарийб 5 ойдан буён фаолият кўрсатмасдан келмоқда. Лекин шунга қарамасдан, шу вақтга қадар ишчи-ходимларга ойлик маош тўлаб келинган. Айримлари эса ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилган.

Ҳозирги вақтга келиб, корхона томонидан ўзаро келишув асосида, яъни келгусида корхона иш фаолиятини тиклагач, қайта ишга олиш шарти билан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинмоқда. Айни дамда 150 дан ортиқ ишчи-ходим ишдан бўшатилган, уларнинг барчасига компенсация пуллари тўлаб берилган. Ишдан бўшатишлар, ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътиллари яна давом этиши мумкин.

Айни пайтда Оҳангарон шаҳар ва туман ҳокимлиги вақтинча ишсиз қолган фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича дастлабки режаларни муҳокама қилиб, таклифлар тайёрламоқда. Бунда, асосан, саноат ва ишлаб чиқаришда маълум тажрибага эга бўлган ишчиларни ўз соҳасига яқин бўлган ишлаб чиқариш объектларига ишга жойлаштириш назарда тутилмоқда.

Бугун Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Миршоҳид Мирюнусов, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4-сектор раҳбари Анвар Мўминов мазкур корхонада бўлиб, ишчилар ва раҳбарлар билан суҳбатлашди.

Корхонадан бўшатилган ишчи-ходимларга 15 кун муддатда янги иш ўринлари таклиф этиш бўйича хулоса тайёрланаётгани ҳақида ахборот берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#сессия
#Пискент_тумани

Фармон лойиҳаси муҳокама қилинди

⚡️Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XVI сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими Р.Рихсиев, сектор раҳбарлари, депутатлар, мактаб директорлари, фаоллар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

📌 Президентимизнинг "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони лойиҳаси кун тартибидаги масала сифатида кўриб чиқилди.

🤝 Халқ таълими бўлими мудири Ҳ. Рашидов, депутатлар ҳам фармон лойиҳаси бўйича ўз таклифларини билдиришди. Таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, ёшларда замонавий билим ва кўникмаларини шакллантириш, педагогларнинг нуфузини ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

👥Шунингдек, депутатлар иштирокида маҳаллий бюджетнинг 9 ойлик ижроси ва мактабларни босқичма босқич очиш таклифи тахлил этилди

📝Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

➡️ https://bit.ly/31Ra0Ct

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#муносабат

Пискент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими "Пискент ишонч барака" ишлаб чиқариш кооперативидаги ёнғин тўғрисида тарқалган видеолавҳа юзасидан муносабат билдирди.

2020 йил 22 октябрь куни соат тахминан 22:30 да Пискент туманида жойлашган "Пискент ишонч барака" ишлаб чиқариш кооперативи ҳудудидаги 11-сонли пахта ғарамидан қайта ишлаш мақсадида RBX (пахта титиш мосламаси) ёрдамида олинаётган вақтида аппаратнинг
мотор қисмида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Ходиса туман ФВБ ёнғин қутқарув қисми томонидан тезда бартараф этилган. Етказилган зарарни аниқлаш бўйича махсус техник комиссия тузилиб, суриштирув ишлари олиб борилди. Натижада пахта ғарами устидаги 4 м 2 брезент ва 41 кг пахта ёнғиндан зарарлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган.

Пискент тумани ФВБ.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш бўйича янги ёндашувлар белгиланди

➡️ https://bit.ly/3kAOgSQ

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#муносабат

“Пискент деҳқон бозори” нинг огоҳлантирмай бузилаётгани тўғрисида йўлланган видеомурожаат юзасидан
МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқ орқали “Пискент Деҳқон бозори” МЧЖга қарашли кундалик деҳқон бозори тадбиркорларни огоҳлантирмай бузилаётгани, тадбиркорлар кўча-кўйда савдо қилаётгани акс этган видеомурожаат йўлланган.

Хўш, бозорда аслида ҳам шундай аянчли ҳолат мавжудми?

Йўқ, албатта!
Ўзбек халқида “Янгисини қурмагунча, эскисини бузма” деган нақл бор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-2853 сонли Қарори ижроси юзасидан “Пискент дехқон бозори” МЧЖни наъмунавий лойиҳа асосида 2-тип савдо мажмуасига айлантириш вазифаси белгиланган.

2019 йил октябрь ойида “Мўминобод" маҳалласида янги савдо мажмуаси қурилиб, тадбиркорлар ихтиёрига топширилган.

Бозорларнинг аҳоли кундалик ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда янги иншоот пискентликлар қарийб 50 йилдан буён савдо-сотиқ билан шуғулланиб келган эски “Деҳқон бозори” ўрнида қад ростлаган. Савдо мажмуаси шарқона ва миллий меъморчилик анъаналари уйғунлигида мукаммал реконструкция қилиниб, 51 фоиз давлат улуши сақланган. 250 нафар тадбиркор доимий фаолият юритиши имконияти мавжуд.

Шунингдек, пандемия шароитида санитария-гигиена талаблари, ёнғин хавфсизлиги ва ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги қоида ва меъёрларига тўлиқ мос келади. (Туман марказидаги А.Темур ҳамда Бобур кўчалари кесишмасида жойлашган кундалик деҳқон бозори туман бош режаси ҳамда юқоридаги хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги мутасадди ташкилотлар томонидан аниқланган!)

Видеомурожаатда тадбиркорларнинг огоҳлантирилиши бўйича асл ҳолат ҳам аксинча ёритилган. Яъни, кундалик бозор фаолиятининг янги комплексга кўчирилиши бўйича туман ҳокими тадбиркорлар билан бир неча бор шахсан юзма-юз мулоқотда бўлиб, суҳбатлашган. Мутасаддилар иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилган. Пандемия шароитида барча қулайликларга эса масканда фаолият юритишнинг афзалликлари тушунтирилган.

Бундан ташқари, янги савдо комплексида тадбиркорлар учун маълум чегирмалар, яъни ҳаридорлар ўргангунига қадар, кундалик бадал пуллари ундирилмаслиги айтилган. Ушбу учрашувлар ижтимоий тармоқларда ҳам кенг ёритилган.

Шу ўринда, эслатиб ўтиш жоизки, тадбиркорлик – бу тартибсизлик дегани эмас! Сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар эса ҳар доим ва ҳар ерда ўз ҳаридорини топади.

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Пскентда автомобилларни синовдан ўтказиш базаси ташкил этилади

Бу Марказий Осиё бўйича шу турдаги ягона база бўлиши, маҳаллий ва импорт автомобилларни тест қилиш харажатлари 80 фоизга қисқариши айтилмоқда.

👉 https://kun.uz/16927497

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Пскент туман ФВБ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳага муносабат билдирди

📌 Унда ёзилишича, 2020 йил 22 октябрь куни соат тахминан 22:30 ларда Пискент туманида жойлашган "Пискент ишонч барака" ишлаб чиқариш кооперативи ҳудудидаги 11-сонли пахта ғарамидан қайта ишлаш мақсадида RBX (пахта титиш мосламаси) ёрдамида олинаётган вақтида аппаратнинг мотор қисмида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин келиб чиққан.

♨️ Ҳодиса туман ФВБ ёнғин қутқарув қисми томонидан тезда бартараф этилган. Етказилган зарарни аниқлаш бўйича махсус техник комиссия тузилиб, суриштирув ишлари олиб борилган. Натижада пахта ғарами устидаги «брезент» ва 41 кг пахта ёнғиндан зарарлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

⚡️Ангрен шакар МЧЖдаги вазият ҳақида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов муносабат билдирди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#билдириш

⚡️Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар диққатига!

❇️ Бугун, 30 октябрь куни 30-сонли Мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралаш бўйича танловнинг туман босқичи ўтказилади.

❗️Ушбу танловда иштирок этиш истагини билдирган хотин-қизлар бугун, соат 11:00 да ижод намуналари билан Мусиқа ва санъат мактабига боришлари мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi