PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#сессия
#онлайн

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича туман Халқ таълими бўлими мудири Ҳаёт Рашидов сўзлади.

Бугунги кунда Пискент тумани ХТБ тасарруфида 41та умумий ўрта таълим мактаби, 1та– ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, 1 та махсус мактаб интернати ва 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби мавжуд.

1338 нафар педагог-ходимлар фаолият юритиб, уларнинг 1073 нафари олий маълумотли, 265 нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчилардир.

Тумандаги таълим муассасаларида таълим 3 тилда олиб борилади: 2-сонли мактаб рус-ўзбек тилида, 12, 30, 41-сонли мактаблар ўзбек-қозоқ тилида фаолият юритади.

Мактабларда 17 минг 610 та бадиий адабиётга эҳтиёж мавжуд.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сессия

ХТБ раҳбари, мактаб директорлари ҳамда депутатлар томонидан таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш оид таклифлар билдирилди.

Жумладан, умумий ўрта таълим тизимида таълим сифатини ошириш, кадрлар салоҳиятини кўтариш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун

-мактабларнинг йиллик сметасида бадиий китоблар учун маблағ ажратиш;

-тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган 748 нафар синф раҳбарларини малака ошириш курсларига жалб этиш;

-барча ўқитувчилар учун режа-график асосида малака ошириш курсларининг анъанавий ва онлайн шаклларини ташкил қилиш;

-туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги оптик толали алоқа тизими етиб бормаган мактабларни босқичма босқич интернет тармоғига улаш;

- мактабни "олтин" ва "кумуш" медаллар билан тамомлаган битирувчиларга ОТМ га киришда имтиёзлар бериш;

-туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда, туманда 1 та математика (42-мактаб), 1 та информатика (6-мактаб), 1 та кимё ва биология (4-мактаб) фанларига ихтисослашган мактаб ташкил қилиш;

-навбатлилик коэффициенти паст бўлган 6, 14, 27, 42-умумтаълим муассасаларидан бирини хусусий секторларга ишончли бошқарувга бериш;

-тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида тахсил олаётган ўқувчилар орасидан иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ички олимпиадалар, ҳудудлар кесимида онлайн мусобақалар, турли қизиқарли тестлар ва иншолар танловлари ўтказиш, халқаро онлайн олимпиадаларда иштирок этишлари учун шароитлар яратиш;

-Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида туман Молия бўлими, туман Ахборот коммуникациялар боғламаси билан ҳамкорликда IT марказ фаолиятини ташкил этиш сингари таклифлар муҳокама этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#жараён

Сессия жараёнидан фотолавҳалар
#Расмий

"Ангрен шакар" корхонасида содир бўлаётган ҳолат юзасидан ахборот

Ижтимоий тармоқларда “Ангрен шакар” маъсулияти чекланган жамияти томонидан оммавий равишда ходимларни ишдан бўшатилаётганлиги билан боғлиқ маълумотлар тарқалди. Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ва ОАВ вакиллари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Корхона иш фаолиятининг тўхтатганлиги алоҳида ёндашувни талаб қиладиган, боз устига, масаланинг моҳиятида бозор иқтисодиёти тамойиллари, чунончи, талаб ва таклиф қонуни турганини инобатга олиб, айни пайтда муаммонинг бу жиҳатига тўхталмаймиз. Биз бу ўринда, корхона фаолият олиб бормаган даврда унда меҳнат қилаётган 600 нафардан зиёд ишчи-ходимлар тақдири ҳақида сўз юритамиз.

Мазкур корхона қарийб 5 ойдан буён фаолият кўрсатмасдан келмоқда. Лекин шунга қарамасдан, шу вақтга қадар ишчи-ходимларга ойлик маош тўлаб келинган. Айримлари эса ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилган.

Ҳозирги вақтга келиб, корхона томонидан ўзаро келишув асосида, яъни келгусида корхона иш фаолиятини тиклагач, қайта ишга олиш шарти билан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинмоқда. Айни дамда 150 дан ортиқ ишчи-ходим ишдан бўшатилган, уларнинг барчасига компенсация пуллари тўлаб берилган. Ишдан бўшатишлар, ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътиллари яна давом этиши мумкин.

Айни пайтда Оҳангарон шаҳар ва туман ҳокимлиги вақтинча ишсиз қолган фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича дастлабки режаларни муҳокама қилиб, таклифлар тайёрламоқда. Бунда, асосан, саноат ва ишлаб чиқаришда маълум тажрибага эга бўлган ишчиларни ўз соҳасига яқин бўлган ишлаб чиқариш объектларига ишга жойлаштириш назарда тутилмоқда.

Бугун Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Миршоҳид Мирюнусов, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4-сектор раҳбари Анвар Мўминов мазкур корхонада бўлиб, ишчилар ва раҳбарлар билан суҳбатлашди.

Корхонадан бўшатилган ишчи-ходимларга 15 кун муддатда янги иш ўринлари таклиф этиш бўйича хулоса тайёрланаётгани ҳақида ахборот берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#сессия
#Пискент_тумани

Фармон лойиҳаси муҳокама қилинди

⚡️Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XVI сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими Р.Рихсиев, сектор раҳбарлари, депутатлар, мактаб директорлари, фаоллар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

📌 Президентимизнинг "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони лойиҳаси кун тартибидаги масала сифатида кўриб чиқилди.

🤝 Халқ таълими бўлими мудири Ҳ. Рашидов, депутатлар ҳам фармон лойиҳаси бўйича ўз таклифларини билдиришди. Таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, ёшларда замонавий билим ва кўникмаларини шакллантириш, педагогларнинг нуфузини ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

👥Шунингдек, депутатлар иштирокида маҳаллий бюджетнинг 9 ойлик ижроси ва мактабларни босқичма босқич очиш таклифи тахлил этилди

📝Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

➡️ https://bit.ly/31Ra0Ct

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#муносабат

Пискент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими "Пискент ишонч барака" ишлаб чиқариш кооперативидаги ёнғин тўғрисида тарқалган видеолавҳа юзасидан муносабат билдирди.

2020 йил 22 октябрь куни соат тахминан 22:30 да Пискент туманида жойлашган "Пискент ишонч барака" ишлаб чиқариш кооперативи ҳудудидаги 11-сонли пахта ғарамидан қайта ишлаш мақсадида RBX (пахта титиш мосламаси) ёрдамида олинаётган вақтида аппаратнинг
мотор қисмида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Ходиса туман ФВБ ёнғин қутқарув қисми томонидан тезда бартараф этилган. Етказилган зарарни аниқлаш бўйича махсус техник комиссия тузилиб, суриштирув ишлари олиб борилди. Натижада пахта ғарами устидаги 4 м 2 брезент ва 41 кг пахта ёнғиндан зарарлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган.

Пискент тумани ФВБ.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш бўйича янги ёндашувлар белгиланди

➡️ https://bit.ly/3kAOgSQ

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw