PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#мурожаат_ва_ечим

🔸Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг қабулида "Лолаариқ" МФЙ ҳудудидаги "Связист" боғдорчилик узумчилик ширкатининг бир гуруҳ аъзолари шикоят билан мурожаат қилган эдилар.

Туман ҳокими топшириғи асосида мурожаат жойига чиқиб ўрганилди. Ширкатда ноқонуний қурилмалар қураётган А.Г.Арутюнян фаолияти ўрганилганда, бир неча ер участкаларни ўзбошимчалик билан ўзлаштираётгани, аҳоли фойдаланиб келган йўлларни ёпиб олгани аниқланди.

📌Туман ҳокимлиги масъул ходимлари ва мурожаатчилар иштирокида ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонун талаблари, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича тушунтирилди. Айни вақтда ўзбошимчалик билан қурилган девор тўсиқлар олиб ташланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Модернизация ишларини давом эттириш, бунга хусусий капитални жалб қилиш зарурлиги қайд этилди. Тармоқдаги 4 та компаниянинг уч йиллик молиявий модели ва бизнес режаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Соҳага илғор технологияларни кенг жорий этиш, “рақамли трансформация”ни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам трансформации предприятий энергоэнергетической отрасли.
Подчеркнута необходимость продолжения работ по модернизации, привлечения к ним частного капитала. Поставлена задача разработать трехлетнюю финансовую модель и бизнес-планы 4 отраслевых компаний.
Даны поручения по широкому внедрению передовых технологий, «цифровой трансформации» отрасли.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #elektrenergetikasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбиркорлик

Пискент туманида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига тадбиркорлар томонидан 303 та мурожаат келиб тушган. Мутасадди ташкилотлар орқали мурожаатларнинг 87 фоизи ижобий ечим топган.

👩‍⚕👷‍♀Туманда хотин-қизларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги бинода фаолият олиб бораётган "LOTUS TEKSTIL" МЧЖда 100 нафар аёл иш билан таъминланди. Яна 200 нафар иш ўрни мавжуд.

🔖Қисқа муддатли ўқув курсларида эса ўз бизнесини бошлаш истагидаги 20 нафар хотин-қиз учун тадбиркорлик асослари ўқитилиб, сертификатлар топширилди.

🎥 Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус

🌦Куз фаслининг кириб келиши, салқин об-ҳаво мавсумий касалликлар сонини орттириб, коронавирус инфекциясини юқтириш хавфини янада оширади.

Касалликка чалиниш хавфини камайтириш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

❗️Бу ҳақда Пискент тумани Санитария-эпидемиология осойишталиги маркази бош шифокори Моҳирахон Убайхонова орқали муҳим тавсиялар берди.

🎥 Видеолавҳа шу ҳақда

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим
#3_сектор

Туманимизнинг "Новкент" маҳалласи Бахт кўчаси аҳолиси томонидан кўча таъмирталаблиги ва шағаллаштириш бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилинган эди.

👮‍♀3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ш.Мелиев томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида мазкур кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Кўчанинг узунлиги 400 метр бўлиб, айни вақтда 200 метр қисми шағаллаштирилди.

📌Шунингдек, сектор томонидан маҳалланинг Янги ҳаёт кўчасини таъмирлашга кўмаклашиш режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Билдириш

Тез орада Оҳангарон туманида жойлашган "Ангрен шакар" МЧЖ билан боғлиқ ушбу вазиятга доир батафсил ахборот, томонларнинг фикрлари, асослар ва кўрилаётган ижтимоий ҳимоя чоралари хусусида баёнот берилади.

Беҳзод Кабулов,
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим тизимини янада ривожлантиришга оид катта фармон лойиҳаси эълон қилинди

https://regulation.gov.uz/ru/document/23678

Унда жумладан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги навбатлилик коэффициенти паст бўлган мактаблар тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 5 йилга ишончли бошқарувга берилади;

ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиблик (олтин, кумуш, бронза медали)ни қўлга киритган педагогларга тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади;

умумтаълим муассасалари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади;

2021 йил 1 апрелдан бошлаб ҳудудий халқ таълими бўлинмалари методистларининг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади;

2024/2025 ўқув йилига қадар фаолияти давомида юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 15 бараваригача босқичма-босқич ошириб борилади;

Мактаб битирувчиларининг ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида мактабнинг раҳбар ходимларини турли миқдорларда рағбатлантириш йўлга қўйилади;

мактаб, коллеж, лицей битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси)даги мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади;

2021 йил 1 январдан бошлаб мактаб директорларини лавозимга тайинлаш, уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этиш тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Ва бошқа шу каби ўзгаришлар таклиф этилмоқда. Лойиҳа билан танишиб, ўз таклиф-мулоҳазаларингизни қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
Фармон лойиҳасига кўра, яна қуйидагилар таклиф қилинмоқда:

миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик бериш ҳамда мустақиллик мезонлари Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилиш;

миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколатини бериш;

2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан ОТМлар ташкил қилиш;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ОТМлар қарорига мувофиқ номутахассислик фанлари модуль тизими асосида ўқитиш;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб хорижий талабаларни ОТМларга ўқишга қабул қилишни йилда 2 марта семестрнинг бошида ташкил қилиш.

Фармоннинг тўлиқ матни бу ерда:
https://regulation.gov.uz/ru/document/23678


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 октябрдан имтиёзлар тугади. Тўпланган фоиз ва қарзларни бирдан тўлайманми?

Марказий банк раиси Мамаризо Бердимуратович ушбу саволга жавоб берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️Пискентнинг навбатдаги ғалабаси

Яқиндагина ташкил этилган "Пискент_2020" терма жамоаси навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия университетининг "Лочин" терма жамоаси билан ўтказилган ўйин кескин баҳсларга бой тарзда ўтди.

- Терма жамоага сара спортчиларни жалб этдик. Йигитларимиз ишончни оқлашга ҳаракат қилишяпти. Бу сафар тажрибали команда билан майдонга тушдик. Лекин катта фарқ, 4:1 натижа билан рақиб команда мағлуб этилди, - дейди туман ҳокими ўринбосари Сарвар Хамдамов.

⚽️Катта авлод вакилларининг сўзларига қараганда, туманда футбол командаси тарқалиб кетганига қарийб 20 йил бўлди. Янги жамоага муваффақият тилаймиз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сессия
#онлайн

⚡️Айни пайтда VI чақириқ Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг XVI сессияси ўз ишини бошлади.

Сессияни кенгаш раиси, туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев бошқармоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi