#Жараён
📕 Ёшлар ва аёллар дафтари шакллантирилмоқда
⚡️ Президентимиз раислигида жорий йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатларини шакллантириш бўйича топшириқлар берилган эди.
✅ Бу борадаги ишларни тўғри ташкил этиш мақсадида, туман ҳокимининг тегишли фармойишига мувофиқ, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида мувофиқлаштирувчи Штаб ташкил этилган. Ҳар бир сектор кесимида тузилган ишчи гуруҳлар уйма-уй юриш орқали “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га кирувчи фуқаролар рўйхатга олинмоқда.
📝 Бугунги кунга қадар 27 маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2018 та хонадон ўрганилди. 30 ёшдан катта бўлган 2287 нафар хотин-қиз ҳамда 1508 нафар йигит-қиз билан сўровнома ўтказилди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

#ФВБ_огоҳлантиради
РЕСПУБЛИКАМИЗГА СОВУҚ ҲАВО ОҚИМИ КИРИБ КЕЛМОҚДА
Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 27 октябрда республиканинг шимолий туманларига, 28-29 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг шимолий қисмлари (Волгабўйи) орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда.
27-28 октябрда Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 м/с.гача кучайиши мумкин.
28-29 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3° даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2° совуқ бўлади, кундузи 10-13° даража илиқ бўлади.

#мурожаат_ва_ечим
✍"Мингтепа" МФЙ Теракзор кўчаси 3-уйда истиқомат қилувчи У.Қурбонова уйига жуда яқин жойда бетон ғишт (шлакоблок) ишлаб чиқарувчи цех фаолият юритаётгани, шовқин ва чангдан азият чекаётгани тўғрисида туман ҳокимига мурожаат қилган эди.
✅Мурожаат туман масъуллари, ДСИ, Кадастр, СЕОМ ходимлари томонидан ўрганилди. Фаолияти ноқонуний эканлиги аниқланиб, фуқаро мурожаати ижобий ҳал этилди.
У.Қурбонова, уй бекаси:
-Эшигимиз тагида ғишт ишлаб чиқариш бошлаб юборилган эди. Аслида дўкон қурилади деб эшитган эдик. Лекин катта юк машиналарида тош-шағал тўкиб, ишчиларнинг шовқинидан безор, қизларим эса ҳатто кўчага чиқолмай қолгандик. Шу сабабли мурожаат қилдик. Ҳокимият вакилларига раҳмат, муаммони ҳал этишди.

#юзма_юз
#мурожаат_ва_ечим
Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашди
✅Учрашувда туман ҳокими савдо-сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркорларга пандемия шароитида санитария қоида ва меъёрларига амал қилган ҳолда янги савдо мажмуасида бемалол фаолият юритишлари мумкинлигини таъкидлади.
📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-2853 сонли Қарори ижроси юзасидан Пискент туманида тизимли ишлар амалга оширилган.
✨Хусусан, "Мўминобод" маҳалласида жойлашган янги савдо мажмуаси бозорнинг аҳоли кундалик ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда шарқона ва миллий меъморчилик анъаналари уйғунлигида мукаммал реконструкция қилинган.
📌Бозор маъмурияти янги мажмуага ҳаридорлар ўргангунига қадар тадбиркорлардан кундалик бадал ундирилмаслигини маълум қилди.

#тадбиркорлик
Суратларда: "Файзобод" маҳалласида янги ташкил этилган "LEO ARTEKS" мебел цехи.

#ибрат
Яқинда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлими раҳбари Матлуба Мирсоатова, Савдо-саноат палатаси мутахассиси Зоидахон Музаффарова билан "Файзобод" маҳалласида янги ташкил этилган "LEO ARTEKS" мебел цехига бордик.
Мақсадимиз тадбиркор фаолиятини ўрганиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишиш эди. Суҳбат асносида тадбиркор Маҳмуд ака ёшгина бир йигитга уй ва ошхона жиҳозларини кўрсатиб, "ёққанини ўзинг танлайвер, ука" деди.
Билсак, Ҳаёт (ҳаридор) яқинда уйланмоқчи, ота-онаси эса оламдан ўтиб кетишган экан. Маҳалладошининг турмушидан яхши хабардор бўлган тадбиркор тўйнинг ками кўстига кўмаклашиш учун чақирган экан.
Танланган мебеллар йигитнинг хонадонига етиб борганида уч ўғил набирани ўзи вояга етказган бувиси Фотима ая саховатли одамлар янги қурилаётган уйнинг, бошланиб қолган тўйнинг ҳаражатларига ёрдам бераётган одамлар ҳақида айтиб берди. Кўзида ёш билан қўлларини дуога очди: Юртимиз тинч, халқимиз соғ-саломат бўлсин. Саховатли, қўли очиқ инсонлар кўпаяверсин! Бизга бирни берса, Аллоҳ мингни берсин!
Шу ўринда бир ривоят ёдимга тушди. Бир бойдан сўрашибди:
- Сиз қандай қилиб шу даражада бойиб кетдингиз?
Бой жавоб берибди:
- Мен Аллоҳ билан мусобақа ўйнадим.
- Ие қандай қилиб, бу нима деганингиз?!
- Аллоҳ менга берган неъматлардан одамларга эҳсон қилиб беравердим. Аллоҳ менга яна бераверди. Мен кўпрок бердим. Аллоҳ янада кўпрок берди. Бу мусобақада Аллоҳ ютиб чиқди...
Саховат, эҳсонда мусобақалашган тадбиркорлар сафи кенгаяверсин!

🔸Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг қабулида "Лолаариқ" МФЙ ҳудудидаги "Связист" боғдорчилик узумчилик ширкатининг бир гуруҳ аъзолари шикоят билан мурожаат қилган эдилар.
✅Туман ҳокими топшириғи асосида мурожаат жойига чиқиб ўрганилди. Ширкатда ноқонуний қурилмалар қураётган А.Г.Арутюнян фаолияти ўрганилганда, бир неча ер участкаларни ўзбошимчалик билан ўзлаштираётгани, аҳоли фойдаланиб келган йўлларни ёпиб олгани аниқланди.
📌Туман ҳокимлиги масъул ходимлари ва мурожаатчилар иштирокида ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонун талаблари, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича тушунтирилди. Айни вақтда ўзбошимчалик билан қурилган девор тўсиқлар олиб ташланмоқда.