PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#нарх_наво
#назорат

⚡️Пискент тумани прокуратураси ва ИЖТҚК департаменти мутасаддилари томонидан туман деҳқон бозори ва савдо шохобчаларида нархлар асоссиз кўтарилишининг олдини олиш, озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш юзасидан амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

🥩🥚🥔Бозор ва атрофида 6 та гўшт дўкони фаолият юритади. Ярмаркада арзонлаштирилган нархларда гўшт, шакар, ун, ёғ, тухум ва бошқа махсулотларининг арзонлаштирилган савдоси йўлга қўйилган.

📌 Савдо шохобчаларида сифатли ва арзон нархда махсулотлар етказиб бериш учун амалий чоралар кўрилмоқда, - дейди ИЖҚК департаменти бошлиғи Темур Сапаев. - Эртадан "Саховат бройлер" МЧЖ томонидан савдо нуқтаси ташкил этилиб, 18 000 сўмдан товуқ гўшти савдоси йўлга қўйилади. Шунингдек, 2800 сўмдан ун махсулоти мунтазам келтирилиб, 27 та маҳаллага етказиб берилмоқда. "Акром" ф/х ва "Аъло парранда" МЧЖ орқали гўшт ва тухум етказиб берилмоқда.

@piskenthokimligi
#нарх_наво

Пискент тумани деҳқон бозоридаги нархлар тўғрисида маълумот
(2020 йил 19 октябрь ҳолатига)

🥩 Мол гўшти (1 кг) 50000 - 60000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 55000 - 65000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 18000 - 23000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 2800 - 6000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1700 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 14000 –15000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 9800 - 15000 сўм
🥛 Сут (1 л) 4 000 - 5000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 6500 –15000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 5900 - 7500 сўм
🍯 Асал (1 кг) 30000 - 60000 сўм
🥚 Тухум (1 дона) 950 - 1200

🍅 Помидор (1 кг) 3000 - 5000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 6000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 1500 - 3000 сўм
🧄 Саримсоқпиёз (1 кг) 15 000
🥔 Картошка (1 кг) 3500 - 4.000 сўм
🍠 Шолғом (1 кг) 2000 - 3000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 1500 - 2000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2000 - 2500 сўм
🍇 Узум (1 кг) 10000 - 15000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 4000 - 10000 сўм
🍋 Лимон (1 кг) 13000 - 16000 сўм
🍌 Банан (1 кг) 25000 сўм

@piskenthokimligi
#таълим
#тажриба

Директорлар Қоракўл мактабида тажриба алмашдилар

🏢 Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда Президентимиз Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги халқаро математика мактаби эришаётган ютуқларга юқори баҳо бериб, таълим бериш тажрибасини бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатган эди.

Пискент тумани Халқ таълими бўлими мудири ва мактаб директорлари Қоракўл туманида бўлишди.

📍Мақсад - халқаро математика мактаби фаолияти ва эришаётган ютуқлари билан яқиндан танишиш, мактабдаги ўқитиш методикасини ўрганиш, Қоракўл тажрибаси асосида Пискент туманида ҳам математикага ихтисослаштирилган мактаб фаолиятини йўлга қўйишдан иборат.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Касалликка қарши курашгандан, барвақт олдини олган афзал

❗️Жамиятдаги иллатлар ҳам касаллик. Ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларига қарши курашиш эмас, балки олдини олиш, сабабларини ўрганиш ва содир этилиши шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш энг долзарб масалалардан бири.

♻️"Ёшлар боғи" да туман ҳокими ўринбосари Сарвар Ҳамдамов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда мактабларда ёшлар ўртасида салбий ҳолатлар, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Йиғилишда туман Халқ таълими бўлими масъуллари, мактаб ёшлар етакчилари, психологлар иштирок этди.

📌Ёшлар билан мулоқот қилиш, юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларни қийнаётган муаммоларга эътибор қаратиш ҳар бир мутасадди учун кечиктириб бўлмас вазифалар эканлиги таъкидланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4865, 19.10.2020й) кўра, 2021 йилда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади.

Қарорга кўра:

👉 Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини мамлакатимиз ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилади;

👉 Алишер Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган мамлакатимиз ва хорижий давлатлар фуқароларини ҳамда илмий-ижодий муассасаларини тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий ордени таъсис этилади;

👉 хорижий давлатларда сақланаётган Алишер Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш чоралари кўрилади;

👉 Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади;

👉 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилади;

👉 2021 йилда Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилади;

👉 2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.

➡️ @uzauz
#сайлов

🔰Аввал хабар берганимиздек, халқ депутатлари Пискент туман Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўрнига 2 та сайлов округида сайлов ўтказилди.

Карантин қоидаларига биноан бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, 5 партиядан кўрсатилган номзодлар орасида

📌6-Улуғбек сайлов округидан Пискент тумани ҳокими Рихсиев Раҳимжон Миркадирович 94,3 фоиз овоз; 20-Дўнгқўрғон сайлов округидан Пискент электр тармоқлари корхонаси раҳбари Холиқов Умархон Хамрохонович 54,2 фоиз овозга эга бўлиб, Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати этиб сайланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️Мусиқа ва саньат мактабида туман ҳокими ўринбосари Сарвар Хамдамов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман Маданият бўлими ходимлари ва 30-сонли Мусиқа ва санъат мактаби жамоаси иштирок этди.

Батафсил👇

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

⚡️Мусиқа ва саньат мактабида туман ҳокими ўринбосари Сарвар Хамдамов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман Маданият бўлими ходимлари ва 30-сонли Мусиқа ва санъат мактаби жамоаси иштирок этди.

🔎Танқидий руҳда ўтган йиғинда маданият ходими қандай бўлиши керак, деган савол атрофида фикр юритилди. Неча минг йиллик тарихи ва маданиятига эга бўлган халқимизнинг санъат ва маданиятини янада юксалтиришда соҳа ходимларининг амалга оширган ишлари тахлил қилинди, режалари билан танишилди.

❗️Туманимизда Маданият бўлими тасарруфида янги ва капитал таъмирланган маданият марказлари ташкил этилган. Лекин афсуски, марказлар фаолиятини бугунги кун талабларига жавоб беради, деб айта олмаймиз,-деди ўз сўзида С.Хамдамов.- Олис маҳаллаларда маданий муҳит яратиш, қишлоқ ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали машғулотлар билан тўлдириш, иқтидорли ёшларни саралаш ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда маданият ходимларининг ўрни сезилмаяпти.

✔️Туман Маданият бўлими раҳбари Шавкат Раимқулов соҳада фаолият юритаётган ҳар бир ходим танқидий фикрлардан хулоса чиқариши ва фаолиятида ижобий ўзгаришлар қилишини билдирди.

📌Маълумот ўрнида: туман Маданият бўлимида жами 56 нафар ходим фаолият юритади. Уларнинг 28 нафари ижодий ходимлар. Бўлим тасарруфида 5 та маданият маркази ташкил этилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi