Боланинг бегонаси бўлмайди, дейишади. Бугун сенаторлар муассасада болаларга ўйинчоқлар, совғалар билан бирга меҳр-мурувват улашдилар.
@piskenthokimligi
@piskenthokimligi
Учрашув самимий ўтди. Меҳмонларга шеърлар, қўшиқлар ижро этган болажонлар яна албатта келишларини айтиб хайрлашдилар.
@piskenthokimligi
@piskenthokimligi
Сессияда 90 кунлик “Йўл харитаси” тасдиқланди
Халқ депутатлари Пискент тумани кенгашининг олтинчи чақириқ ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Батафсил▶️https://telegra.ph/Sessiyada-90-kunlik-J%D1%9El-haritasi-tasdi%D2%9Blandi-09-26

Telegraph
Сессияда 90 кунлик “Йўл харитаси” тасдиқланди
Халқ депутатлари Пискент тумани кенгашининг олтинчи чақириқ ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси…
#билдириш
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!
📌"Пискенттумангаз" маъмурияти огоҳлантиради
Бугун, 26 сентябрь куни Пискент тумани "Чимқўрғон" МФЙ, Мустақиллик кўчаси ҳудудидан ўтган паст босимли ер ости газ қувурида табиий газ сизиб чиқиши ҳолати аниқланди. Шу сабабли ушбу ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар, 231-ГТК дан маҳалладаги 150 та хонадонга табиий газ таъминоти тўхтатилади.

#тадбиркорлик
#учрашув
Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев "Мега агро" МЧЖ томонидан қурилаётган гидропоника иссиқхонасидаги жараён билан танишди.
Ҳоким тадбиркор билан суҳбатлашиб, фаолиятига оид масалалар билан қизиқди.
17 гектар майдонга Жанубий Корея технологиялари асосида қурилаётган иссиқхонанинг 5 гектар қисми битказилган. Бугунги кунда помидор етиштирилмоқда.

Бугунги даврда инсон ресурслари, хусусан кадрлар фаолияти самарадорлигини ошириш, иш жараёнига замонавий услубларни жорий этиш, меҳнат муносабатларида натижага йўналтирилган бошқарув жуда катта аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А.Хасанов иштирокида ўтган учрашувда юқоридаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Батафсил▶️https://telegra.ph/Piskentlik-ra%D2%B3barlar-ehng-mu%D2%B3im-samaradorlik-k%D1%9Ersatkichlari-asosida-ba%D2%B3olanadi-09-26

Пискентлик раҳбарлар энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А.Хасанов агентликнинг ҳудудий филиали фаолиятини ўрганиш билан бирга, Пискент туманига ташриф буюрди. Унда янги тайинланган сектор раҳбарлари…
#қабул
Аҳоли билан юзма-юз
Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев бир гуруҳ фуқаролар билан уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича юзма-юз мулоқот олиб борди.
26 сентябрь куни бўлиб ўтган қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, МФЙ раислари иштирок этди. Аҳоли вакиллари томонидан саволлар, муаммолар билдирилди. Уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга мурожаат қилинди.
Жумладан, "Бекобод" маҳалласида истиқомат қилувчи Т.Йўлдошев ичимлик суви масаласида мурожаат қилди. Отахонга "Тошкент сув таъминоти" корхонаси туман филиали раҳбари томонидан маҳалла ичимлик суви билан тўлиқ таъминлангани, шунингдек янги сув линияси ҳам битирилгани, галдаги вазифа фуқаролар кўчадан ўтган қувурдан ўз хонадонига киритиши кераклиги батафсил тушунтирилди.
Туман ҳокими мутасаддиларга маҳалла аҳли билан бу ҳақда тушунтириш ишлари олиб бориш тўғрисида аниқ топшириқ берди.
Пойтахтлик тадбиркор Р.Жалилов туманда мева-сабзавотни қайта ишловчи корхона қуриш мақсадида захира ер майдонидан жой ажратиш бўйича масалани кун тартибига қўйди. Туман ҳокими Р.Рихсиев тадбиркорларга қонун доирасида, энг қисқа вақт ичида кўмак берилишини маълум қилди.
А.Сайбурхонов "Навоий" маҳалласида яшаб, иссиқхонада сабзавот етиштиради. Томорқадан йилига 3-4 марта ҳосил олади. Иссиқхонасини кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредит ажратишда амалий ёрдам сўради.
Туман ҳокими масъул раҳбарларга фуқаро мурожаатини ижобий ҳал этиш бўйича аниқ муддат белгилади.
"Файзобод"лик М.Давлетова фарзандлари билан янги хонадонга кўчиб ўтган. Уйининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, электр,табиий газ улаш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Ҳоким томонидан шу куннинг ўзида электр тармоғига улаш тўғрисида ТЭТК раҳбарига, уй ҳужжатларини қисқа муддатда расмийлаштириш бўйича Кадастр бўлими раҳбарига топшириқ юклатилди.
Қабул давомида фуқаролар тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, бандлик, ички кўчаларни таъмирлаш, уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, имтиёзли банк кредитлари ажратиш,
юзасидан саволларини кун тартибига қўйишди. Аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилгани ҳолда, айрим муаммоларни ечиш учун маълум вақт, тегишли идораларнинг ўрганиши зарурлиги тушунтирилди.