PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Яна икки туман фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳоланиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Пискент ва Оҳангарон туманлари ҳокимликлари билан ҳамкорликда туман ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш бўйича ZOOM платформаси орқали семинар тренинг ўтказилди.

Семинар тренингда туман ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизимини ушбу туманларда жорий этиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокимликлари томонидан берилган бир қатор саволларга агентлик ходимлари аниқ мисоллар ва фактлар билан жавоб қайтарди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Пискент

Куз-қиш мавсумига қай даражада тайёрмиз?

🔹Мавсумга тайёргарлик юзасидан Пискент туманида махсус ишчи гуруҳ тузилиб, кўп қаватли уйлар, корхона ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа объектларида мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилди.

📌Жумладан, туманда 41 та умумтаълим мактаби, 20 та мактабгача таълим муассасаси, тиббиёт бирлашмаси ва 1 та юқумли касалликлар бўлими, кўп тармоқли марказий поликлиника, 6 та қишлоқ оилавий поликлиникалари мавжуд. Улардаги 326 та иситиш қозонлари жорий таъмирланиб, айрим жойларда газ ва кўмир ёқилғисида ишлайдиган иситиш қозонлари ўрнатилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, жорий таъмирлаш, эскирган газ ҳисоблагичлари замонавий смарт ҳисобдонларга алмаштириш сингари ишлар учун 1 миллиард 469 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Айни пайтда 951 тонна кўмир захираси яратилди.

Батафсил
▶️ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ташриф

Аввал хабар берганимиздек, Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт ишлари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Пискент туманида бўлди.

Ташриф доирасида 79-сонли махсус мактаб-интернатида бўлдилар. Муассасада тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия олиши ва истиқомат қилиши учун яратилган шароит билан яқиндан танишдилар.

Мактаб-интернатида 2020-2021 ўқув йилида 263 нафар бола тарбия олмоқда. Улардан 148 нафар бошланғич синф ўқувчилари учун муассасада анъанавий таълим ташкил этилган. 99 нафар ўқитувчи ва мураббийлар фаолият олиб бормоқда.

@piskenthokimligi
Боланинг бегонаси бўлмайди, дейишади. Бугун сенаторлар муассасада болаларга ўйинчоқлар, совғалар билан бирга меҳр-мурувват улашдилар.

@piskenthokimligi
Учрашув самимий ўтди. Меҳмонларга шеърлар, қўшиқлар ижро этган болажонлар яна албатта келишларини айтиб хайрлашдилар.

@piskenthokimligi
Сессияда 90 кунлик “Йўл харитаси” тасдиқланди

Халқ депутатлари Пискент тумани кенгашининг олтинчи чақириқ ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Батафсил▶️https://telegra.ph/Sessiyada-90-kunlik-J%D1%9El-haritasi-tasdi%D2%9Blandi-09-26
#билдириш

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

📌"Пискенттумангаз" маъмурияти огоҳлантиради

Бугун, 26 сентябрь куни Пискент тумани "Чимқўрғон" МФЙ, Мустақиллик кўчаси ҳудудидан ўтган паст босимли ер ости газ қувурида табиий газ сизиб чиқиши ҳолати аниқланди. Шу сабабли ушбу ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар, 231-ГТК дан маҳалладаги 150 та хонадонга табиий газ таъминоти тўхтатилади.


@piskenthokimligi
#тадбиркорлик
#учрашув

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев "Мега агро" МЧЖ томонидан қурилаётган гидропоника иссиқхонасидаги жараён билан танишди.

Ҳоким тадбиркор билан суҳбатлашиб, фаолиятига оид масалалар билан қизиқди.

17 гектар майдонга Жанубий Корея технологиялари асосида қурилаётган иссиқхонанинг 5 гектар қисми битказилган. Бугунги кунда помидор етиштирилмоқда.

@piskenthokimligi