PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#мурожаат_изидан

Туман ҳокими ўринбосари Суннатилла Исақулов томонидан фуқаро мурожаати ўрганилди

Туман Электр тармоқлари корхонаси, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ туман филиали, "Пискенттумангаз" мутасаддилари билан биргаликда янги қурилган кўп хонадонли уйларда табиий газ, электр, ичимлик суви билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, мурожаат асосида ҳудудда ободонлаштириш ишлари назорат қилинди. Белгиланмаган жойга яна чиқинди тўкилаётган ҳолатлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Тошкент вилоятида мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?

🎙Нурафшон шаҳрида ана шу масалага бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

🔰Тадбирда, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган савол ва мурожаатларга масъулларнинг изоҳи, реал ҳолат ҳақидаги асосли мулоҳазалари эшитилди.

🎥Бу ҳақда "Ўзбекистон24" телеканалининг истеъдодли журналисти Ирода Бакирова лавҳасида сўз боради.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилмоқда.

Бунда Котибиятлар юридик шахс ҳисобланиши ва унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши, Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатларни тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
ТОНГ ОЧАР КЎЗЛАРИН…

Тонг очар кўзларин эриниб,
Севинчдан йиғлайди қиёқлар,
Чечаклар жилмаяр севиниб,
Шамолда чўмилар гиёҳлар.

Ўйноқи шуълалар — болалар
Жимгина тарқалар сайҳонга,
Ўргимчак тўқийди толалар,
Хонқизи боради меҳмонга.

Қурбақа варақлар баёзин,
Гулдан бол сўради арилар,
Чигиртка қайрайди овозин,
Парвозда ниначи — парилар.

Чумоли, меҳнаткаш чумоли,
Куйинма, атрофга бир қара -
Майсалар, оҳ, қандай ҳимоли,
Дунёни қилма кўп масхара.


Шавкат Раҳмон


@piskenthokimligi
#Шавкат_Раҳмон_70

Бугун XX аср ўзбек адабиётининг забардаст вакилларидан бири, миллатпарвар шоир, таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими – Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун. Шоир ҳаёт бўлганида 70 ёшни қарши оларди...

@piskenthokimligi
ҚАСАМ

Шавкат Раҳмон деган
бир ўжар шоир,
Бир куни қайтадан яраладими?
Ҳаётим маънисин жуда кўп ўйлаб,
Сайладим сўзларнинг
сараларини.
Ҳар бир сўз
юз сўзнинг ўрнини босар —
Ватан, Халқ, Жасорат, Кураш, Озодлик.

Ҳар бир сўз етажак юзта умримга,
Ҳар бири бахш этар
руҳимга шодлик.
Ҳозирлик кўраркан буюк сафарга,
Пуштиранг пардали минглаб дарчадан
Мўралаб ўтирган гўзал сўзларни
Қолдириб кетаман энди барчага.

Аслида атиргул бўйин таратган
Бу ўйноқи сўзлар меникимасдир.
Менга нондай зарур қиличдай кескир,
Заҳардай мард сўзлар бўлсаёқ басдир.

Сайладим сўзларнинг сараларини,
Курашлар шамоли кирди назмимга.
Юртимни кезаман, энди ҳар нарса –
Эгилган нарсалар тегар ғашимга.

Энди ишлаш керак бу кенгликларда,
Токим сўйламасин ёлғонни ҳеч ким,
Токим буюк тоғлар салтанатида
Эгилган бошларни қиличлар кессин.

Шавкат Раҳмон

@piskenthokimligi
#сессия
#онлайн

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ XI сессияси бошланди.

Сессия Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси билан бошланди.

Унда туман Кенгаши депутатлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Сессияни туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов бошқармоқда.

@piskenthokimligi
#сессия
#онлайн

Сессия давомида Халқ таълими бўлими мудири Ҳ.Рашидовнинг Президент Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 августида "Умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари тўғрисида" кенгайтирилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқларнинг ижроси юзасидан тумандаги умум таълим мактабларини санитар талабларига мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дизенфекция ишларини ташкил этиш ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишларининг бажарилиши тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Туман кенгашининг
“Ижтимоий маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг раиси Г.Назирқулова мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини депутатлар томонидан ўрганиши натижалари бўйича маълумот берди.

@piskenthokimligi
Ҳалқ депутатлари Пискент туман Кенгаши сессиясида бугунги долзарб масалалар кўриб чиқиляпти

Бу ҳақда "Халқ сўзи" сайтида ўқинг
👉https://xs.uz/uzkr/post/tuman-sessiyasida-bugungi-dolzarb-masalalar-korib-chiqilyapti

@piskenthokimligi
⚡️14 СЕНТЯБРДАН ОNLINE-MAKTAB ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ

14 сентябрдан бошлаб Республика умумтаълим мактабларида таълим шаклини онлайн тарзда танлаган ҳамда мактабининг фаолияти ҳали тикланмаган ўқувчилар белгиланган дарс жадвали асосида ОNLINE-MAKTAB
ўқув дастури бошланади.

Телевизион дарслар Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 3 та телеканалида душанбадан шанбагача ҳар куни соат 8:30 дан бошлаб Оnline-maktab туркумида намойиш этиб борилади.

Батафсил

@piskenthokimligi
#тезкор

⚡️ Янгийўлда кадастр хизмати мансабдори 13500 доллар пора олаётган вақтида ушланди

Батафсил👉 https://bit.ly/2DSZOk6


ИИББ Матбуот котибиhttps://t.iss.one/IIBB_Tulyaganov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини рўйхатга олиш бизга нима беради?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022-йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон фармони

👆Батафсил видеолавҳада

@piskenthokimligi
Электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йил якунигача 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартгача автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Газ қуйиш шохобчалари, корхона ва иссиқхоналарга ҳисоблагичлар ўрнатиб, сервислар ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам полноценного внедрения автоматизированных систем контроля и учета электроэнергии и газа.
Поставлена задача установить до конца года 3,5 миллиона счетчиков электроэнергии и запустить автоматизированную систему до 1 марта 2021 года.
Даны указания касательно установки счетчиков в газонаполнительных пунктах, предприятиях и теплицах, организации сервис-центров, подготовки квалифицированных кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #elektr #gaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи

Обновляющийся Узбекистан: Ташкентский завод сельскохозяйственной техники

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from davletovuz
Маҳаллий кенгашларнинг ўз котибияти бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонунга кўра, эндиликда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилмоқда.

Котибиятлар юридик шахс ҳисобланиб, унинг фаолияти маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Қонун бугундан кучга киради.