PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.69K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#абитуриент

Пискент туманида ҳам 5423 нафар абитуриент республика олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган.

Пандемия туфайли имтиҳон вақти ёшларга ота-оналарининг ҳамроҳлик қилиши имконияти чекланганлиги боис, туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа мутасаддилар томонидан фарзандларимизнинг бехатар бориши ва қайтиб келиши чора-тадбирлари белгиланди.

Вилоят транспорт бошқармаси томонидан ажратилган автобусларда 2 сентябрдан бошлаб 14 сентябргача ҳар куни эрталаб ва кечки сменаларда қатнов ташкил этилган.

Ҳар куни “Пискент шоҳ бекати”дан ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи Қ.Ёқубов кузатувида абитуриентлар имтиҳон ҳудудига бехатар етказилиши таъминланмоқда.

Бугун, 3 сентябрь куни 260 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этди. Ёшларга қулайлик яратаётган масъулларга миннатдорлик билдирган ҳолда барча абитуриентларни марказлашган транспортлардан фойдаланишга таклиф этамиз.

@piskenthokimligi
#тадбиркорга_мададкор

Савдо саноат палатаси тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман бўлими раҳбари У. Раимжонов томонидан тадбиркорлар фаолияти ўрганилди.

Улар билан суҳбатда тадбиркорларни мушкуллик туғдираётган муаммолар, кредит олишдаги қийинчиликлар ва бошқа масалалар таҳлил қилинди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ишбилармонларнинг таклиф ва режаларини рўёбга чиқаришда марказ томонидан қонун доирасида ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.

"ZAMON EKOPLAST" МЧЖда замонавий пластик эшик ва ромлар ишлаб чиқарилади. Корхонага айни вақтда имтиёзли кредит ажратишга кўмаклашиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 6 та тадбиркорлик субьектига гаров таъминоти, кафиллик хатлари орқали кредит олишда амалий ёрдам берилган.

@piskenthokimligi
#эълон
#ишга_таклиф

📣📣Ҳурматли тумандошлар!

Пискент туманида аҳоли хонадонларига электрон ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. Шу муносабат билан "Пискенттумангаз" филиали электрогаз пайвандчиларни ишга таклиф қилади.

Ишчилар корхонага шартнома асосида қабул қилинади.

Иш ҳақи - ишбай

Мурожаат учун телефонлар: 70 54 51 648, 98 127 00 47

Манзил: Амир Темур кўчаси, 1-уй

"Пискенттумангаз" филиали маъмурияти


@piskenthokimligi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Рухсатномани юклаб олиш хизмати ишга туширилди

2020/2021 ўқув йилига хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар онлайн тест синовларида иштирок этиш учун "Рухсатнома"ни жорий йилнинг 2 сентябрдан бошлаб transfer.edu.uz платформасидаги шахсий кабинет орқали олишлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, мазкур сайтнинг бош саҳифасида "Рухсатномани юклаб олиш (https://transfer.edu.uz/uz/get-allowance)" хизмати ишга туширилди.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги шахсий маълумотлар киритилиши лозим.

1️⃣ паспорт серияси
2️⃣ паспорт рақами
3️⃣ туғилган сана

❗️Эслатиб ўтамиз: онлайн тест синовлари жорий йилнинг 5-6 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
#шукрона

Пискентдаги етти жомеъда жума намозлари адо этилади

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилди.

Ушбу қарорга мувофиқ тумандаги 7 та жомеъ масжид - "Пискент", "Мулла Бўта қози", "Ўсмат ота", "Кўлота", "Келовчи", "Собиржон ота", "Саид ота" масжидларида карантин чекловларига амал қилган ҳолда намозхонларнинг диний амалларини адо этиши учун тараддуд кўрилмоқда.

Мунтазам дезинфекция тадбирлари олиб борилмоқда. Фуқаролар ҳарорати текширилиб, ижтимоий масофа сақланиши қатъий назоратга олинган.

@piskenthokimligi
Антитана йўқоладими? Вирусни қайта юқтириш мумкинми? Covid-19'га нисбатан иммунитет ҳақидаги саволларга жавоблар

👉 https://kun.uz/73910642

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#танлов

Иқтидор ёш танламас

Пискент туман Маданият бўлими томонидан 2020 йил 1 октябрдан 1 ноябргача “Иқтидор ёш танламас” номли онлайн кўрик-танлов ўтказилади.

Танловда👇

- тасвирий санъат
- рақс
- анъанавий ижро
- рубоб
- миллий эстрада
- актёрлик маҳорати
йўналишлари бўйича 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган иқтидорлилар иштирок этишлари мумкин.

Кўрик-танлов ғолиблари Маданият бўлими томонидан тақдирланади.

Мурожаат учун телефон: 94-416-70-71

Пискент тумани Маданият бўлими

@piskenthokimligi
#таъзия

Пискент тумани ҳокимлиги бош мутахассиси (Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими) Отабек Қосимовга онасининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Охиратлари обод бўлсин.

Туман ҳокимлиги жамоаси.

@piskenthokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланди

“2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (526-сон, 29.08.2020 й.) қабул қилинди.

➡️ Қарор билан 2020-2021 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

👉 Амалий ҳаракатлар режаси 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич – 2020 йил охиригача бўлган даврни ўз ичига олиб, тегишли чора-тадбирларнинг бажарилиши натижасида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш кўрсаткичи 102,2 фоиз (дастлабки прогноз 105,5 %)ни ташкил этиши кутилмоқда.

2-босқич – 2021 йилда амалга оширилиб, 5–5,5 фоиз барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлайдиган, 2020-2021 йиллар давомида коронавирус пандемиясининг оқибатларини мослаштириш билан тизимли ислоҳотларни давом эттиришга қаратилган чораларни ўз ичига олади.

🏛 Амалий ҳаракатлар режасига мувофиқ, 2020 йил охиригача банк секторида кўриладиган асосий чора-тадбирлар, жумладан, қуйидагилардан иборат:
👉 мажбурий захиралаш шартларини қайта кўриб чиқиш орқали тижорат бакнларига 2,2 трлн сўм қўшимча ликвидлик бериш;
👉 коронавирус пандемиясидан зарар кўрган корхоналарни 2020 йил 2-ярмида 17 трлн сўм миқдорида айланма маблағлар билан таъминлаш.

Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасидаги чора-тадбирлар доирасида 2020 йил якунига қадар, жумладан:
👉 “Ягона миллий меҳнат тизими” орқали 265,2 минг нафар ишсизлар бўш иш ўринларига жойлаштирилади;
👉 301 минг киши жамоат ишларига жалб қилинади;
👉 53,6 минг киши тадбиркорлик ва уй-жой майдонларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ҳамда тикувчилик кооперативларида аъзолик учун субсидиялакр билан таъминланади;
👉 42,8 минг киши бепул тарзда касб-ҳунарга ўқитилади.

Қарор билан шунингдек, иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Times.uz
⚡️Бир кечада яна 106 кишида коронавирус қайд этилди. Жами беморлар сони 42 903 нафаврга етди

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍70 нафари Тошкент шаҳрида,

📍16 нафари Тошкент вилоятида,

📍10 нафари Наманган вилоятида,

📍7 нафари Самарқанд вилоятида,

📍3 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#ифтихор

Пискент тумани 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби битирувчиси Иброҳимов Беҳруз Мўминжон ўғли Тошкент Давлат Стоматология институтига ҳужжат топшириб, 2020 йил 2 сентябрь куни бўлиб ўтган тест синовларида муваффақиятли иштирок этди. Тест натижалари асосида кимё ва биология фанларидан 60 та тест саволларининг барчасини тўғри ечиб, энг юқори 189 балл тўплади ва талабалар сафига грант асосида қабул қилинди.

Шунингдек, 42-умумтаълим мактабининг собиқ ўқувчиси Йўлчибоев Мақсуд Зафар ўғли кимё ва биологиядан 60 та тестдан 59 тастга тўғри жавоб бериб, 185,8 балл тўплади. Давлат гранти асосида ўқишга кирди.

Барча абитуриентларга омад тилаймиз!

@piskenthokimligi