PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Айни вақтда туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов раҳбарлигида ҳоким ўринбосарлари ва халқ таълими бўлими мутасаддилари томонидан мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

@piskenthokimligi
Бугун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.

@piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қуръон тиловат қилинди.
Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентября возложил венок к подножию памятника Первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову и отдал дань уважения его светлой памяти.
Были прочитаны суры из Корана.
В церемонии возложения приняли участие члены парламента и правительства, представители министерств и ведомств, общественности столицы.
Цветы возложены и к памятникам Исламу Каримову в Самарканде и Карши.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#хотира

Ёди ҳамиша ёдда...

Самарқандда Улуғбек кўз ёшига чўмдим мен,
Лавҳ-ул маҳфузни ўйлаб, Ҳақ амрига кўндим мен.
Ер усти бойликларин тортар экан ер ости,
Ҳизр ёнига нодир хазинамни кўмдим мен.

Яна тонглар отиб кун кулгайми - кулмагайми?
Кимни бой берди дунё, билгайми - билмагайми?
Сайёралар юз йилда ёзаркан бир дастурхон,
Бундай меҳмон минг йилда келгайми-келмагайми?

Регистон майдонида туш кўргандай юрдим мен,
Уйғонай деб юзимга кўз ёшдан сув урдим мен.
Шоҳизинда ёнида фариштадай оқсоқол,
“Етим қолдим, отам”лаб, бўзлаганин кўрдим мен.

Чақмоқдек мусибатга тоғ-у тошдек бардош бор,
Елкангга бошин қўйган қавми инсон, қардош бор,
Отанинг ғоялари қоялардек мангулик,
Шери мардга муносиб арслонпанжа издош бор.

Юракларга қувватдир ёниқ шон-у шукуҳи,
Бирлаштирди ҳаттоки элни қайғу - андуҳи,
Ёди ҳамиша ёдда, исми тилларда дуо
Ҳумо қушга айланиб, ёғду сочади руҳи.

Иқбол Мирзо

@piskenthokimligi
1 сентябрдан нималар ўзгаради?

👉 https://xs.uz/uzkr/37979

@piskenthokimligi
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 Сентябрь санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 2 сентябр куни Мамлакатимиз олий таълим муассасаларига киришни мақсад қилган абитуриентлар учун тест синовлари бошланди.
Мамлакатнинг турли ҳудудларида имтиҳон жараёнлари ҳақида.
©️МТРК

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Ўқишини кўчираётган талабалар учун муҳим янгилик
©️МТРК

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
❗️МУҲИМ ХАБАР!

📎 Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлис баёни қарорига мувофиқ:

📈 манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олиб, иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича онлайн рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 2020 йилнинг 15 сентябрига қадар (15 сентябрь куни ҳам) узайтирилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
#Адлия_хабари

Ижтимоий тармоқлардаги мактаб ўқитувчиларидан турли санитария-гигиена воситалари талаб этилаётганига оид хабарларга Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Манба

@piskenthokimligi