PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам тилаклари.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ватан_мадҳи

🏵Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

Пискент тумани Маданият бўлими ходимларидан Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллигига туҳфа.

Юртим сўрасалар, фахр-ла шу дам,
Дегайман серқуёш, кўкси осмонли
Ўзбек фарзандиман, ўзбекистонлик!

Райҳонлар кузатиб, жамбиллар кутар,
Соғиниб сочлари сумбуллар кутар,
Айвонда қалдирғоч, булбуллар кутар,
Қайда юрсам чорлар боғу бўстонли,
Ўзбек фарзандиман, ўзбекистонлик!


@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!

1991-йил 31 август Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан мустақиллик куни эълон қилинаётган лаҳзалар

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

Азиз юртдошлар!
Энг улуғ ва энг азиз байрам Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги барчамизга муборак бўлсин.

Бугун ҳар биримиз тириклик, саломатлик энг катта неъмат эканлигини жуда теран англадик. Алғов-далғовли ўтган вақт мобайнида бағрикенг халқимиз қалбида чуқур илдиз отган инсоний фазилатларини намоён этди. Бирлик-бирдамликда қоқилганни суяш, йиқилганни турғазиш, қийналганга ёрдам қўлини узатиш билан барча қийинчиликни енгиб ўтмоқдамиз. Бугунги улуғ айёмда юртимиз тинч, эл дастурхони тўкин, бетобларга шифо тилаймиз.

Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши йўлида меҳнат қилаётган барча юртдошларимизга байрам муборак бўлсин.
Яратганнинг ўзи она Ватанимизни бало-қазолардан, хасталиклардан паноҳида асрасин. Олижаноб халқимиз омон, истиқлолимиз бардавом бўлсин!

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов

Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!

5-мактаб ўқувчиси Моҳинур Тўлаганова тайёрлаган қутлов.

@piskenthokimligi
#қутлов

Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!
#қутлов

Навқирон авлодга эътибор

Барқарор ривожланишни ўз олдига мақсад қилиб олган ҳар бир давлат ўсиб келаётган ёш авлодга катта эътибор қаратиши, уларни муносиб равишда вояга етиши, камол топишига шарт-шароит яратишга уриниши ҳеч кимга сир эмас.

Ёшлар мамлакатнинг келажагини белгиловчи, миллий давлатчилик тарихи давомида қўлга киритилган илғор ютуқларни келажак авлодга етказувчи ва мамлакат тараққиётининг янги босқичларини белгиловчи катта куч саналади.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов шундай таъкидлаган эди: Ёш авлод бизнинг келажагимиз ! " Уларга ҳар тамонлама пухта таълим-тарбия берсак Ватанимиз келажагини, унинг келгуси тараққиётини ва равнақини таъминлаган бўламиз. Болаларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлса бизнинг бошқа армонимиз йўқ ".

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда ҳукуматимиз томонидан биз- мамлакат ёшлари учун барча шарт- шароитлар яратиб берилди ва яратиб берилмоқда. Улардан оқилона ва самарали фойдаланиш албатта ўзимизга боғлиқ.

Давлатимиз томонидан охирги 4 йил мобайнида ёшлар хаётига дахлдор бир қанча ислоҳотлар амалга оширилди. Дастлаб ёшларга оид сиёсат давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди. Ёшлар ҳаётига оид бир қанча фармонлар ва қарорлар имзоланди. Жумладан "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ёшлар Иттифоқи ташкилоти ташкил этилди ва 30 июн кунини мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилинди. Бу эса ўз навбатида биз ёшлар учун тарихий воқеага айланди десам муболаға бўлмайди.

Шунингдек, бу йил ҳам Юртбошимизнинг ташаббуси билан мамлакатимиз ёшлари ҳаётида яна бир янгиликка қўл урилди, яъни Ёшлар ишлари" агентлигига асос солинди. Шу билан бир қаторда жаҳон мамлакатлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўрта Осиё давалатлари орасида биринчилардан бўлиб, Ёшлар парламентига асос солинди.

Ўйлайманки, ушбу "Ёшлар парламенти" мамлакатимиз ёшлари билан давлат ўртасида бевосита кўприк вазифасини бажариб, уларнинг муаммоларни ўрганган ҳолда, ёшларнинг келажакда жамиятда ўз ўрнига эга бўлишида самарали хизмат қилади. Юқорида айтиб ўтилган барча фикрларнинг негизида мустақиллигимизга нисбатан шукроналик ҳисси уфуриб турибди. Мен мана шу жаннатмакон юрт фарзанди эканлигимдан фахрланаман ва шукр қиламан. Мустақиллик тенгдоши сифатида кундан- кунга чирой очиб бораётган мамлакатимиз равнақи йўлида, унинг ривожи ва тараққиёти учун камар- баста бўлишга ваъда бераман ва барча ёшларни юрт келажаги ва равнақи йўлида ўз ҳиссангизни қўшинг, деб чорлаб қоламан.

Мустақил диёрим, ҳур Ўзбекистоним! Мустақиллигинг абадий ва бардавом бўлсин. Меҳридарё, меҳмондўст, меҳнаткаш ,азиз ва қадри баланд қадрдонлар! Барчангизни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигига 29 йил тўлиши муносабати билан қизғин табриклайман.

Суннатилла Ахатов,
Олий Мажлис Қонунчилик
Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси.


@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

С Днем независимости, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Отамдан мерос қолгансан,
Боламдан қарзим — сен, дедим...


👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов

Айро тушар бўлса иймон ва имкон,
Иккига бўлиниб бўлса бу жаҳон,
Қиличлар тагида чўчиса-да жон,
Ватан билан бўлгин, Ватан билан бўл!

Дилингдан, тилингдан айирсалар ҳам,
Бошингга солса ҳам минг битта алам,
Ҳатто кесилса-да қилич ва қалам,
Ватан билан бўлгин, Ватан билан бўл!

Пойингга тўкса ҳам олтин билан зар,
Ҳаттоки тиз чўксин минг битта шаҳар,
Юрт учун ҳақ йўлда ичгин-да заҳар,
Ватан билан бўлгин, Ватан билан бўл!

Устоздан бошқаси ўргатмасин сўз,
Огоҳ бўл, қарони кўрсин қаро кўз,
Ўзга юрт кафанга бермас ҳатто бўз,
Ватан билан бўлгин, Ватан билан бўл!

🇺🇿Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП туман Кенгаши барчангизни Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги билан табриклайди!

@piskenthokimligi
Абитуриентларимиз учун 89 та автобус ҳамда 72 та микроавтобуслар ажратилди

Хабарингиз бор, Республикамизда жорий йилнинг 2-13 сентябрь кунлари олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

📌Абитуриентларнинг хавфсизлигини таъминлаш, соғлиғини асраш, қулайликлар яратиш мақсадида вилоят Транспорт бошқармаси томонидан зарурий чоралар кўрилмоқда.

🚌Маълумки, Тошкент вилоятидан 118 минг 598 та абитуриент тест синовларида қатнашиши кўзда тутилган бўлса, уларга вилоятнинг барча ҳудудларидан пойтахтга боришлари учун қўшимча транспорт воситалари ажратилди. Ушбу қатновлар шаҳар ва туман марказларидан амалга оширилади ва узлуксизлиги таъминланади.

🔹Бугунги кунда вилоят бўйича 1401 та транспорт воситалари йўловчи ташиш билан шуғулланади. Хусусан, Тошкент шаҳри йўналиши бўйича қатнайдиган транспорт воситалари 606 тани ташкил этади.

❇️Шунингдек, қўшимча, абитуриентлар учун махсус 89 та автобус ҳамда 72 та микроавтобуслар ажратилмоқда.

Қатновлар узоқ ҳудуд (Ангрен, Бекобод) марказларидан 05:00дан, пойтахтга яқин туман-шаҳарлардан эса соат 06:00 дан бошланади.

📎Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ота-оналар учун тест синовларини кузатиш имконияти мавжуд эмаслиги боис, транспорт воситаларида махсус жойлар ҳозирланмади.

✳️Шунингдек, фуқаролардан автобусларнинг тўхташ ва қайтиш жойларида тирбандлик ҳосил қилмасликларини, уларнинг ҳаракатига халақит бермасликларини ҳам илтимос қиламиз.

Тошкент вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#абитуриент

Абитуриентлар диққатига!

Жорий йил 2-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида абитуриентларга қулайлик яратиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ва транспорт бошқармаси томонидан автобус қатнови йўлга қўйилди.

Автобуслар "Пискент шоҳ бекати"дан икки сменада қатнайди.

1-смена соат 5:00, 6:00, 7:00 да
2-смена соат 11:00, 12:00 да

Маълумот учун: Пискент туманида 2020 йил республикамиз ОТМ ларига жами 5423 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Уларнинг 1350 нафари умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг бу йилги битирувчиларидир.


@piskenthokimligi
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Azizbek Nishonov)
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:

2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

✔️йўналишли таксида (“Дамас” русумли енгил автомобиллари бундан мустасно) йўловчи ташиш фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:

йўналишли такси фаолияти давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37 градус ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;

йўналишли таксида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспорт воситасига чиқишига йўл қўймаслик;

транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш.

👉@san_epid_xizmat
#абитуриент

Аввал хабар берганимиздек, 2-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида абитуриентларга қулайлик яратиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ва транспорт бошқармаси томонидан автобус қатнови йўлга қўйилган.

Бугун эрта тонгдан автобуслар "Пискент шоҳ бекати"да абитуриентлар ихтиёрига шай қилинди. Туман ҳокими ўринбосари С.Хамдамов бошчилигида Тиббиёт бирлашмаси, ИИБ ЙҲХБ, Халқ таълими бўлими масъуллари ёшларни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда етиб боришларини назорат қилдилар.

Бугун, 2 сентябрь куни эрталабки имтиҳонларда 537 нафар, кечки тест синовларида 448 нафар пискентлик ёшлар кириш имтихонларида иштирок этадилар.

Барча абитуриентларга омад ёр бўлишини тилаймиз!

@piskenthokimligi
Айни вақтда туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов раҳбарлигида ҳоким ўринбосарлари ва халқ таълими бўлими мутасаддилари томонидан мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

@piskenthokimligi
Бугун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.

@piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қуръон тиловат қилинди.
Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентября возложил венок к подножию памятника Первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову и отдал дань уважения его светлой памяти.
Были прочитаны суры из Корана.
В церемонии возложения приняли участие члены парламента и правительства, представители министерств и ведомств, общественности столицы.
Цветы возложены и к памятникам Исламу Каримову в Самарканде и Карши.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter