PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#мурожаат_ва_ечим

"Гулистон" МФЙ Сағана қишлоғи аҳолиси паст кучланишли электр энергиясидан шикоят қилишар эди. Туман Электр таъминоти корхонаси томонидан қишлоққа қўшимча трансформатор ва 300 метр ҳаво линияси ўрнатилди.

Давлатимиз раҳбарининг “2017 — 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ–2661-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича туманда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Электр таъминоти корхонаси томонидан қисқа муддатда "Гулистон", "Сувти", "Дўнгқўрғон", "Ойбек" маҳаллаларида 5 та қўшимча трансформатор ва жами 3 200 метр ҳаво тармоғи қурилиб, ишга туширилди.

Ҳозирги кунда "Тараққиёт" ва "Оқтом" маҳалласи ҳудудида электр энергияси кабеллари тортиш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш битгач, маҳаллага янги трансформатор ўрнатиш режалаштирилган.

Шунингдек, истеъмолчиларга электр ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Айни вақтда тумандаги 17 579 та истемолчидан 15 270 тасига янги ҳисобдонлар ўрнатилди.

@piskenthokimligi
⚡️​​Aбитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

🔖 Aбитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Aбитуриент рухсатномаси”ни шахсий кабинет
(https://abitur.dtm.uz)
ларидан олишлари мумкин.

👨🏻‍💻 Aбитуриентлардан рухсатномаларни август ойи якунига қадар юклаб олиб, чоп этиб олишларини сўраймиз.

Мазкур рухсатнома тест синовларида иштирок этадиган абитуриентларга берилади.

“Aбитуриент рухсатномаси” тест синовларисиз тўлиқ касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентларга берилмайди.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

Фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Жорий йилдан бошлаб талабалар контракт пулини 4 га бўлиб тўлаши мумкин

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#спорт

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 20 августдан барча ҳудудларда спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар фаолиятига рухсат берилди.

🤼 Бугун, 22 август кунидан бошлаб, Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спорт заллари ўз фаолиятини бошлади. Тантанали очилиш маросимида карантин қоидаларига қатъий риоя этиш тўғрисида тушунтирилди.

⚠️ Туман санитария эпидемиология хизмати билан келишган ҳолда мактаб биносида мунтазам дезинфекция тадбирлари олиб борилмоқда. Ҳарорат ўлчовчи пирометр ва антисептик воситалардан фойдаланилмоқда. Машғулотга келувчи ҳар бир ўқувчи ва мураббийнинг саломатлиги назоратдан ўтказилмоқда.

@piskenthokimligi
Президент Бектемир тумани фаоллари билан учрашди. Туманда янги “ўсиш нуқталари”ни топиш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш борасидаги режалар муҳокама қилинди.
Яқин 3 йилда умумий қиймати 3,3 трлн сўмлик 61 инвестиция лойиҳаси амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, жорий йилда 52 таси ишга туширилиб, 2 700 дан зиёд янги иш ўрни яратилиши мўлжалланган.
Давлатимиз раҳбари маҳалла раислари, ёшлар етакчилари билан мулоқот қилди.

Президент провел встречу с активом Бектемирского района. Обсуждены вопросы поиска новых «точек роста» и улучшения жизни населения района.
В ближайшие 3 года здесь планируется реализовать 61 инвестпроект на сумму 3,3 трлн сумов. В этом году будет запущено 52 проекта с созданием более 2,7 тысячи рабочих мест.
Глава государства побеседовал с председателями махаллей, лидерами молодежи.

#Mirziyoyev #yigilish #Bektemir #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌Тошкент вилояти ҳокимининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби Беҳзод Қобулов иштирокида брифинг ташкил этилди.

Маълумотларга кўра, вилоятда 21 август 7:00 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони жами 6036 нафарни ташкил этган, уларнинг 4783 нафари аҳоли орасидан аниқланган.

🔴Ўтган 24 соат давомида 123 нафар кишида хасталик аниқланган, 151 нафар киши соғайганлигини қайд этилди. Бир нафар фуқаро касалликдан вафот этди.

Айни пайтда вилоят шифохоналарида ва уй шароитида жами 497 нафар фуқаро даволанмоқда.

🔷Кун давомида 1955 нафар фуқародан "Covid-19" касаллиги бўйича тест таҳлиллари олинган, мавсум бошидан буён 209 192 нафар киши касаллик учун тест топширган.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ҳокимият ходими 30 кишилик тўй ўтказди

Тўйлар ҳар доим энг эзгу орзуларга пайваста тадбир ҳисобланади. Карантин чекловлари юмшатилгач, ёз - тўйлар мавсуми анча жонланди. Аммо айни вазиятда оилавий тадбирлар, тўй ва маросимларда иштирокчилар сонини 30 кишидан оширмаслик, санитария гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади.

Туман ҳокимлиги Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси Шерзод Абдулҳаев ўз никоҳ маросимини намунадагидек, камсонли қариндошлар даврасида ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Сенати Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарорида ҳам тўйлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ихчамлаштириш кўзда тутилган.

Бу борада энг яхши тарғибот бу шахсий намуна кўрсатишдир.

@piskenthokimligi