PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Сессия
#онлайн

🇺🇿Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ саккизинчи сессияси бошланди.

@piskenthokimligi
#онлайн
#Сессия

🇺🇿 Айни вақтда Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилган сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

I. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг карантин тартибларини босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларни санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш масалалари юзасидан аҳолига мурожаати;

II. Пискент тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1 ярим йиллик ижроси тўғрисида;

III. Пискент тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағ ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;

IV. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга каратилган манзилли чора-тадбирлар дастури ижроси буйича туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида;

V. Камбағалликни кисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги. Карантин шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоклари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга яратилаётган имкониятлар, қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида;

VI. Пискент туманида Коронавирус пандемияси шаротида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг "Вақтинчалик тартиб" асосида эхтиёжманд оилаларни темир дафтарга киритиш ва моддий аҳволи яхшиланган оилаларни рўйҳатдан чиқарилиши тўғрисида;

VII. Сессиялар оралиғида Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси томонидан “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш тўғрисида;

VIII. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатининг туман прокуратурасининг тақдимномасига асосан дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида.

Сессияда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари С.Низамов иштирок этмоқда.

@piskenthokimligi
ДИҚҚАТ, ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун "Лолаариқ" маҳалла фуқаролар йиғинида (қисман, "Горняк" маҳалласи) соат 10:00 дан 18:00 гача электр энергияси таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Пискент туман Электр таъминоти корхонаси.

@piskenthokimligi
#Сессия
#онлайн

Шуҳрат Ахмедов, туман ҳокими:

Касалликка қарши кураш самарадорлигини ошириш учун СOVID19 аниқланган ҳар бир бемор хонадонига фойдаланиш учун туман ҳокимлиги томонидан пульсоксиметр (ўпканинг кислородга тўйинганлик даражасини аниқловчи ускуна) ва пирометр (тана ҳароратини ўлчовчи асбоб) лар етказиб берилади.

@piskenthokimligi
#Сессия
#онлайн

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Қодирова карантин тартибларини босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларни санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш масалалари юзасидан мурожаат қилди.

@piskenthokimligi
#ФВБ

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги таъминлаш мақсадида Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан назорат тадбирлари олиб борилди.

Тумандаги "Гулшан", "Лочин", "Фурқат" хусусий уй-жой ширкатларидаги 34 та кўп хонадонли уйларда мавсумга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Тадбир давомида кўп қаватли уйлар куз-қиш мавсумига етарли даражада тайёр эмаслиги аниқланди. Уйлар марказий иситиш тизими билан таъминланмаганлиги эса қишнинг совуқ кунлари газ плитасидан исиниш мақсадида фойдаланишга олиб келади. Ўз навбатида бу ис газидан захарланишдек салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

ФВБ масъуллари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#call_center

Бугун, 19 август куни аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатувчи “Call-center” марказига 1270 қисқа рақами орқали жами 38 та (фаолият бошидан буён жами –831та) мурожаат келиб тушган.

Шундан
Тана ҳароратининг ошиши бўйича – 18 та (жами 327);

Дори-дармон воситалари етказиб бериш бўйича – 8 та (жами 69 та);

Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича –0 та (жами 49 та);

Бошқа масалалар бўйича – 4 та (жами 202 та) тани ташкил этади.

Мобил гуруҳлар орқали 8 та мурожаат бўйича (фаолият бошидан 184 та) манзилли ёрдам кўрсатилган.

@piskenthokimligi
#комиссия_баёноти

Пискент туманида эпидемиологик вазият ҳақида маълумот
(2020 йил 19 август ҳолатига)


🔴 Бугун кун давомида 12 нафар фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланган.

6 нафар фуқаро тўлиқ соғайди (жами 225 нафар);
🔶 Беморлар сони - 28 нафар;
Шундан,
🔶 уй шароитида даволанаётганлар - 28 нафар (аломатсиз, енгил турдаги).

🔶 Карантинда бўлиб турган хонадонлар - 65 та (399 нафар фуқаро)

СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ - 87%

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тумани
#брифинг

📌Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов иштирокида брифинг ташкил этилди. Унда коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

☑️Хусусан, инфекция тарқалишига қарши кураш, соғлиқни сақлаш тизими моддий техник базасини бойитиш мақсадида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 1 млрд 190 млн сўм маблағ йўналтирилди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва вақтинча ишсиз фуқароларга 1 млрд 426 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

❇️ 243 та хўжалик субъектларидан 192 тасининг фаолияти карантин талаблари асосида ташкил этилди. Айни вақтда қолган 51 та субъект ҳам иш бошлади.

♻️Шунингдек, 440 та корхона ва жисмоний шахсларга 10 млрд 33 миллион сўм кредит ёрдами кўрсатилди.

📽Батафсил видеолавҳада👆

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#антикоронавирус
#дезинфекция

Карантин қоидаларининг юмшатилиши карантин тугатилди, дегани эмас. Туманда пандемияга қарши курашда фидойилик кўрсатган СЭОМ ходимлари томонидан зарарсизлантириш тадбирлари асло камайтирилмади.
Профилактика тадбирлари қатъий тартибда мунтазам ўтказилмоқда.

Бугун, 19 август куни ҳам жами 6420 м кв майдон хлорли эритма билан дезинфекция қилинди:

🏥 1та даволаш муассасаси
2 та бозор ва савдо муассасаси
🏫 11 та ташкилот ва муассаса (ҳокимият, банк, ИИБ ва бошқа)
🛣 2 та марказий кўча
🏘 2 МФЙ идораси
⭕️ 9 карантин ҳудуди

Шунингдек, аҳоли гавжум масканларда, маҳалла фуқаролар йиғинларида карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

@piskenthokimligi