#комиссия_баёноти
Пискент туманида эпидемиологик вазият ҳақида маълумот
(2020 йил 12 август 16:00 ҳолатига)
🔴 Бугун кун давомида 5 нафар фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланган.
✅ 4 нафар фуқаро тўлиқ соғайди (жами 165нафар);
🔶 Беморлар сони - 36 нафар;
Шундан,
🔶 уй шароитида даволанаётганлар - 36 нафар
(аломатсиз, енгил турдаги).
🔶 Карантинга олинган хонадонлар - 119 та (697 нафар фуқаро)
@piskenthokimligi

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
15 августдан бошлаб шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар ишини босқичма-босқич қайта тиклаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Жамоавий иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.
—
В начале очередного видеоселекторного совещания Президент Шавкат Мирзиёев затронул ситуацию вокруг пандемии коронавируса.
Определены меры по поэтапному возобновлению движения личного и общественного транспорта, ряда видов деятельности, рынков и культурно-просветительских учреждений начиная с 15 августа.
Указано на необходимость налаживания систематического проведения анализов на антитела в целях мониторинга формирования коллективного иммунитета.
#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йил якунигача саноат ишлаб чиқариш ҳажмини 3,5 фоизга ошириш имконияти борлиги, бунинг учун иш услуби ва ёндашувларни ўзгартириб, рақобатбардош товарлар занжирини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Ҳудудлар ва тармоқлар ҳамкорлигини кучайтириб, ишлаб чиқариш марраларини кафолатли таъминлаш ва инвестиция лойиҳаларини якунлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития промышленности в регионах.
Указано на наличие возможностей для увеличения объемов промышленного роста на 3,5 процента по итогам года, для чего необходимо изменить стиль и подходы к работе, наладить цепочки производства конкурентоспособных товаров.
Даны указания по усилению взаимодействия регионов и отраслей, выходу на прогнозируемые объемы производства и завершению инвестиционных проектов.
#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat #ishlabchiqarish

Forwarded from «Халқ сўзи» | Расмий канал
Кредит-модуль тизимига ўтиш афзалликлари нималардан иборат?
🖥 Видеони тўлиқ кўриш 👈🏼
📑 Мақолани ўқиш 👈🏼
Расмий саҳифаларимиз 👇
Instagram | Facebook | Youtube | Telegram

Муҳаббатхон Қодирова,Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:
Пискент туманида COVID-19га қарши курашда энг аввало тиббиёт соҳасининг моддий техник базасини мустаҳкамлашга эътибор қаратилмоқда.
Туман ҳокими Шуҳрат Ахмедовнинг тегишли қарор ва фармойишлари билан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан 1 190,5 млн сўм тиббиёт соҳаси учун:
-СЭОМ учун - 330,0 млн.сўм;
-Соғлиқни сақлаш бўлимига – 860,5 млн.сўм;
-Тез тиббий ёрдам хизмати эҳтиёжлари учун қўшимча 3 та “Дамас” автомобили ҳамда дори – дармон воситалари ҳарид қилиш, заҳира яратиш учун 502,2 млн.сўм маблағ ажратилди.
Бугун "103" - Тез тиббий ёрдам бўлими учун ҳарид қилинган 3 та "Дамас" автомашинаси аҳолига шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
❗️РАСМИЙ МУНОСАБАТ
🌐Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси фейсбук ижтимоий тармоғида Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва вилоят соғлиқни сақлаш тизими фаолияти бўйича туҳмат ва бўҳтонлар ёғдириш мақсадида тарқатилган видеотасвир юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
❌Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг марказий шифохона ҳудудидаги “А” блогида ташкил этилган госпиталда айни пайтда 120 нафар бемор даволанмоқда. Шуларнинг 9 нафари соғайиб, ўз уйларига жавоб берилган. Ўзини блогер деб таништирган фуқаро фейсбук ижтимоий тармоғи орқали тарқатган видеоролигида госпиталдаги аҳволни нотўғри талқин этади.
❎Шу ўринда таъкидлаймизки, ушбу видеороликдаги барча фикрлар, шулар қаторида касалхонада тиббиёт автоуловлари йўқлиги, бундан ташқари, – “ўлсанг ўлиб кетавермайсанми”, “Чирчиқ шаҳрида машина йўқ экан гўёки”, деган фикрлар мутлақо нотўғри.
👩⚕️Айтиш ўринлики, Ўзбекистонда ҳам коронавирус пандемияси авж палласида бўлган бир пайтда тиббиёт ходимлари якдиллик билан кураш олиб бормоқда. Уларнинг жасорати алоҳида эътирофга лойиқ. Хизмат вазифасини бажариш даврида коронавирус юқтириб вафот этаётган шифокорларимиз ҳам бор.
▪️Шунингдек, ўз ҳаётини хатарга қўйиб ўта оғир масъулиятли вазифани бажараётган тиббиёт ходимларининг меҳнати ҳар қандай мақтовга лойиқ. Афсуски, ана шундай фидойи шифокорларга раҳмат айтиш ўрнига айрим блогерлик номи остида иш олиб бораётган фуқаролар томонидан саводсизларча туҳмат, ҳақоратлар ёғдириш ҳолатлари учраяпти.
⁉️Айниқса, коронавирусга чалинган минглаб халқимизни даволаб, оиласи бағрига қайтараётган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини “чириган” дея ҳақорат қилишга ҳақи борми? Бу сўзлар учун муаллиф қонун олдида жавоб бериш керак эмасми?
❌Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали ишлаб келаётган, тиббиёт фанлари доктори Тўрақул Содиқович Арзиқуловга нисбатан ҳақоратли “ярамас” сўзини ишлатилишини қандай баҳолаш мумкин?! Бундай сўзни ишлатишга шу кимсанинг ҳақи ва асоси борми аслида? Яна бошқарма бошлиғининг айби билан 3 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида оксигениратор бермаганлиги сабабли ўлган дея туҳмат қилинган.
🌐2020 йил 9 август куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Г.Юлдашеванинг сўзлари асоссиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, далиллар билан тўла асосланган ҳолда “Кун уз” сайти мухбирига тақдим этилди ва мақола ижтимоий тармоқларда кенг эълон қилинди.
❓Шундай бўлишига қарамасдан Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш тизими, пандемияга қарши курашаётган тиббиёт ходимлари меҳнатига қарата туҳматлар уюштириш давом этаяпти. Бу қачонгача давом этаркин? Мана шундай фуқаролар томонидан ўзини блогер сифатида иш тутишлари, нотўғри маълумотлар тарқатишлари, албатта, бу билан улар блогерлик номига доғ туширмаяптимикан?
✍️Тошкент вилояти Cоғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

Forwarded from Times.uz
❌ Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:
✔️ фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши, бунда улар томонидан санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўриш;
✔️тана ҳарорати 37 градус ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;
✔️давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;
✔️томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;
✔️умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);
✔️тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
✔️ 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;
✔️ йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плеёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.
‼️Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.
⭕️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинга олишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:
✔️ хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинда сақлаш муддати 14 кун этиб белгиланади;
✔️карантин муддатини шахснинг хоҳишига кўра карантин марказларида ёки меҳмонхоналарда ўтказиш тартиби сақлаб қолинади;
✔️карантин муддати шахснинг даволаш профилактика чора-тадбирларини амалга оширишга розилигига кўра, карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган дори воситаларини қабул қилган) ҳолда 7 кун этиб белгиланади (бунда 7 кунлик карантиндан сўнг тест натижаси манфий бўлганда шахс карантин марказидан чиқарилади).
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси
АХБОРОТИ
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:
❗️2020 йил 15 августдан бошлаб:
✔️автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;
✔️ маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови. Бунда, доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонларини (ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш, шу жумладан, уларга ҳавони зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш чораларини кўриш лозим;
✔️ очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:
🔸банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
🔸столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
🔸бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
🔸ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.
❗️Шунингдек, мазкур объектлар тўлақонли фаолият юритишига тайёргарлик кўриш учун уларнинг бино ва хоналарига, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиб бориш тавсия этилади.
✔️ нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:
🔸машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);
🔸ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;
🔸ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;
✔️санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти. Мазкур фаолиятни амалга оширишда:
🔸фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади;
бино ва хоналар доимий равишда дезинфекция қилиб борилади, шу жумладан, ҳавони зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш тавсия этилади;
🔸бунда меҳмон уйлари ва хостеллар фаолияти Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон йиғилиш баёнининг 2-иловаси билан тасдиқланган Пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик йўриқнома талаблари асосида йўлга қўйилади. Бунда, хостеллар фақатгина бир хонага оилавий ёки бир кишидан ортиқ бўлмаган меҳмонларни қабул қилишга рухсат берилади;
✔️ музейлар фаолияти;
✔️ гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти учун – хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши талаб этилади;
✔️ оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда);

Forwarded from PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
#эълон
ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Пискент тумани ҳокимининг 2020 йил 17 июлдаги 463-сонли қарорига асосан шу йилнинг 17 август куни туман Қишлоқ хўжалиги бўлими биносида супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида танлов ўтказилади.
Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари 14 август кунига қадар туман Қишлоқ хўжалиги бўлимига ҳужжатларни топширишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати:
1. Фермер хўжалиги (бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилоти) номидан тилхат;
2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси;
3. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома;
4. Ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси;
5. Вилоят “Агрокимёҳимоя” АЖнинг туман филиали томонидан берилган маълумотнома;
6. Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси);
7. Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар);
8. Фермер хўжалигида ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси);
9. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома;
10. Туман техназорат инспекцияси томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси;
11. Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича туман “Оҳангарондон” АЖ томонидан берилган маълумотнома;
12. Сўнгги 3 йил мобайнида ғалла ҳосилдорлиги бўйича туман статистика бўлими томонидан берилган маълумотнома;
13. Фермер хўжалигининг мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликлари тўғрисида маълумот.
☎️Мурожаат учун телефонлар:
+998935747444; +998998138170
Пискент тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими

#антикоронавирус
Бугун, 13 август куни аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатувчи “Call-center”
марказига 15 та (фаолият бошидан буён жами –543 та) мурожаат келиб тушган.
Шундан
“COVID -19” (тана ҳароратининг ошиши) бўйича – 3 та (жами 226);
Дори-дармон воситалари етказиб бериш бўйича – 3 та (жами 44 та);
Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича –1 та (жами 43 та);
Бошқа масалалар бўйича – 3та (жами 195 та) тани ташкил этади.
Мобил гуруҳлар орқали 5 та мурожаат бўйича (фаолият бошидан 135 та) манзилли ёрдам кўрсатилган.

#Биласизми
Товар белгиси нима? Товар белгисидан ноқонуний фойдаланганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Батафсил инфографика орқали танишинг
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot