PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#онлайн
#сайёр_учрашув

Туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов раҳбарлигида II ва IV секторларда ўтказилган сайёр учрашувлардан лавҳалар.

@piskenthokimligi
Шуҳрат Ахмедов, туман ҳокими:

-Рўйхатдаги ҳар битта рақам муҳим. Бир рақам ортида бир инсоннинг, бир оиланинг тақдири, пандемиядек қийин кунлардаги турмуши ҳал этилади. Шунинг учун, маҳалланинг ҳар битта ходими, раиси, сектор котибию раҳбаригача, рўйхатни шаффоф, холис ва адолатлилик билан юритилишига масъулдир!

@piskenthokimligi
#сайёр_учрашув

Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов 2, 3, ва 4-сектор ҳудудида мутасадди раҳбарлар иштирокида 27 маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ўринбосарлари билан сайёр учрашувлар ўтказди.

Унда асосий эътибор «Темир дафтар», яъни карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати, ушбу рўйхат асосида фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш масаласига қаратилди.

Бу борада фуқаролар йиғинлари раисларининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолияти;

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилалар тоифаси, жумладан:

- кам таъминланган;
- ногиронлиги бўлган;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;
- якка-ёлғиз кексалар;
- доимий ишсиз фуқаролар;
- карантин туфайли ишсиз қолган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари ҳақида сўз борди.

Сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва масъул ходимлар ўзларининг амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот бердилар.

Туман ҳокими ҳар бир маҳалла кесимида «Темир дафтар»лардаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиш ҳолати билан батафсил танишди. Мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқ берилди.

Шунингдек, фуқаролар йиғинларида рўйхатга олинган оила вакилларини иш билан таъминлаш ва шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#назорат
#Пискент

🚔Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда Пискент туманидаги чегарадош ҳудудда тезкор тадбир ўтказилди.

🚬Фуқаро Холматов бошқарувидаги Дамас русумли автомашина кўздан кечирилганда, унга ноқонуний равишда 19 мингдан ортиқ қути тамаки маҳсулотлари ортилгани аниқланди. Уларнинг умумий қиймати 278 миллион сўмдан зиёдни ташкил этади.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тахиатош иссиқлик электр станцияси

Обновляющийся Узбекистан: Тахиаташская тепловая электростанция

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
15 августдан бошлаб юртимизда масжидлар босқичма босқич яна фаолият кўрсата бошлайди.

@piskenthokimligi
Президент аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Санитар тозалаш хизматлари қамровини 90 фоизга етказиш, соҳага хусусий корхоналарни кенг жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Экологик назоратни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент провел совещание по вопросам укрепления здоровья населения, обеспечения экологической безопасности, совершенствования системы переработки отходов.
Отмечена необходимость расширения охвата услугами санитарной очистки до 90 процентов, в том числе за счет широкого привлечения в сферу частных предприятий. Особое внимание уделено вопросу усиления экологического контроля.

#Mirziyoyev #yigilish #ekologiya #chiqindi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонда чиқинди кластерлари пайдо бўлади. Президент санитар-тозалаш соҳасидаги вазифаларни белгилаб берди

👉 https://kun.uz/18483370

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
"Пискент туманидаги «Майлобод» маҳалласида иш олиб бораётган, болалар ва аёллар учун бир неча турдаги уст-бошлар, махсус иш кийимлари, брезент маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган «Насиба Гавҳар» МЧЖ жамоаси пандемия чекловлари даврида ҳам барқарор фаолият юритиб келмоқда. Бу ерда калава ипдан тортиб, мато тўқиш, уни бўяш, тайёр газмол ҳолатида тикувчилик цехи чеварлари қўлига етиб боргунича бўлган узлуксиз жараён замонавий технологиялар туфайли тўлиқ қамраб олинган. Хомашё босқичма-босқич тайёр маҳсулотга айланиб, ички ва ташқи бозорга тақдим этилаётир"

Батафсил "Халқ сўзи" газетасининг расмий саҳифасида ўқинг🔽
https://xs.uz/uzkr/post/qishloqdagi-korkhona-452-ming-dollarlik-kijim-kechaklar-eksport-qildi

@piskenthokimligi
#лойиҳа

Пискентда "Эко маҳалла" қурилади(ми?)

"Шарқ аёли" халқаро жамоат фонди биносида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда жамғарма раиси С.Турсунбоева,
Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Пискент тумани раҳбари М.Мирсоатова, Савдо-саноат палатаси туман бўлими Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари У. Раимжоновлар иштирок этишди.

Суҳбатда Пискент туманига хорижий инвесторларни жалб этиш, туманнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида сўз борди.

Пискент туманида Россиядан инвесторларни жалб қилган ҳолда "Эко маҳалла" қуриш бўйича тайёрланаётган лойиҳа муҳокама этилди. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши аъзоси бўлган С. Турсунбоева бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

@piskenthokimligi
Forwarded from Times.uz
⚡️Коронавирусга қарши курашда «умид учқунлари» пайдо бўлган

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди. Ҳозир дунёда коронавирусга чалинганлар 20 миллионга, қурбонлар эса 750 мингга яқинлашмоқда, шунга қарамай:

❗️«Кўпчилигингиз қайғуда эканингизни ва бу дунё учун қийин вақт эканини биламан. Бироқ мен ойдинлик киритишни истайман: умид учқунлари бор ва мамлакат, минтақа, шаҳар ёки посёлка, қаерда жойлашганидан қатъи назар COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ҳеч қачон кеч эмас», — дейди Гебрейесус.

🔎 Унинг сўзларига кўра, Янги Зеландия коронавирусга қарши қандай курашиш лозимлиги борасида дунёга намуна бўлган. Мамлакат ичида коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари 100 кундан буён қайд этилмаяпти.

☝️ЖССТ раҳбари барча давлатлар етакчиларини ҳаракат қилишга, фуқароларни эса янги чеклов чораларига риоя қилишга чақирган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#антикоронавирус
#дезинфекция

Туманда инфекция аниқланган ва карантинга олинган фуқаролар хонадонида эпидемиологик суриштирув ва хлорли эритма билан зарарсизлантириш тадбирлари олиб борилмоқда.

@piskenthokimligi