PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мактаб ўқувчиларини касбга ўқитиш муҳимлиги таъкидланди. Маҳаллаларда 136 та касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси қошида венчур фонд ташкил этилиши белгиланди.
Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости молодежи и женщин.
Подчеркнута важность профессионального обучения в школе. В махаллях будут организованы 136 центров и краткосрочные курсы профобучения.
Принято решение организовать венчурный фонд при Государственном фонде поддержки предпринимательской деятельности.
Уделено внимание вопросам обеспечения женщин работой, улучшения их социальных условий.

#Mirziyoyev #videoselektor #kasbiytalim #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент селектори: муҳим янгиликлар

👉 Батафсил

Мактабданоқ касбга ўқитиш тизими жорий этилади. Мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши ва касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган ойлик тўланади.

Йил охиригача 136та касб-ҳунар ўқитиш маскани ва қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади, 31та марказ жиҳозланади. Бунинг учун 200 млрд сўм ажратилади.

Турли имтиёзларга эга йирик корхона ва кластерлардан ўзлари учун ишчи-мутахассис тайёрлайдиган инфратузилма барпо этиш талаб қилинади.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси қошида Венчур фонд ташкил этилиб, 1 млн доллар йўналтирилади.

Барча туман ва шаҳарларда АТга ўқитиш марказлари очилади. Энг яхши стартап лойиҳаларга грантлар ажратилади.

Қудуқ қазиш, суғориш воситалари харид қилиш, иссиқхона ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун ёшларга субсидиялар берилади.

Танлов ўтказиб, энг яхши ўқув марказига грант ажратиш тизими жорий этилади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандай қилиб коронавирус инфекциясини юқтириб олишдан ўзимизни максимал ҳимоя қилишимиз мумкин? Қандай эҳтиёт чораларини кўришимиз зарур?

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#расмий
#тавсия

❗️Амбулатор ва уй шароитида COVID-19 профилактикаси бўйича ТАВСИЯЛАР

Номедикаментоз:
– ниқоб (кунига 5-6 марта алмаштириш) тақиш, жамоат жойларида тиббий қўлқоп кийиш;
– масофавий мулоқот;
– ҳимоя чипларини тақиш;
– гигиена ва тез-тез қўлларни совун, зарарсизлантирувчи воситалар билан ювиб туриш;
– индивидуал идишлардан фойдаланиш;
– уйга кирганда шахсий буюмларни антисептик билан зарарсизлантириш, душ қабул қилиш, кийимларни алмаштириш;

❗️Уй ва ишда хонани тез-тез шамоллатиб, ҳавосини алмаштириб туриш.

Медикаментоз:

I. Организмнинг специфик иммунитетини ошириш мақсадида:

💊💊💊 Вирусга қарши препаратлар

1. Кагоцел 12 мг: катталар учун - 2 таблеткадан кунига бир маҳал 2 кун ичиш, 5 кун дам; шу тариқа ойлаб профилактика қилиш мумкин!

– ёки Арбидол 100 мг: постконтакт профилактика учун - кунига 1 таблеткадан 10-14 кун ичиш, мавсумий профилактика учун - ҳафтада 1 таблеткадан 2 маҳал, 2 - 3 ҳафта давомида ичиш.

II. Организмнинг носпецифик иммунитетини ошириш мақсадида:

2. Витамин D3 препаратлари кунига 4000 - 5000 ME ичиш, 1 ой муддатга:

Аквадетрим (Россия; Польфарма) 15000 МЕ/мл - 5 томчидан кунига бир маҳал ичиш;
– ёки Фортедетрим капсула 4000 ME - 1 капсуладан кунига бир маҳал ичиш;
– ёки Витамин ДЗ 5000 ME капсула - 1 капсуладан кунига бир маҳал ичиш.

3. Магний препаратлари кунига 400 мг ичиш, 1 ой муддатга:

Магне В6 (Sanofi, Франция) - 2 таблеткадан 2 маҳал овқатланиш вақтида;
– ёки Магний плюс (Mega Triniti, Узбекистан) 1 таблеткадан 1 маҳал овқатланиш вақтида;
– ёки Антистресс Мд 1 таблеткасини 200 мл қайнатилган совуқ сувга эритилиб, эрталаб бир маҳал ичиш.

4. Цинк ва селен сақловчи минераллар комплекси (цинк 10 - 15 мг / суткасига, селен - 40 - 50 мг / суткасига), 1 ой муддатга:

–Цинк ва селен сақловчи минераллар комплекси (Украина) 1 таблеткадан эрталаб овқатланиш вақтида 1 маҳал;
– ёки Анти АЖЕ (AntiAGE А,С,Е + цинк + селен + папайя) 1 таблеткадан 1 маҳал ичиш.

III. Ностероид яллиғланишга қарши восита ва антиагрегант сифатида:

5. Аспирин кардио 100 мг 1 таблеткадан кунига 1 маҳал эрталаб овкатдан кейин, узоқ вақт (35 - 40 ёшдан катталар учун).

🦠COVID-19 касаллигининг клиник белгилари - тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, томоқ оғриши, йўтал, бутун аъзолардаги оғриқ ва умумий ҳолсизлик аниқланган беморлар албатта шифокор кўриги ва тавсияси учун тиббий пунктларга мурожаат қилишлари шарт!

❗️Юқоридаги дори воситаларининг қабули бўйича саволлар туғилганда:

🏨– тиббий пунктлар;

👩‍⚕️ 1 - марказий консультатив - диагностика поликлиникаси бош шифокори (Умида Рауфовна, тел.: 90 327 49 22);

👨‍⚕️– Тиббиёт бош бошқармасининг даволаш ва профилактика сектори (Абдуқодир Бурбонов, тел.: 99 008 25 80) га мурожаат қилишингиз мумкин!

❗️Ўз соғлиғингизни ўзингиз асранг!

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#обод_маҳалла
#обод_хонадон

"Ватаним ободлигига ҳисса қўшаман!" шиори остида маҳаллаларда тозалаш ва ободонлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар уйларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Суратларда: "Мустақиллик", "Бекобод", "Тараққиёт", "Оқтом" МФЙда иш жараёнидан лавҳалар.

@piskenthokimligi
#табриклаймиз

Бугун Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгаши депутати, ЎзЛИДЕП туман кенгаши девон раҳбари Зайнаб Маҳмудованинг туғилган куни.

Шу муносабат билан самимий қутлаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хайрли ишларида муваффақият ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.

@piskenthokimligi
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Батафсил
👉 https://kun.uz/87976282

@ohangaronthokimligi
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFX7jNYoCM2SUoMKVQ
#антикоронавирус
#дезинфекция

Бугун ҳам эрта тонгдан туманимизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида дезинфекция зарарсизлантириш тадбирлари ўтказилмоқда. Аҳоли ўртасида карантиннинг вирусга қарши курашдаги аҳамияти муҳим эканлиги борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамай кўчада одам сийрак бўлса-да бор.

Ҳурматли пискентликлар!
Ҳаёт, саломатлик энг муҳими! Буни англаган инсон ҳозир уйда бўлиши, оиласи, яқинлари соғлигини муҳофаза қилиши шарт! Ҳозир орзу-ҳавас, қўшимча ишларнинг ўрни эмас. Эпидемиологик вазиятдан огоҳ бўлинг, хулоса чиқаринг ва уйда қолинг!

Мутасадди идоралар, ОАВ ходимларининг туну кун олиб бораётган хавфсизлик тадбирлари ва тарғибот ишларидан кўзланган асосий мақсад - аввало халқимиз тинчлиги ва соғлиғини муҳофаза қилишдир.

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@piskenthokimligi