PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.7K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#антикоронавирус

Дезинфекция ва тарғибот тадбирларидан лавҳалар

@piskenthokimligi
#расмий

Коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича туман штаби
АХБОРОТИ


Пискент туманида 8 июль ҳолатига 40 хонадонда жами 205 нафар фуқаро 14 кунлик уй карантинига олинган. Бугунги кунга қадар тиббий кузатувга қўйилган 2569 нафар фуқаронинг барчасидан вирусологик таҳлиллар ўтказилган, саломатлиги тасдиқланган.
Айни вақтда карантинда бўлиб турган фуқароларда касаллик белгилари аниқланмаган. Бугунгача туман аҳолисидан COVID-19 жами 3824 та таҳлил олинди.

8 июнь ҳолатига корхона ва ташкилот, бозор ва дўконлар, патрул постларда жами 9451 кв м майдон махсус эритма билан зарарсизлантирилди. Дезинфекция ишларига Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази, Дезинфекция бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 37 нафар ходими жалб этилган.

14 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Даладан дастурхонга” шиори остида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари фаолияти санитария талаблари асосида олиб борилмоқда.

Санитария эпидемиологик осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида марказга кириш ва чиқиш вақтинча чекланган.

Бугун ИИБ ва ДСЭНБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида карантин қоидаларини бузган 50 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди(карантин бошидан буён 2960 та)

Ҳурматли фуқаролар!
Айни вақтда туман ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида кучайтирилган тартиб ўрнатилган бўлиб, карантин тартибига тўлиқ риоя қилинг! Карантин қоидаларини бузган фуқароларга тегишли тартибда жавобгарлик белгиланиши ҳақида эслатиб ўтамиз.

@piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугунги видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Фаолиятини бошлаётган кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш, “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилди.
Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст 6 та сектор раҳбарлари лавозимидан озод этилди, 7 тасига ҳайфсан берилди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании обсуждены меры по развитию предпринимательства в регионах и безусловному обеспечению поступлений в бюджет.
Поручено наладить совершенно новую систему поддержки начинающих субъектов малого бизнеса, а также систему "Налоговый орган - помощник предпринимателя".
Руководители 6 секторов с самым низким показателем трудоустройства малоимущего населения освобождены от занимаемых должностей, 7 получили строгий выговор.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Совершенно недопустимо пренебрежительное отношение к этой опасной болезни

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тақиққа қарамай, кўплаб ташкилот ва ҳокимликларда йиғилишлар давом этмоқда — Шоҳрух Ғиёсов

👉 https://kun.uz/92887599

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#билдириш

ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан тасдиқланган режага асосан, "Олмалиқ ГРС"да пайвандлаш-улаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан бугун, 9 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача тумандаги барча аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар газ таъминотидан вақтинча тўхтатилади. Пайвандлаш ишлари якунига етгач, табиий газ таъминоти тикланади.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

"Пискенттумангаз" маъмурияти

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

🦠 КОРОНАВИРУС - aломатлари ва эҳтиёт чоралари

@piskenthokimligi
❗️АОКА анжуманлар залида Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов:

«Кечаги брифингдан кейин интернетда ҳамюртларимиз томонидан кўплаб фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шахсан менга юборилган саволларда айтиляпти, ўртоқ Оқилов бир кун олдин (7 июль куни) ҳамма нарса бисёр, койкалар етарли, дори-дармонлар етарли, бир кун ўтиб койка етмаслигини, вазият оғирлашганини бонг юряпсиз. Буни қандай тушуниш керак?!

Ҳалиям мен гапимдан қайтмаяпман. Ҳамма нарса бор. Давлат раҳбари, ҳукумат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги пандемиянинг биринчи кунидан бошлаб зарур чора-тадбирларни ҳаммасини бажариб келяпти.

🔹Керакли миқдорда койкаларни тайёрлаш, клиникаларни профилини ўзгартириш, шифокорларни ўқитиш борми, керакли дори-дармон ва реактивлар захирасини тайёрлаб қўйиш — буларнинг ҳаммаси бор, бисёр. Буни ҳеч ким инкор этмайди.

🔹Кеча айтмоқчи бўлганимиз, агар статистика шу тарзда давом этса, эртага бу захиралар етмай қолади. Ҳолбуки, 2000 койкали касалхоналаримизнинг эндигина 1000 та койкасига касал ётқизилган. Жойларимиз бор».
#антикоронавирус

Айни вақтда Пискент тумани Коронавирус пандемиясига қарши кураш Штаби йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Фуқаро муҳофазаси бошлиғи - туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов раҳбарлигида ўтаётган йиғилишда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Соғлиқни сақлаш бўлими, ФВБ, СЕОМ, ДСЭНБ ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этишмоқда.

Туманда республика махсус комиссияси қарори асосида кучайтирилган карантин тартибларига қатъий амал қилинишини таъминлаш, транспорт ҳаракатини чеклаш, дезинфекция-зарарсизлантириш тадбирларини кучайтириш, савдо расталари, дўконлар, дорихоналарда рейдлар ўтказиш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича қатор масалалар муҳокама этилмоқда.

@piskenthokimligi