PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#антикоронавирус

Туман ҳокими, Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Шуҳрат Ахмедов томонидан туманда карантин қоидаларига риоя этилиши ва тадбиркорлар фаолияти ўрганилди.

Маълумки, ўрнатилган қатъий тартиб, карантин қоидаларига изчил риоя этилиши, мунтазам дезинфекция тадбирлари туфайли Пискент "қизил" тоифадан "сариқ" тоифага ўтди.
Галдаги муҳим вазифа туман ҳудудида эпидемиологик вазият барқарорлиги ҳамда хавфсизликни таъминлашдир.

Бугун туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов раҳбарлигида ҳоким ўринбосарлари, штаб аъзолари томонидан Деҳқон бозори, савдо ярмаркалари ҳамда озиқ-овқат дўконларида карантин қоидаларига амал қилиш ҳолати ўрганилди.

Шу билан бирга тадбиркорларнинг карантин шароитида фаолияти, уларни қийнаган муаммолар бўйича суҳбатлашилди.

Ўрганиш давомида коронавирус пандемиясига қарши кураш штаби аъзолари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул раҳбарларга топшириқ юклатилди. Тадбиркорларга амалдаги тартиблар асосида фаолият юритиш бўйича тавсия берилди.

@piskenthokimligi
#истиқлол_рамзи

Ватан герби - менинг шуурумда!

@piskenthokimligi
#инфографика

Хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш тартиби

@piskenthokimligi
#қабул_2020

Пискент тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳузуридаги ОТМ ларга қўшимча давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш бўйича ишчи гуруҳига бугунги кунгача 17 нафар хотин-қиз ҳужжат топширди.


▶️https://telegra.ph/Bugungacha-17-nafar-hotin-%D2%9Biz-%D2%B3uzhzhat-topshirdi-07-02
#ижтимоий_ҳимоя
#қабул_2020

Президент қарори биз каби қизларда келажакка ишонч уйғотди

Оммавий ахборот воситаларида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ўқишга қўшимча квоталар берилишини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим. Педагогика олийгоҳида ўқиш ва устозларимдек ўқитувчи бўлиш энг катта орзуим. Лекин контракт асосида ўқишга имкониятимиз етмайди. 2011 йилда отам юрак ҳасталиги туфайли оламдан ўтганлар. Онам уй бекаси, биз уч фарзандни бир ўзлари тарбиялаб вояга етказдилар. Акаларим коллежни тамомлаган, оилавий шароитимиз тўғри келмаганлиги учун олий таълим ололмаганлар. Мен кенжа фарзандман. Мактабда фақат аъло баҳоларга ўқиганман. Онам доим дуоларида олий маълумотли, зиёли ўқитувчи бўлишимни тилайдилар. Президентимизнинг ушбу қарори биз каби қизлар учун келажакка ишонч уйғотди. Ҳозир имтихонларга тайёрланаяпман. Насиб этса, албатта университет талабаси бўламан!

Дилфуза Маҳкамова

@piskenthokimligi
#обод_хонадон
#ҳашар

"Маҳаллам ободлигига ҳисса қўшаман!" шиори остида маҳаллаларда савобли тадбирлар, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида маҳаллалардаги кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонлар ҳашар йўли билан таъмирланмоқда.

Суратда: "Култепа" маҳалласи Тошлоқ кўчасида яшовчи М.Абдукаримова хонадони таъмирлаш жараёни

@piskenthokimligi
#нарх_наво

Пискент тумани деҳқон бозорида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўртача нархлари тўғрисида маълумот

@piskenthokimligi
#саховат

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ш.Тўрахонов сектор ҳудудидаги кам таъминланган ва имконияти чекланган фуқаролар холидан хабар олди.

"Лолаариқ" маҳалласи раиси Г.Назирқулова билан бирга 10 та хонадонда бўлиб, уларни қийнаган муаммолар тўғрисида суҳбат олиб борилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

@piskenthokimligi
#билдириш

ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

Эртага, 3 июль куни "Қашқадарё" ГРС да таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан соат 10:00 дан 18:00 га қадар "Сувти" ва "Дўнгқўрғон" МФЙ ҳудудидаги 512 хонадонда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари якунига етгач, табиий газ таъминоти тикланади.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

"Пискенттумангаз" маъмурияти

@piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Япония, Корея Республикаси ва БАА билан савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ушбу мамлакатлар билан ҳамкорлик бўйича ишлаб чиқилган “йўл хариталари”нинг 2020 йил учун белгиланган чора-тадбирларини тўлиқ ва сифатли бажариш зарурлиги таъкидланди.
Мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по перспективам расширения торгово-экономического, инвестиционного и финансово-технического сотрудничества с Японией, Республикой Корея и ОАЭ.
Указано на необходимость полного и качественного выполнения определенных на 2020 год мер в соответствии с «дорожными картами» с этими странами.
Заслушаны отчеты руководителей ответственных министерств и ведомств.

#Mirziyoyev #yigilish #hamkorlik #Yaponiya #JanubiyKoreya #BAA

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter