PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносини бориб кўрди.
- Барча соҳаларни модернизация қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиб, шундай шароитлар яратдик. Бу жамоа йил якуни бўйича аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак, - деди давлатимиз раҳбари.
Вазирликка берилган ваколат ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш, ишланмаларни соҳа ва тармоқларга татбиқ этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новым зданием Министерства инновационного развития.
- Мы создали Министерство инновационного развития, вот такие вот условия, чтобы модернизировать все сферы и идти в ногу с миром. Эта команда должна показать конкретные практические результаты к концу года, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Министерству поручено эффективно использовать полномочия и созданные условия, внедрить разработки в отраслях и сферах.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #innovatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Расмий

Рустам Холматов вилоят қурилиш комплекси раҳбариятини қатъий огоҳлантирди

🌐Бугун Нурафшон шаҳрида Рустам Холматов раислигида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган онлайн мулоқот ўтказилди.

– Бугун қишлоқ хўжалигида ҳал қилувчи палла, – деди Рустам Холматов. – Йилнинг биринчи ярми якунланиши арафасида барча соҳаларда ижобий кўрсаткичларга эришиш, зиммамиздаги вазифаларни ўз вақтида ва юқори савияда бажариш учун, керак бўлса, икки ҳисса куч-ғайрат билан ишлашимиз шарт.

📌Ҳали 2018, 2019 йилги дастурлар асосида қуриб, топширилиши мўлжалланган объектларнинг фойдаланишга топширилмагани кескин танқид қилинди.

❇️Масалан, Бўстонлиқ туманида 2018 йилги дастурлар бўйича қуриб фойдаланишга топширилиши керак бўлган 42 та, Зангиотада 48 та, Қибрайда 48 та, Янгийўл туманида 72 та уйлар ҳанузгача қурилиши якунига етказилмаган.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Жиноят

Телеграмдаги «жиҳодчилар» қўлга олинди

🔴Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан бўлган, 1989 йилда туғилган Ж.Г. билибми, билмайми диний мутаассибликка муккасидан кетган.

🌐Бу шахс Интернет тармоғи орқали “Абдуллоҳ домла”, “Абдували қори”, “Содиқ Самарқандий”, “Абдуллоҳ Зуфар” ва “Абдуллоҳ Бухорий” деб аталган кимсаларнинг диний маърузаларини эшитиб юрган, бу маърузаларда баён этилган диний-экстремистик ғояларни яқин атрофидагиларга тарғиб этиб келган.

Хусусан, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, “Фарҳод” бозоридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари сотишга мўлжалланган “Автопилот” номли дўконда ўзи билан ишлаётган шахслар иштирокида телеграм мессенжеридан фойдаланиб, 5 кишидан иборат “Самсунг” номли виртуал гуруҳи очган ва унда “Жиҳод”, “Ҳижрат” ва бошқа қатор ақидапарастлик ғояларига йўғрилган материалларни тарқатиб келган.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

@piskenthokimligi
#антикоронавирус

🦠Туманимиз ҳудудида коронавирус пандемиясига қарши олиб борилаётган профилактика тадбирлари тўғрисида

🚿12 июнь куни жами 33 628 м кв майдон хлорли эритма билан дезинфекция қилинди.

👩‍🚒👨‍🔬Профилактик дезинфекция тадбирлари учун
СЕОМ, ФВБ дезинфекторлари, Миллий гвардия ходимлари, Мудофаа бўлими хизматчилари жалб этилган.

🏫 10 та ташкилот ва муассаса (банк, ИИБ ва бошқа)
🛣 4 та кўча
🚗 169 та патрул пост орқали кириб келаётган транспорт воситаси
🏘 1 МФЙ биноси
🏠 8 кўп қаватли уй ва подъездлар
🏥 1даволаш муассасаси
⭕️ 19 карантин ҳудуди.

Шунингдек, аҳоли гавжум масканларда, маҳалла фуқаролар йиғинларида карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.


@piskenthokimligi
🔺Бугун мамлакатимизда 128 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 94 нафари Карантин муассасаларида, 26 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Бухоро вилоятида, яна 5 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Самарқанд вилоятида), қолган 8 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Бугун 121 нафар бемор соғайди. Шундан 120 нафари Тошкент шаҳридаги, 1 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4869 нафар
бемордан 3758 нафари соғайиб, кўрсаткич 77 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида
даволанаётган 1092 нафар бемордан 13 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

❗️Беморларнинг 844 нафари пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида, 248 нафари эса юртимизнинг 8 ҳудудидаги шифо масканларида даволанмоқда.

‼️Ҳозирда уй карантинида 25 100 нафар, стационар карантинда эса 23 628 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
@piskenthokimligi
Ободлик кўнгилдан бошланади

🏘Туманимиздаги 27 маҳалла фуқаролар йиғинларида "Обод маҳалла", "Обод хонадон" ва "Обод кўча" мезонлари асосида кенг кўламда ободонлаштириш тадбирлари олиб борилмоқда.

✳️Ободлик кўнгилдан бошланади, деганларидек, маҳалла мутасаддилари энг аввал кўнгли ярим, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар холидан хабар олдилар.

🧱"Чимқўрғон" маҳалласида истиқомат қилувчи Б.Жўраев хонадонида қурилиш ишлари бошлаб юборилди. "Ғайрат" маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож Н. Ҳамраеванинг хонадонида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

📌"Тараққиёт" маҳалласи аҳли ҳамда жамоат ишларига бириктирилган ишчилар томонидан маҳалладаги 1200 метр узунликдаги "Топилариқ" ариғи тозаланди.

⭕️Ҳудудлардаги ҳашарга аҳоли вакиллари ҳам қўшилди. Кўча четлари, ариқлар ўт-ўландан тозаланиб, дарахтларнинг ҳаракатланишга ҳалал берувчи шох-шаббалари олиб ташланди. Хонадонлар девори оқланди.

"Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" шиори остида ободлик тадбирлари давом этади...

@piskenthokimligi
🔥Сўнгги вақтларда ёнғинлар ҳақида тез-тез хабарлар тарқалмоқда. Айниқса, ёзнинг жазирама кунларида олов пайдо бўлиши учун кичкинагина учқуннинг ўзи етарли.

⚡️Бугун "Зоминовул" маҳалласи Турон кўчаси 32-уйда ёнғин содир бўлди. Уй бекаси молхона ёнига тўпланган чиқиндини ёқиб юбормоқчи бўлган ва аланга молхона томига босилган хашакка туташган.

👨‍🚒Туман ФВБ Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси тезкор отрядининг саъй-ҳаракати билан ёнғин асосий биноларга ўтмасидан аввал ўчирилди. Лекин кичик бир эҳтиётсизлик оғир оқибатга олиб келиши ҳам ҳеч гап эмас эди.

📌Пискент тумани ФВБ бошлиғи, майор Рихсивой Ахроровнинг сўзларига кўра, шу ойнинг ўзида бу 3 ҳолат. 2020 йилнинг ўтган даврида 11 марта ёнғин содир бўлган. Барчаси аҳоли хонадонларида кузатилиб, асосан болаларнинг эътиборсиз қолиши, ёнғин хавфсизлигига риоя қилмаслик натижаси бўлган.

❗️Ҳурматли тумандошлар!
Ўзингиз, яқинларингиз ва йиллар давомида эришган мол-мулкингизни тилсиз ёвдан асранг. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг!


@piskenthokimligi
Кўнгилли бўлиб пандемияга қарши кураш учун карантин зонасига борган тиббиёт ходими бугун халқ орасида тарқалган миш-мишлардан изтиробда.
Батафсил бироздан сўнг...

@piskenthokimligi
Ассалому алайкум. Мен бугун аҳоли орасида тарқалган миш-мишлардан жуда изтиробдаман ва шунинг учун ҳокимиятга, сизга мурожаат қилишга қарор қилдим.

Биз коронавирус инфекцияси тарқалган пайтда, юртдошларимизга тиббиёт ходимларининг катта ёрдами зарур бўлган бир вақтда, карантиндаги одамлар, беморлар парвариши учун тиббиёт ходимлари юборилаётган бир пайтда ишлагани карантин зонасига кетдик. Албатта инсон ҳаёти олдида ҳамма нарса бир четга сурилади. Тиббиёт ходимлари ҳам одам, иссиқ жон. Улар ҳам саломатлиги, оиласи ва болалари соғлиги учун қайғуради. Аммо ҳозир бизга эҳтиёж катта ва мен, мен каби ҳамширалар, врачлар энг биринчи вазифамиз – инсон саломатлиги учун курашгани бордик. Бугун дунёнинг айрим давлатларида врачлар, хамширалар ўз ҳаётини ўйлаб иш ташлаётган бир вақтда, Ўзбекистонда минглаб тиббиёт ходимлари кўнгилли бўлиб, отландилар.
Тўғри, ҳозир кўпчилик тумандошларимиз “борган бўлса ўз ишини қилган, пулини олган” сингари ўйламоқда, гап-сўзлар тарқалмоқда. Аммо биз улар ўйлаганчалик фақат пул топиш илинжида бормадик. Ҳар бир одам яхши яшаш учун ишлайди, тўғрими? Лекин пул учун жонини гаровга қўйиш қийин. Бир ҳамшира, бир она, бир одам сифатида бу гаплардан қаттиқ хафа бўлдим.
Биз яхши меҳнат шароитларида ишладик. Хизмат муддати тугагач, коронавирусга қарши тахлиллар топширдик. Барчаси жойида ва соғлом эканлигимиз тасдиқлангунигача карантинда ўтирдик. Фақат биргина ҳамкасбимизни вирус зарарлагани ачинарли. Аммо бу дегани бугун кўпчилик шубҳаланаётганидек, карантин зонасига борганларнинг бари касал орттириб келган дегани эмас. Биз Аллоҳга шукур соғ-саломатмиз, қўлимизда таҳлил натижалари бор.
Фақат одамларга қараб, ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг, сиз тарқатаётган миш-мишлар орқасида одамларнинг тақдири, ор-номуси турибди, дегим келди. Ҳозир биз ҳақимиздаги нохуш гаплардан юрагим озор чекиб турган бўлса ҳам, карантин зонасида хизмат қилганимдан, ёрдамимга муҳтож инсонларга кўмаклашганимдан заррача бўлсин афсусланмайман.
Агар юртдошларимизга кўмагим керак бўлса, яна бориб хизмат бурчимни ўтаб келишга тайёрман. Саломат бўлинглар.

Каримова Дилноза Пискент тумани Юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси.

@piskenthokimligi
Ҳурматли тумандошлар!
Бутун дунёга хавф солаётган COVID-19 пандемияси бизнинг республикамизни ҳам четлаб ўтмади.


Карантин эълон қилинган кундан бошлаб “яшил” тоифада бўлиб келган туманимиз 7 июндан бошлаб “қизил” тоифага кирди.

Пискент тумани ҳокимининг 2020 йил 8 июндаги “Пискент тумани ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида” ги фармойиши асосида туман ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Туман Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази, Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан профилактика чоралари кўрилмоқда. Карантин ҳудудлари, кўчаларда, ташкилот ва корхоналар, бозор ва савдо расталарида, блок постларда мунтазам дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига СЭОМ ва Дезинфекция бўлими дезинфекторлари, ФВБ ходимлари саъй-ҳаракати билан жами 293 та ташкилот ва карантинга олинган ҳудудларда 9966 кв метр майдон хлорли эритма билан зарарсизлантирилди.

Вирусологик таҳлил натижасида “мусбат” натижа аниқланган шахс билан бирламчи ва иккиламчи алоқада бўлган барча фуқаролар аниқланиб, эҳтиёт чораси сифатида карантинга олинган.

2020 йил 13 июнь ҳолатига Пискент туманида 224 хонадон карантинга олинган. Улардан олинган вирусологик таҳлиллар натижасига кўра, соғлом, инфекция аниқланмаган.

Карантин даври мобайнида 1000 нафар фуқаро соғломлиги натижасида карантиндан чиқарилган.

Бугунги кунгача туман ахолиси орасидан COVID-19 га жами 2671 та намуна олинган. Эҳтиёт чораси сифатида ҳар куни шифохонада даволанаётган ҳарорати кўтарилган беморлардан суртмалар олиш йўлга қўйилган.

Туман деҳқон бозорида ташкил этилган санитар постларга бириктирилган СЭОМ ходимлари пирометр ва дезинфекцияловчи қурилмалар билан таъминланган, профилактик чоралар кўрилмоқда. Ҳар бир савдо шохобчасида антисептик воситалар ва пирометрлар билан карантин талаблари асосида фаолият юритиши таъминланган.

Ҳурматли тумандошлар!
Пандемия шароитида барча фуқароларга “Уйда қолинг!” дея таъкидлаётган ва эл саломатлиги йўлида ўз саломатлигини четга суриб қўйиб бир гуруҳ хизмат вакиллари – шифокорлар, ички ишлар ходимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳокимият вакиллари, журналистлар хизмат қилмоқда.

Уларнинг фидойилигини суиистеъмол қилманг! Юрт тинчлиги, эл саломатлиги йўлида амалга ошираётган хизматларини ҳурмат қилиш лозим.

Бугун туман аҳли орасида ваҳима қўзғатувчи ўринсиз хабарлар, юзаки тафсилотларни тарқатаётган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда назарда тутилган тарзда жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилгани ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз.

Унутманг, карантин тартиб-қоидалари барча учун амалда. Ваҳимага берилманг ва ўзингиз, яқинларингиз саломатлиги учун уйда қолинг!

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


@piskenthokimligi
#ваҳимасизкарантин