PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ёшлар_ойлиги

❇️Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва "Камалак" болалар ташкилоти ҳамкорлигида 1 июндан 30 июнгача "Ёшлар ойлиги" сифатида эълон қилинган. Пискентлик ёшларни ойлик доирасида қуйидаги лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирамиз:

🌈“Ёзни Камалак билан” лойиҳаси доирасида мароқли таътил тўғрисида видеороликлар танлови

🔸“Куйла ёшлигим” онлайн танлови
(Ёшлар орасида академик ижро, миллий эстрада, Cover-Up йўналишларида карантин қоидалари асосида олинган видео роликлари асосида танлов)

🔹“Ёшлар психологияси ва уларни англаш” мавзусида онлайн машғулот

🔹“Рақслар гулдастаси” онлайн кўрик-танлови
(Ёшлар миллий ва хориж рақслари ижро этиб, видеолари муҳокама этилади)

🔹“Бу бизнинг ташкилот!” ташкилотнинг ёшлар ҳаётидаги роли ҳақида роликлар

🔹“Китоблар сўзлаганда”
ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан монолог, ифодали ўқиш, ғазаллар, рубоийларни ёд олиш ва маъноси таҳлили

🔹“Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур! ” шиори остида онлайн спорт мусобақалари

🔹"XXI аср ёшлари” онлайн танлови (иқтидорли ёшлар орасида роботехника бўйича онлайр танлов)

🔹“Моҳир қўллар” қизлар орасида турли пишириқлар, соч турмаклари, қўл меҳнати бўйича онлайн танлов

Шунингдек, "Ёшларга табрик” шиори остида олимлар, раҳбарлар, ҳарбийлар ва машҳур инсонларнинг табриклари уюштириш режалаштирилган.

Қадрли ёшлар! Бу Сизнинг ойлигингиз. Жамиятимизнинг энг фаол ва интилувчан қатлами сифатида "Ёшлар ойлиги" доирасида ўз лойиҳаларингиз билан қатнашинг.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Пискент тумани Кенгаши

@piskenthokimligi
#билдириш

ПИСКЕНТ ТУМАНИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Пискент тумани 26-ним станцияда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан "Гулистон" маҳалласида 17:00 гача электр таъминотида узилишлар кузатилади.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Пискент ТЕТК маъмурияти


@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Фирибгардан огоҳ бўлинг!!!

Ҳурматли фуқаролар шахсий пластик картангиз ҳақидаги маълумотларини ҳеч қачон, ҳеч кимга берманг.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео
#таълим
#битирувчи_2020

Таълимнинг кейинги босқичига бағишланган брифинг

❇️Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят ҳокимлиги, Халқ таълими бошқармаси, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Тошкент вилояти бўлими, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, Бандлик бош бошқармаси, вилоят Халқ депутатлари Кенгашининг “Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш” бўйича доимий комиссияси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда онлайн брифинг ташкил этилди.

📌Унда 2019-2020 ўқув йилининг 9-синфни битираётган 41 715 нафар, 11-синфни тамомлаётган 35 712 нафар битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш ҳамда бандлигини таъминлаш масаласи бўйича фикрлар билдирилди.

🎥Батафсил видеолавҳада👆👆👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#антикоронавирус

🚿Туманимизда карантин қоидалари ва дезинфекция тадбирлари янада кучайтирилди

Туман марказида жойлашган деҳқон бозори ҳудуди, марказий Амир Темур ва Бобур кўчаларидаги савдо дўконлари, дорихона, шоҳбекат, аҳоли гавжум бўлган жойларда туман мутасадди ходимлари томонидан карантин қоидаларини тўлиқ бажариш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Жараёнда туман ҳокимлиги, ДСИ, департамент, СЭОМ, ДСЭНБ ходимлари иштирок этмоқда.

Жамоат жойларида ижтимоий масофа сақлаш, кўчага чиққанда ниқоб тақиш, савдо вақтида антисептик воситалардан фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатма берилди. Карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши таъминланмоқда.

Шунингдек, кўчалар, бекат ва кўп қаватли уйлар, ташкилотларда кучайтирилган тартибда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

@piskenthokimligi
#aнтикоронавирус
#рейд

Пискент тумани ҳокими ўринбосари Илёс Иномжонов, ДСИ бошлиғи А.Абдувалиев, Савдо-саноат палатаси туман бўлими раҳбари У.Раимжонов, ДСЭНБ мудири Д.Рустамова савдо шохобчаларида карантин тартиб-қоидаларига амал қилиниши бўйича назорат тадбирларида қатнашди. Рейд давомида айрим талбиркорларга огоҳлантириш берилди.

8 та дорихона, 17 та озиқ-овқат дўкони, 2 та хўжалик моллари дўконида карантин вақтида карантин тартибларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, 2 та озиқ-овқат дўконида санитария талабларига тўлиқ амал қилиниши юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Элтиб бериш хизматини кўрсатиши керак бўлган 2 та сомсахонада амалда жойида сотилаётгани аниқланиб, ИИБ ва ДСЭНБ ходимлари томонидан фаолияти вақтинча тўхтатилди. Маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тадбир давомида1 та автосервис, 2 та автомобил ювиш шохобчаси ва 1 умумий овқатланиш шохобчаси фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#эслатма

Ҳурматли ташкилот ва корхона раҳбарлари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-45-02 сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 971-сонли қарорига асосан, 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, тугатиш ҳолатлари "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий аппарат комплексида МАЖБУРИЙ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ЖОРИЙ ЭТИЛГАН.


Батафсил юқоридаги эслатмада танишинг.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_ойлиги

"Ёшлар ойлиги" доирасида Пискент тумани 22-мактаб ўқувчиси Мадинахон Мансурхонова "Рақслар гулдастаси" лойиҳасида иштирок этмоқда.

@piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев ЎзФА Математика институтининг янги биносига ташриф буюриб, бу ерда яратилган қулайликлар билан танишди.
Таълим соҳаси мутасаддилари, ректор ва математик олимлар билан мулоқотда охирги йигирма йилда математикадан билим даражаси пасайиб кетгани, ўқитувчиларга керакли эътибор, муносиб ойлик берилмагани, бунинг оқибати ҳозир кўпдан-кўп соҳаларда сезилаётгани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари математика фанини ўқитишнинг янги тизимини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил новое здание Института математики АН Узбекистана, ознакомился с созданными здесь удобствами.
В беседе с ответственными лицами сферы образования, ректорами и математиками отмечалось, что за последние двадцать лет этой науке не уделялось должного внимания, последствия чего сейчас ощущаются во многих сферах.
Глава государства дал указания по созданию новой системы преподавания математики.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #matematika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter