PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.57K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда Пискент туманидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида 25 май куни йиғилиш ўтказилганлиги бўйича эълон қилинган материал юзасидан расмий
МУНОСАБАТ


Ушбу ҳолат юзасидан Пискент тумани Халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, махсус ўрганиш ўтказилди. Аниқланишича, тумандаги 22-сонли умумтаълим мактабида ҳақиқатдан ҳам 25 май куни 2019-2020 ўқув йили якунланиши муносабати билан мактаб директори И.Облоқулова томонидан мактаб жамоаси учун йиғилиш ўтказилган.

Қишлоқ шароитида интернет алоқа тизими етарли даражада ишламаслиги, ўқув йили якунлари ҳамда ўқувчиларга йиллик ва чораклик баҳолаш мезонлари бўйича вазифаларни тўлиқ етказишнинг имкони бўлмагани сабабли мактаб раҳбари юзма-юз йиғилиш чақиришга мажбур бўлган. Иштирокчиларнинг таъкидлашича, мажлис ўтказилган хона дезинфекция қилинган, хона эшиги ва деразалари очиқ ҳолда бўлган ва ҳаво айланиши таъминланган.

Ўқитувчиларнинг эътирозига сабаб бўлган йиғилиш кун тартибида 3 та масала кўрилган:
1. 9-11-синф ўқувчиларини attestat.uzedu.uz тизимига киритилиши ва шаҳодатнома ва аттестатларнинг нусхасини (электрон шаклда) етказиш;
2. Синф журналларига фақатгина 3-чорак баҳолари қўйиш, шунга кўра ўқувчиларга йиллик якуний баҳолари қўйилиши, онлайн ўқиш даврида тутилган дафтарлар асосида фаол иштирок этган ўқувчиларга истисно тариқасида рағбатлантирувчи баҳолар қўйиб бериш;
3. 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масаласида синф хоналарнинг ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш таклифи.
Ушбу ишчи гуруҳ зиммасига сақлаш даражаси қониқарсиз бўлган синфхоналарни аниқлаш ва ҳашар йўли билан таъмирлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш вазифаси юклатилиши режалаштирилган.
Йиғилишда мактабни таъмирлаш юзасидан қўйилган масала очиқлигича қолдирилган. Мактаб жамоасига таклифни ўйлаб кўриш учун муддат берилган.

Ўрганиш давомида мактаб директори синфхоналар ва йўлакларни таъмирлаш учун ходимлардан пул маблағлари талаб қилмаганлиги, шу масала юзасидан фикрларини билиш мақсадида йиғилиш кун тартибига қўйганлигини айтиб ўтди.

Маълумот ўрнида: Пискент тумани 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1986 йил фойдаланишга топширилган бўлиб, қуввати 1117 ўринга мўлжалланган. 2013 йил 2 та ўқув биносининг дераза ромлари профнастил ромларга алмаштирилган. Мактаб Халқ таълими вазирлигининг таклифига асосан, 2021 йил инвеститция дастури асосида мукаммал таъмирлаш режасига киритилган. Мазкур лойиҳа учун 7 млрд 879 млн сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Юқоридаги ҳолат бўйича 22-мактаб директори И.Облоқуловага нисбатан карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ амал қилмаганлиги, карантин вақтида ўқитувчиларни йиғилишга жалб қилганлиги учун туман Халқ таълими бўлимининг билдиришномасига асосан, вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан (2020 йил 8 июнь) интизомий жазо чораси қўлланилади.

Пискент туман Халқ таълими бўлими

@piskenthokimligi
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18+

📹 Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволига бир қаранг... Ўзингизни асрамасангиз, Сиз ҳам шу ҳолга тушишингиз мумкин.

Хулоса қилинг!

〰️〰️〰️〰️〰️

18+

📹 Посмотрите на состояние пациентов заражённых коронавирусом. Люди, не соблюдающие меры предосторожности, могут оказаться в таком же положении.

Делайте выводы!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_ойлиги

❇️Тошкент вилоятида “Ёшлар ойлиги” доирасида 6 та йўналишда 30 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда.

🔴2020 йил инсоният учун синовли келди. Аммо ҳаёт давом этаяпти, янги вазиятда эътибор қаратиш лозим бўлган янги-янги ижтимоий-иқтисодий масалалар кун тартибига чиқмоқда.

🙎‍♂️🙍‍♀️Масалан, меҳнат бозорига янги куч бўлиб 50 минг нафар атрофида ёш йигит-қиз кириб келмоқда.

🔷Мазкур ойлик муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида уларни иш билан таъминлаш, меҳнат бозоридаги вазият бўйича ҳам маълумот берилди.

🎥Батафсил лавҳамизда👆👆👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
🔺6 июнь куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган 87 нафар беморнинг 62 таси карантин зоналардаги фуқаролар орасида, 20 таси аҳоли орасида, 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

🔴Афсуски, аҳоли орасида касалланиш ҳолати 4 июнь куни 13 нафар, 5 июнь куни 17 нафар, 6 июнда 20 нафарни ташкил этиб, сўнгги уч кун ичида энг юқори кўрсаткични қайд этмоқди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар фуқаро соғайиб чиқишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4094 нафар бемордан 3268 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 809 нафар бемордан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

❗️Шу кунгача жами 438 602 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 394 310 нафари карантиндан чиқарилган.

‼️Ҳозирда уй карантинида 23 313 нафар, стационар карантинда эса 20 979 нафар фуқаро тиббий кузатувда.

Манба
@piskenthokimligi
🔰 Коронавирус — аломатлари ва эҳтиёт чоралари

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Марказий банк кредитлар бўйича ўртача ставкаларни 21 фоиз этиб белгилади

👉 https://kun.uz/07925053

@piskenthokimligi
#фото_факт
#дезинфекция

Туманнинг марказий ва ички кўчаларида олиб борилаётган дезинфекция тадбирларидан лавҳалар.

@piskenthokimligi
#фото_факт
#антикоронавирус

Бугун СЭОМ, ДСЭНБ ходимлари томонидан деҳқон бозори, дон қабул қилиш шохобчаси, "Агропилла" МЧЖ, савдо дўконлари ва дорихоналар, шунингдек, туман ҳудудига кириб келаётган ҳар бир транспорт воситаси дезинфекция қилинди.

Суратларда дезинфекция ва тарғибот ишларидан лавҳалар.

@piskenthokimligi