#антикоронавирус
#профилактика
Пискент тумани ҳокими - фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ш.Ахмедов раислигида 28 май куни бўлиб ўтган йиғилишда пандемия туманимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, "яшил" тоифадаги ҳудуд бўлишига қарамай, кирантин тартибларига қатъий амал қилиш бўйича мутасадди идора раҳбарларига аниқ топшириқ берилган эди.
Бу борада ИИБ, Миллий гвардия, ДСЭНБ, ДСИ ходимлари томонидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Тадбирлар давомида савдо шохобчалари ва ташкилотларда карантин қоидаларига риоя этиш ҳолати кўздан кечирилди.
1 июнь куни амалдаги карантин тартиб-қоидаларига риоя қилмаслик ҳолати бўйича 3 та тадбиркорлик субьектига МЖТК нинг 54-моддаси, 2-қисми билан маьмурий баённома расмийлаштирилди. 32 та объект фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.
@piskenthokimligi

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Расмий_муносабат
Раҳбарлик – имтиёз эмас, халқимизга хизмат қилиш имконияти демакдир!
👨⚕️Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи лавозимида ишлаётган Бахтиёр Болтабоевнинг ўз хизмат хонасида қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ҳеч қандай ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати кенг муҳокама қилинмоқда.
🔶Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, СЭОМ тизимида меҳнат қилаётган кўп минг сонли тиббиёт соҳаси ходимлари, вилоят жамоатчилиги бу ҳолатдан ниҳоятда мутаассир бўлдик.
❌Мазкур видеоёзувдаги воқелик – раҳбар, тиббиёт соҳаси вакили учун шармандали ҳол. Ҳар қанақасига олганда ҳам ўз ходимларига бундай муомала кўрсатаётган раҳбарни умуман оқлаб, тушуниб бўлмайди.
👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

#ғалла_2020
Эл ризқини ёнғиндан асраш – вазифамиз
🌾Айни вақтда Пискент тумани ғаллазорлари олтиндай товланиб, элимиз ризқу-рўзи пишиб етилди. Табиатнинг ноқулай об-ҳавоси, кутилмаган қор-ёмғирларига қарамай, деҳқон-фермерлар далада мўл ҳосил етиштирдилар.
2020 йил ғалла ҳосили учун туманимизнинг 183 нафар деҳқон-фермерлари томонидан 9 минг 100 гектарга майдонга барака уруғи қадалган эди.
Кунлар тобора исиб, ғалла ўрим-йиғими яқинлашган сари фермерларнинг меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни асрашда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ёрдамга келди. Ғаллазорларни ёнғиндан асрашга қаратилган тарғибот баннерлари йўл ёқалари буғдойзор бошларига жойлаштирилди.
Ҳурматли тумандошлар!
Ғалла - нонимиз, халқимизнинг ризқ-насибаси. Уни ёнғиндан асраш учун барчамиз масъулмиз. Далаларда беъэтибор бўлманг. Сигарет ва бошқа аланга ҳосил қилувчи нарсаларни буғдойзорлар ёнида ишлатманг.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбиркорлик
#инвестиция
❗️Бу йил вилоятда саноат корхоналари ва тадбиркорлик билан боғлиқ 56 та лойиҳани амалиётга тадбиқ қилиш ҳисобига 309 миллион 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвеститциялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.
✅Жорий йилнинг биринчи чорагида 52 миллион 500 минг инвеститция жалб қилинган бўлиб, 113 миллион 400 минг доллар қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди.
🎥Батафсил "Ўзбекистон24" телеканали лавҳасида
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#инвестиция
❗️Бу йил вилоятда саноат корхоналари ва тадбиркорлик билан боғлиқ 56 та лойиҳани амалиётга тадбиқ қилиш ҳисобига 309 миллион 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвеститциялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.
✅Жорий йилнинг биринчи чорагида 52 миллион 500 минг инвеститция жалб қилинган бўлиб, 113 миллион 400 минг доллар қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди.
🎥Батафсил "Ўзбекистон24" телеканали лавҳасида
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
📊 Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти
Манба: @reviewuznews
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Манба: @reviewuznews
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#кумуш_тола
🐛"Ғайрат" маҳалласи пиллакорлари ҳосил йиғишни бошлаб юборганлар.
Қишлоқнинг касаначи аёллари баҳор ойларида карантинда уйда бекор ўтирмадилар.
"Ҳар бир оилага бир қути" акцияси доирасида 45 оила вакилалари пилла қурти уруғи олиб, парвариш қилдилар. Мана бир ойда митти уруғ оппоқ "кумуш тола" ўради.
Эндиги вазифа ҳосилни йиғиб, топшириш. Мавсум аввалида ҳар қути учун 300 минг сўмдан бўнак пули олган пиллакорлар айни вақтда 55 кгдан пиллани буюртмачи "Жин жуз силк" топширмоқдалар. Аҳамиятлиси, бир ойлик юмуш меҳнат дафтарчасига бир йиллик стаж бўлиб қўшилмоқда.

Ўзбекистонда бирйўла 49 киши коронавирусдан соғайди
👉 https://xabar.uz/5mz8
📲Каналга уланиш:
https://t.iss.one/haqiqatonline
👉 https://xabar.uz/5mz8
📲Каналга уланиш:
https://t.iss.one/haqiqatonline
⚡️(+32) — 2 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 3750 нафарга етди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари — Карантин марказидаги (10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 7 нафари — Тожикистон Республикасидан чегара пост орқали кириб келган) фуқаролар орасида, 7 нафари — Бухоро вилоятида (шундан 4 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 3 нафари — Тошкент шаҳрида карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари — Тошкент вилоятида, 1 нафар — Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
🔎 Соғайганлар — 2908 (+49).
💉 Даволанмоқда — 827.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари — Карантин марказидаги (10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 7 нафари — Тожикистон Республикасидан чегара пост орқали кириб келган) фуқаролар орасида, 7 нафари — Бухоро вилоятида (шундан 4 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 3 нафари — Тошкент шаҳрида карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари — Тошкент вилоятида, 1 нафар — Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
🔎 Соғайганлар — 2908 (+49).
💉 Даволанмоқда — 827.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Расмий_муносабат
Умумий гаплардан реал тафсилотлар афзал
Олий Мажлис депутати Расул Кушербоев ўз каналида Тошкент вилоятида ерга доир давлат сиёсатининг ижросини шубҳа остига олиб, пафосли гаплардан иборат чиқиш қилди.
📌Умумий гаплардан иборат бу мулоҳазалар реал ҳаётда тасдиғини топиш-топмаслиги ҳали номаълум. Нега айримлар суғориладиган ерга уй қуриб яшайди, қолганларга мумкинмасми, дегандек нохолис, бир ёқлама фикр одамларни чалғитмоқда.
❓Гап шундаки, суғориладиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги учун асраш сиёсати йигирма биринчи асрда, яқин йилларда очиқ-ойдин юзага чиққан эҳтиёж. Барча даврлар учун бу сиёсатни татбиқ этиб, гап ўйини ясаш, бу – энди анчайин мантиқсизлик бўлур эди.
✍️Умуман, сизнинг гапларингиздан айнан кимни ва нимада айблаётганингизни тушуниш қийин.
▶️Батафсил ушбу ҳаволада

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Кўчадан уйга кирганда нималарга эътибор бериш керак?
Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!
〰️〰️〰️〰️
📌 На что нужно обращать внимание по возвращении домой?
Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!
〰️〰️〰️〰️
📌 На что нужно обращать внимание по возвращении домой?
Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра 1-июндан яшил ва сариқ тоифага кирувчи ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклар фаолиятига рухсат берилди
@piskenthokimligi
@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пискент тумани 5-мактабгача таълим ташкилоти катта гуруҳи фаол тарбияланувчилари номидан 1-июн халкаро болалар кунига байрам табриги.
#пилла_2020
Пискент тумани Навоий ҳудуди фермерлари пилла мавсумида фаол иштирок этишмоқда.
"Раҳматжонова Сарвиноз" фермер хўжалиги раҳбари Жамолиддин Хидиров мавсумда 10 қути пилла қурти боққан эди. 550 кг дан ортиқ хомашё топшириб, йиллик режасини ортиғи билан бажарди.
"Ўзбекистон мустақиллиги" ҳудудидаги касаначи Ғулом Ҳайитбоев 2 қути пилла қуртидан 110 кг хомашё топширди. Айни вақтда 2-мавсум бўйича яна бир қути қурт уруғини парваришламоқда.

Forwarded from UzA | Расмий канал
Ўзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
➡ https://bit.ly/3dsOmby
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw

#депутатларимиз
#саховат
ЎзХДП Пискент тумани кенгаши раҳбари, депутат Дилбар Комилова "Ойбек" маҳалласидаги кам таъминланган оила вакиллари хонадонларида бўлди.
Ёшлик кўчаси 8-уйда истиқомат қилувчи Йўлдош Раҳимбоев 1-гуруҳ ногирони. Депутат оила аъзолари билан суҳбат қуриб, карантин пайтида турмуш шароити билан қизиқди. Маълум бўлишича, эгизак ўғиллар уйланиши учун унаштирилган, лекин пандемия ҳамда эҳтиёжмандлик сабаб тўй кечиктирилган.
Д. Комилова улар билан суҳбатлашиб, карантин тартиб-қоидалари асосида камчиқим тадбир ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлигини, бу аввало саломатликка, қолаверса оила бюджетига фойдали эканлигини тушунтирди.
Депутат Й.Раҳимбоевга ўз совғалари ҳамда 1 000 000 сўм моддий ёрдам тақдим қилди.
"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасид ушбу хонадонга мунтазам ёрдам кўрсатиб келинмоқда, -дейди фуқаролар йиғини раиси А.Умаров.